Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
аччиғини тотиш насиб этадиган манзилга тезроқ етишиш орзусида тинимсиз талпинишарди. 
Шу аснода улар тилакларига тезроқ етишиш орзусида жон-жаҳдлари билан тиним билмай, 
тўхтовсиз сузиб боришарди. 
Улар қанчалик тез сузишса, бир-бировларига яқинлашиш туйғуси шунчалик алангаланиб 
борарди. У чарчаш нималигини билмай, жонҳолатда сузар, урчиш манзилига интилиб, бутун 
куч-қувватини, энг охирги, энг майда томчисигача сарфлайдиган лосос балиғидай ҳолдан 
тойгунча сузар эди. У ишқ йўлида ўлимдан ҳам тап тортмай сузар эди. Сирли Сув париси эса 
тўлқинлар узра камалак нурлари янглиғ сув зарралари булути орасида силлиқ бадани 
марвариддай товланиб, Ўрхонни ҳайратга солганча шиддат билан олға интиларди. Сув 
зарраларининг зангори ва оппоқ қуюни орасидаги Сув парисининг бениҳоя гўзаллигидан унинг 
нафаси бўғзига тиқиларди. 
Улар сира сўзлашмас, фақат чексиз уммонда бир-бирларининг сув кўпиклари ва зарралари 
ичида кўринмай кетган чеҳраларидан бахраманд бўлиш иштиёқида сабру тоқатлари тугаб, 
истаклари тобора алангаланиб, тақдир уларга раво кўрган макон ва замонга качон етарканмиз, 
дея тинимсиз сузишарди... 
Аммо улар ўша маконга, ўша замонга сира етолмас эдилар. У ерга етиб боришнинг вақт-
соати йўққа ўхшарди... 
Кўпинча Ўрхоннинг тушлари ниҳоясига етмас, тўсатдан узилиб колар, бир зумда тумандай 
тарқаб кетарди. Шундай пайтларда у гарангсиб, таажжубда коларди. Бундан у чинакамига хафа 
бўлар, нимагадир кониқмаганидан, ниманингдир охирига етолмаганидан узок вақт кўнгли ғаш 
бўлиб юрарди. Гоҳо орадан кўп вақтлар ўтган бўлса ҳам ўша воқеани яна бир бошдан эслар
буларнинг ҳаммаси нимани англатишини жиддий ўйлаб қолар, ҳар қалай, буларнинг ҳаммасида 
аллақандай маъно борлигини пайқар, тушида кўрганларига чин дилдан ишонарди, бу нарсалар 
аслида оддий туш эмаслигини ҳис этар эди. Негаки, одатдаги тушлар баъзан эсланса ҳам кейин 
бутунлай унутилиб кетарди. Бундай ўйлар ҳакида у бошини котириб ўтирмасди, чунки тушга 
нималар кирмайди дейсиз. Сув парисини эса Ўрхон ҳеч қачон унутолмас, уни ҳаётида илгари 
учратган ва ҳозир ҳам оламда бор мавжудот деб ўйларди. Шунинг учун ҳам қария ҳар гал 
тушида Сув париси билан учрашиб, кутилмаганда айрилиб қолганидан чинакамига хафа 
бўларди. Бу учрашув ва айрилиқларни у чиндан ҳам юз берган воқеалар деб биларди. 
Айниқса, туши нохуш ниҳояланганда у қаттиқ изтироб чекарди. У ана шу пайтда тушининг 
сирли ниҳоясига ҳеч қандай изоҳ тополмай чукур ғам-андуҳ, қайғу-ҳасратга чўмарди. 
Тушида улар орзудаги манзилга етай-етай деб колишар, олисда қандайдир соҳил кўзга 
ташланар эди. Бу — севги соҳили эди, иккаласи тезроқ у ерга етиб, тезроқ бир-бирлари билан 
қовушиш учун жон-жаҳдлари билан интилар эдилар. Ана шу соҳилга энди етай-етай деб 
қолганларида бирдан суви тиззадан келадиган саёз қумлоқ чиқиб қолар ва сафарлари шу ерда 
узилиб қоларди. Ўрхон ўзини ўнглаб олиб ён-верига қараганда Сув париси жонҳолатда маккор 
саёзликдан қутулишга уринарди. Манглайидан совуқ тер қуйилаётган Ўрхон унга ёрдам 
беришга ошиқарди. Аммо ёнгинасидаги парига етиб бориш учун бир умр кетадигандай туюлар, 
ютиб бораётган ботқоқлик сингари сув тубидан оёқларини чиқазолмай, тиззалаб эмаклар, аммо 
увишиб қолган оёқлари гўё бировникидек унга итоат этмай аранг судраларди. Сув париси 
ёнгинасида, гўё қўл узатса етадиган жойда бўлса ҳам унга етолмай изтироб чекарди, нафаси 
бўғилиб, энтикиб, сув тубидаги ёпишқоқ ўт-ўланларга ўралашиб йиқилиб тушарди. Аммо гўзал 
Сув парисининг саёзликда шалоплаб, ўзини уёқдан-буёққа уриб, нафаси бўғилаётганлигини 
кўриш янада азоб эди. Ниҳоят, Ўрхон бир амаллаб Сув париси қошига етиб бориб, уни кўксига 
босганча боши айланиб, гандираклаб, қирғоқ томон яқинлашар экан, қизнинг юраги парвозда 
уриб туширилган ярадор қушникидай қинидан чиқай-чиқай деяётганини аниқ сезиб турарди. У 
парини кўксига қаттиқ босганича гуё ҳимояга муҳтож заифа гўдакни кўтариб кетаётгандай 
авайлаб, ардоқлаб бораётганида унга меҳри товланиб, раҳми келганидан қайноқ кўз ёшлари 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish