Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
31
кўриниб қолди. Қайиқ атрофида бир неча чақиримгача симобдай қилқиллаб турган оғир, вазмин 
туман кумуш рангида тусланиб кўринарди. Бундай кўлмак сингари туриб қолган сувни Кириск 
умри бино бўлиб кўрмаганди. 
Қилт этган шабада, бирон-бир ўзгариш йўқ эди. 
Аммо шу куни эрталаб бола катталарнинг афти ангорини кўриб, ҳангу манг бўлиб қолди. 
Учаласи ҳам шу кунлар ичида чўпдай озиб, соқоллари тикандай ўсиб, кўзлари киртайиб, ўлиш 
хавфи остида қолишгандай эди. Ҳар қандай кийинчиликларга бардош бера оладиган отаси ҳам 
жуда ўзгариб кетибди. Фақат соқоли қолганга ўхшайди. Лаблари кўкариб, қорайиб кетган. У 
Кирискка гапирмаса ҳам ачиниб боқарди. Айниқса, Ўрхон оқсоқол ўзини олдириб қўйганди. У 
янада букчайган, ранглари янада униққан, кекирдаги чикқан бўйни янада чўзилган, кўзлари 
аввалгидан баттарроқ ёшланган эди. Фақат маъноли боқишларидан унинг аввалги Ўрхон 
оқсоқол эканлигини билиб олиш мумкин эди. Унинг доно нигоҳида фақат ўзигагина аён ва 
ўзигагина тушунарли бўлган ғоят муҳим маъно бор эди. 
Кунни энг мушкул ишдан — бир неча култумдан сув улашишдан бошлашди. Сувни Ўрхон 
оқсоқолнинг ўзи қуйди. У бочкачани култиллатиб туриб, чўмичга жилдиратиб, оз-оздан қуяр 
экан, қўллари қалтирар эди. Чўмични биринчи Кирискка узатди. Зўрға чидаб турган боланинг 
чўмич четига теккан тишлари такиллаб, сувни бирпасда ичиб қўйди. Фақат бир зумгина 
ташналиги қонди, холос. Томоғини намлаши билан ичидаги ўтга сув сепилгандай бўлди-ю, 
лекин чўмични қайтариб бериши билан яна юрак-бағри ёниб, боши айлана бошлади. Гўё 
ичидаги ваҳший ҳайвоннинг ғазабини қўзғатгандай бўлди. Кейин Милхун, сўнг Эмрайин ичди. 
Уларнинг сув ичишларига қараб, бола даҳшатга тушди. Титраган қўллари билан чўмични 
чангаллаб, ичиб бўлиб қайтаришар экан, Ўрхоннинг юзига қарашмасди. Гўё сувнинг кам 
қолганига у айбдордай эди. Оқсоқол ўзига навбат келганида, бир томчиям қуймади, индамай 
бочкачанинг тиқинини ёпиб қўйди. Бу ҳолдан Кириск ҳангу манг бўлиб қолди. Агар бочкача 
унинг қўлида бўлганида эди, ўзига чўмични тўлдириб қуйиб олган бўларди, ичиб бўлиб яна 
қуярди, яна, яна ичаверарди... то йиқилиб қолмагунча ичарди. Ақалли бир марта тўйгунча 
ичсин. Кейин нима бўлса бўлар. Ўрхон оқсоқол эса ўзига тегишли сувни ҳам ичмади. 
Чўмичнинг тагида қолган озгина сувдан ҳам бош тортди. 
— Нега ундай қилдинг, аткичх? Ҳамма қатори ўзинггаям қуйда! — деди чидаб туролмаган 
Эмрайин ўзини зўрлаб, хириллаб гапираркан. — Кечаям ичмадинг. Кемага тушганнинг жони 
бир, ўлсак ҳаммамиз бирга ўламиз! 
— Ҳечқиси йўқ, — парво қилмади Ўрхон бобо. 
— Йўқ, бунақада бўлмайди! — овозини баландлатди Эмрайин за жаҳл билан қўшиб қўйди: 
— Ундай бўлса мен ҳам ичмайман! 
— Ичадиган нарсанинг ўзи йўқ! Гапиришга не ҳожат! — Ўрхон «ёш боламисанлар», 
дегандай мийиғпда кулиб қўйди. Сўнг бошини сарак-сарак қилиб, бочкачанинг тиқинини очди, 
бир-икки қултум сув қуйиб болага узатди. — Майли, ўрнимга Кириск ича қолсин. 
Бола ҳайрон бўлиб қолди. Ҳамма жим эди. Ўрхон бува эса чўмични болага узатаркан: 
— Ол, Кириск, ичавер. Ўйлаб ўтирма! — деди. Кириск индамади. 
— Ичавер! — деди Милхун. 
— Ичавер, — деди Эмрайин. 
— Ичавер, — деди Ўрхон бобо. 
Кириск иккиланиб қолди. Мана шу бир неча қултум сувни шартта ичгиси келиб, ичи ёниб, 
ўлар ҳолга келсаям индамади. 
— Йўқ! — деди у бағрини ёндираётган ташналик истагини аранг енгиб. — Йўқ, аткичх, 
ўзингиз ичаверинг, — шу тобда боши айланиб, кўзи тиниб кетди. 
Бу сўзлардан Ўрхон бобонинг қўллари қалтиради, чуқур хўрсинди. Нигоҳи майинлашиб, 
болага меҳр билан боқди. 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish