Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
16
томоғига тиқилиб қоларди. У Сув париси олдида ҳаяжон ва номусдан йиғлаб юбормаслик учун 
ўзини зўрға тийиб турарди. У Сув парисига жон-тани билан берилиб нафасини ичига ютганча 
оёқ учида, оҳиста-оҳиста авайлаб кўтариб борар экан, ҳар лаҳза уни ўйларди. Сув париси эса 
кўз ёш тўкиб, унга эрк беришни, яна денгизга қўйиб юборишини сўраб ялиниб-ёлборарди. Сув 
париси нафаси бўғилиб, сўлий бошлар, Ўрхонни кенг денгиздан бошқа жойда сева олмасди. 
Қизнинг унсиз йиғлаб, дардли ва илтижоли термилаётганини кўрган Ўрхон ҳам бунга 
чидаёлмасди. У ортига қайтарди-да, саёзликдан ўтиб, аста-секин денгизнинг одам ботар-ботмас 
ерига етганда қизни авайлаганча қучоғидан оҳиста бўшатиб юборарди. 
Сув париси денгиз остига сузиб кетар, у эса гарангсиб, ёлғиз ўзи қоларди. Ўрхон унинг 
ортидан тикилганича ҳўнграб йиғлаётганида уйғониб кетарди. 
Қайда сузиб юрасан, эй Буюк Она балиқ? 
Бу денгиз соғинчимдир, 
Бу сувлар — кўзим ёши. 
Ер эса — ёлғиз бошим. 
Қайда сузиб юрасан, эй Буюк Она балиқ?.. 
У бу воқеани эслаганда қаттиқ азобланарди, чиндан ҳам Сув парисини ушлаб кучоғига 
босгандай ва яна уни ўз эркига қўйиб юборгандай бўларди. Нега шундай бўларкин-а? Ахир 
одам тушида ҳар қандай истагига эриша қолса бўлмайдими? Бу нарса кимга боғлиқ, бу қандай 
ҳикмат, нимага йўйса бўлади уни? Бу жумбоқнинг сирига тушуна олмаган Ўрхон охири кўл 
силтаб, Сув парисини унутишга, уни ўйламасликка ҳаракат киларди. 
Бироқ денгиз овига чиқиши билан Ўрхон ўзи сезмагани ҳолда яна Сув парисини, у билан 
боғлиқ ҳамма воқеаларни ўйлай бошларди. Ўша ғаройиб тушидаги воқеаларни денгизда яна 
қайта бошдан кечиргандай бўлар, ҳушёр тортиб ажабланганча: «Нега энди ҳадеб Сув парисини 
ўйлаганим ўйлаган, аслида бўлмаган Сув парисини қариган чоғимда менга ким қўйибди?» — 
деб ўзини-ўзи койирди. Ўзига-ўзи танбеҳ бераркан, у нимагадир ишонарди: агар Сув париси 
бўлмаганида аллақачон жонидан безган бўларди, ахир қариди, қувватдан қолди, кўзидан нур, 
юзидан чиройи кетди, тишлари тўкилди. Илгари қандай шуҳрат топган бўлса, энди ҳаммаси 
йўқолиб, тугаб боряпти, бир оёғи ерда, бир оёғи гўрда, аммо ҳамон юрагида ўти бор, дилидаги 
орзу-истаклари ҳамон аввалгидай, шунинг учун ҳам киши мана шундай ўйларга ботади, мана 
шундай тушлар кўради, чунки фақат тушларида ва хаёлларидагина одам ўзини ўлмас ва эркин 
ҳис қилади. Орзусида у осмонларга чиқади, денгиз тубларига тушади. Инсон шунинг учун 
улуғки, у сўнгги нафасигача ҳаётда нимаики бўлса — ҳаммасини ўйлайди. Лекин ажал булар 
билан ҳисоблашиб ўтирмайди, инсон қандай яшади, орзу-хаёлларида қандай юксалди, қандай 
тушлар кўрди, ким бўлди, ақли нималарга етди, қанчалик етди — ажалнинг бу нарсалар билан 
иши йўқ. Нега шунақа? Нима учун дунё бундай қурилган? Майли, Сув париси хаёл, туш ҳам 
бўлсин, бироқ кошки мана шу ғаройиб тушдан нариги дунёдаям сира айрилмаса... 
Ҳар қалай, нима бўлса ҳам, Ўрхон Сув парисига қанчалик ишонса, денгиз уни 
тинглаётганига ҳам шунчалик қатъий ишонарди. Денгизга чиқса бўлди: ёзилиб-яйраб дам олар, 
эмин-эркин фикрларди. У ўзининг хаёлларига ғарқ бўлганича, «Сув париси билан худди шу 
ерда сузаётган эмасмидик?» — дея ўз-ўзидан сўрарди. 
Шундай пайтларда у мунштугига қайтадан тамаки тўлғизар, тутунини буруқсатиб, ҳузур 
қилар эди: «Қаерда ўсаркин бу ғаройиб кўкат, — ажабланарди у. — Ўзи аччиқ бўлсаям кўнгилга 
таскин беради... Савдогарлар айтишган эди, Маньчжурияда ўсади, деб. Ўша ердан олиб 
келишаркан тамакини. Жуда узоқ бўлса керак бу Маньчжурия деганлари, ҳа, жуда узоқ бу ер. 
Бизнинг одамлардан биронтаси ҳам ҳеч қачон уёқларга бормаган... Наҳотки ўша ерларда тамаки 
ўрмондаги майса сингари ўсиб ётса. Ёпирай! Нималар бўлмайди дейсиз бу дунёда...» 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish