Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
Ҳа, океаннинг ҳаммаёғини танҳо ўзи ўраб, эгаллаб олган ва ҳаракатсиз қотиб қолган бу 
сукунат Буюк туман эди. Буюк туман ўзининг буюк қатағон даврини кечирмоқда эди... 
Ўрхон бобонинг кўзлари бир оз кўниккач, қоронғиликда қайиқнинг четларини, сўнг 
одамларни кўра бошлади. Эмрайин билан Милхун ўз жойларида, эшкаклар олдида чўзилиб 
қолишганди. Улар тунги олишувда тинкалари қуриб, ҳолдан тойиб, ўликдай ётишарди. Улар гўё 
жангда ҳалок бўлган кишиларга ўхшар эдилар, фақат ўқтин-ўқтин чиқаётган хуррак 
товушидангина уларнинг тирик эканлигини билиш мумкин эди. Кириск бўлса чолнинг оёқ 
тарафида бочкага ёпишиб, ғужанак бўлиб ётарди. Бола уйқусида зах ва совуқдан қалтирарди. 
Ўрхон бобо болага ачинарди, аммо қўлидан ҳеч нарса келмасди. 
Тунги қиёмат-қойимдан гангиб қолган оқсоқол оппоқ сочли бошини қуйи солганча қайиқ 
қуйруғида ўтирарди. Бутун вужуди зирқираб оғрирди. Узун сертомир қўллари қамчидай осилиб 
турарди. Ўрхон бобо умрида жуда кўп бало-қазоларни, фалокатларни кўрган, аммо у бунақанги 
қиёмат-қойим билан биринчи марта тўқнаш келиши эди. У ҳозир қаерда сузиб юришганини
бўрон уларни қаёққа суриб келганини, ердан қанча олислаб кетишганлигини, ҳалиям денгизда 
юришибдими ёки океандами — сира тасаввур қилолмасди. У ҳатто ҳозир қайси вақтлигини ҳам 
билолмасди. Борлиқни эгаллаган зим-зиё туманда кундуз билан кечани ажратиб бўлмасди. 
Лекин ҳар ҳолда денгиз ғалаёни эрталабга яқин пасайишини ҳисобга олганда, ҳозир кундузга 
ўхшарди. Эҳтимол, кун қиёмга келгандир? 
Ўрхон оқсоқол бошини қуйи солишига сабаб бор эди. У, мўъжиза билан тирик қолишганига 
хурсанд бўлса-да, бари бир аҳвол чатоқлигини ҳис қиларди. Чунки қайиқда энди бир жуфт 
эшкак ва озроғи ичилган бир бочкачадаги сувдан бошқа ҳеч вақо қолмаганди. Қайиқдаги ҳамма 
нарсани ташлаб юборишган. Ҳатто ўтиб кетаётган савдогарлардан юзтача мўйнага айирбош 
қилиб олинган милтиқлар ҳам энди йўқ эди. Уларни олдинда нима кутаётгани ҳам номаълум 
эди. 
Тўғри, эшкакчилар ҳушига келишлари билан энди нима қилиш кераклигини биргалашиб 
ўйлаб кўришади. Лекин қай тарафга сузиш кераклигини ким билади дейсиз? Бу асосий масала. 
Ундан кейин тунда, агар ҳаво очиқ бўлса, юлдузларга қараб йўлни аниқлашга уриниб кўриш 
керак. Лекин қанча вақт сузишга тўғри келаркин? Қирғоқни топгунча кучлари, вақтлари 
етармикин? Манзилга етгунча бардош беришармикин? 
Туман-чи, бу қанақа туман ўзи? Денгиз устида шу қадар қалин, шу қадар узоқ туриб қолган 
бу қанақа туман? Худди у бу ерда абадий ўрнашиб олганга ўхшайди. Наҳотки ҳаммаёқ шундай 
бўлса?.. Наҳотки бутун олам шундай туман орасида қолган бўлса? 
Шу маҳал оқсоқолнинг тамаки чеккиси, сув ичгиси келди. Тамаки топилади-ю, майли, ҳўл 
бўлсаям, аммо мунштуги қаёқда қолдийкин? Сув-чи? Овқат-чи? Ўрхон бу тўғрида ўйлашдан 
ҳам қўрқарди. Ҳозирча чидаса бўлади, ҳозирча ҳеч нарсани ўйламаса бўлади... 
Денгиз суви сокин жимирлар, ҳаммаёқ тинчиб, ҳувиллаб қолганди. Қайиқ турган жойида 
сал-пал чайқалиб турарди. Сув уни ҳеч қаёққа сурмас, ўзи ҳам ҳеч қаёққа жилмасди. Эшкаклар 
ўз ҳолига ташлаб қўйилганди. Эмрайин билан Милхуннинг аҳволи маълум — улар шунчалик 
қаттиқ чарчашган эдики, эшкакларни сувдан кўтаришгаям мажоллари колмай, ўликдай донг 
қотишганди. 
Қилт этган шамол йўқ, бутун борлиқ ғира-шира қоронғиликка чўмган, ҳаракатдан тўхтаб 
қолганди. Денгиз ҳаракатсиз, туман ҳаракатсиз, қайиқ ҳаракатсиз эди... қаёққа шошишни ҳам, 
қаёққа сузишни ҳам билишмасди... 
Оқсоқол ғамга ботганича букчайиб ухлаб қолди. Уни бирдан Кирискнинг овози уйғотиб 
юборди. 
— Аткичх, аткичх! — деб юлқилади бола уни. — Сув ичгимиз келяпти. 
Ўрхон бобо сесканиб кетди, учала қабиладоши оқсоқолдан изн сўраб туришганини сезди, 
ҳозир энг мушкул иш — сувни авайлаб улашиш кераклигини англади... 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish