Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
бобонинг оёғига маҳкам ёпишиб олди. 
— Сен мени ушлаб ол! Қаттиқ ушлаб ол! — деб қулоғи остида қичқирди Ўрхон бобо ва 
болага бошқа нима дейишини, қандай ёрдам қилишини билмай жим қолди. 
Энди ҳеч ким боланинг аҳволини енгиллаштира олмасди, чунки даҳшатли офат олдида 
ҳозир ҳамма ожиз эди. Ҳатто, Кириск дод солиб, ота, деб бақириб-чақириб йиғлаганида ҳам 
Эмрайин жойидан жилмаган бўларди. Чунки отаси билан Милхуннинг зўр бериб, 
тўлқинларнингкўтарилиши ва пасайишларини чамалаб қайиқни тўғрилаб туришлари 
туфайлигина улар чўкмаётган эдилар. 
Тўлқинлар эса ҳеч нарсани илғаб бўлмайдиган туман ичида қайиқни тобора жадаллатиб 
аллақаёқларга суриб кетаётган эди. Ўрхон бобо қайиқ ағдарилиб тушмаслиги учун бор кучи 
билан рулни тўғрилашга ҳаракат қилар, аммо денгиз борган сари қутурмоқда эди. 
Чамаси, тун ярмидан оғди. Туман ичида қай маҳал бўлганини билиш мушкул эди. Кеч 
кирганини улар қоронғиликнинг янада қуюқлашганидан тахмин килишлари мумкин эди. Охири 
кўринмаган, тинкани қуритадиган бу тенгсиз ва тинимсиз олишувда улар кўп вақтларни бой 
берган эдилар. Шунга қарамай, нивхлар ҳамон умид узишмаганди: эҳтимол, тўсатдан 
бошланган сув офати яна тўсатдан тиниб қолар, туман тўсатдан тарқалиб кетар, ана шунда 
қаёққа қараб сузиш кераклигини билиб олармиз, деб ўйлашарди. Бир маҳал уларнинг умиди 
ушалгандай бўлди. Денгиз пўртаналари сал тинчиди, тебранишлар, чайқалишлар, сув сочқилари 
камайди. Лекин ҳавонинг авзойи аввалгидай — зим-зиё зулматда ҳеч нарсани кўриб бўлмасди. 
Биринчи бўлиб, Ўрхон бобо денгиз шовқинини босгудай бақириб гапирди: 
— Мен шу ердаман! Кириск ҳам мен билан бирга! Эшитяпсизларми? 
— Эшитяпмиз! Биз ҳам ўз ўрнимиздамиз! — хириллаганча жавоб берди Эмрайин. 
— Шамолнинг йўлини ким эслаб қолди? — овоз берди Ўрхон бобо. 
— Нима фойдаси бор! — жаҳл билан қичқирди Милхун. 
Чол жимиб қолди. Ростдан ҳам шамолнинг қаёқдан эсаётганлигини билиш фойдасиз эди. 
Шамол уларни қаёққа суриб кетган, мўлжал килиш мумкин бўлган ороллар ҳозир уларга 
яқинми ё узоқми? Буни чамалаш ҳам қийин эди. Эҳтимол, улар Сийналардан жуда-жуда 
узоқлашиб кетишаётгандир? Балки энди улар Сийналарни сира-сира топиб олишмас? Ўрхон 
бобо ҳолдан тойдирувчи зулмат ва чайқалишлардан эзилиб, жимиб қолди. Буюк Ўрхон чуқур 
ўйларга ботиб, жимгина ўтирарди. Фақат бир нарса уларга таскин берарди — яхшики, тақдир 
тақозоси билан улар қояли оролларга урилиб пачоқланмай, четлаб ўтиб кетишибди. Бироқ 
оролларсиз ва юлдузларсиз тун ва туман ичида ҳеч қанақа йўлни аниқлаб бўлмасди. Ўрхон бобо 
бирор нарса дейишга ожиз эди. Шунга қарамай, у орадан сал ўтгач яна қичқирди: 
— Тланги-ла
7
эсаётган эди! Қайиғимиз тумшуғини пўртанага тўғрилаганимизда Тланги-ла 
эсаётган эди! 
Ҳеч ким жавоб бермади. Ҳамма ўз иши билан овора эди. Ўрхон яна жимиб қолди. Кириск 
чолнинг оёғига ёпишганича титраб-қақшаб ўтирарди. Бир оздан сўнг Ўрхон эшкакчиларни 
огоҳлантирди: 
— Кириск иккаламиз қайиққа тўлган сувни чўмич билан сепиб ташлаймиз. Сизлар маҳкам 
бўлинглар! 
У Кириск томонга энгашди, қоронғида пайпаслаб, боланинг эсон-омон ўтирганини билгач: 
— Қўрқма, Кириск! Ке, қайиқдан сувни сепиб ташлаймиз. Йўқса, иш чатоқ бўлади. Битта 
чўмичимиз бор, мана, топдим. Сен манови куракчани ол, ҳар ҳолда яхши бўлади. Ушладингми? 
Куракчани ол, деяпман... — деди. 
— Ҳа, аткичх, ушладим. Ҳали бу узоққа чўзиладими? Қўрқиб кетяпман. 
— Мен ҳам қўрқяпман, — деб юборди оқсоқол кутилмаганда. — Лекин биз эркаклармиз, 
7
Тланги-ла — денгизда жануби-шарқдан эсадиган кучли изғирин шамол. 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish