Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
қуюқлашганидан сезиш мумкин эди. Осмонда бирорта юлдуз йўқ, осмоннинг ўзи кўринмасди. 
Мақсадсиз, шунчаки қаёққадир сузиш маъносиз эди. 
Осмонда юлдуз кўриниб қолмасмикин, дея ҳамма орзиқиб кутар ва умид қиларди. Соат 
сайин шуни кутишарди. Шамол туриб қолишини — мана шу уч қатла лаънати туманни бирор 
ёққа ҳайдаб юбора оладиган шамол туриб қолишини кутганидан мижжа қоқишмасди. 
Юлдузларни тўсиб турган кўкимтир гумбазнинг очилишини сўраб осмон руҳига илтижо 
килишарди. Шамоллар эгасини — серёл, ҳурпайган махлуқни уйғона қол, деб илтижо 
қилишарди. 
Лекин ҳаммаси беҳуда эди. Уларнинг илтижосига ҳеч ким қулоқ солмас, туман ҳам тарқалай 
демасди. 
Кириск ҳам юлдузларнинг чиқишини кутарди. Илгари унинг учун осмонда ўйинчоқдай 
ялтираб турадиган юлдузлар ҳозир ҳаммадан ҳам зарур эди. Ўтган кечасидан бери кўрган 
кулфатлари уни эсанкиратиб, юрагини олиб қўйганди. Ахир бола қалби нозик бўлади, уни бир 
умрга майиб ва мажруҳ қилиб қўйиш мумкин. Аммо қайиқда бирга бўлган уч эркак умумий 
ўлим хавфини, сафарнинг хатарли оқибатини, қутурган денгиз офатини енгишди-ку! Шунинг 
ўзи боланинг дилида бу гал ҳам нажот йўли топилади, деган умид уйғотарди. Осмонда 
юлдузлар кўринса бас, бошимизга тушган азоб-уқубатлардан қутуламиз, деб ишонарди бола. 
Фақат бу ташвишлар тезроқ тугасайди, тезроқ ўз жойларига, ерга, Олапар қоясига тезроқ 
етиб боришсайди. Тезроқ, тезроқ, тезроқ... Ахир сувсаб, оч қолишди, ниҳоятда чанқашди, 
ниҳоятда очиқишди, борган сайин баттар чанқашяпти, борган сайин очликдан силлалари 
қурияпти. Онасининг ёнига, қариндош-уруғларининг ёнига, уйларига, ўчоқлари, жилғалари, 
ўтлоқларига тезроқ бориш истаги кучайгандан-кучаярди... 
Фалокатга учраганлар кечаси билан жон ҳовучлаб, ҳавонинг очилишини кутиб чиқишди. 
Бироқ ҳеч нима ўзгармади, туман жойидан силжимади, осмонга юлдуз чиқмади, денгиз узра 
зулмат тарқамади. 
Улар кечаси билан чанқаб, сувсаб чиқишди, захликдан, рутубатдан, совуқдан жунжикиб 
туришса ҳам, бари бир ташналиклари кучайиб борарди. Кириск фақат мен қаттиқ чанқадим, деб 
ўйлаши мумкин эди, лекин катталар ҳам ташналик азобини тортаётган эдилар. Аммо бола 
ҳаммадан кўра каттиқ чанқаётган эди. Хаммадан кўра сув ичишни кўпроқ хоҳлаганидан 
хижолатга тушиб баттар азобланарди. 
Охири Кирискнинг сабр-бардоши тугаб, озгина сув сўраган эди, Ўрхон оксоқол бермади. 
— Йўқ, — деди у қатъий. — Ҳозир мумкин эмас. Сабр қил. 
Ўрхон бобо уларни шўр балиқ қанчалик чанқатаётганлигини билсайди: кечга яқин Эмрайин, 
Милхун ва Кириск очликдан силлалари қуриб, шўр балиқни бўлиб ейишган, чол эса ўзини 
тийган эди. Шунинг учун ташналикдан учаласининг бағри ёниб кетаётганди. Шўр балиқ 
орқасидан сув ичворишган бўлса ҳам, бари бир, сал ўтмай ташналиклари баттар кучайди. Чол 
эса шўр балиқни оғзига ҳам олмади, чидади, сув ҳам ичмади, сувни тежади, бирор томчи оғзига 
олмади. Ўша куни Ўрхон оксоқолдан бошқалар икки маҳал сув ичишди. Кечқурун ичганлари 
жуда оз — чўмичга аранг юқ бўларди. Бочкачанинг таги эса тобора кўриниб борарди. 
Одам чанқаб, сув ичгиси келиб, ҳадеб шуни интиқиб кутаверса сабр-тоқати баттар тугаб 
бораверади. 
Кечаси билан шундай азоб тортиб чиқишди... Туни билан даҳшатли туман тарқамади. 
Денгиз ҳам қилт этмади. 
 
* * * 
Эрталаб ҳам жилла ўзгариш бўлмади. Кулранг, кўнғир тусли туманнинг бағри салгина 
оқарди, кўзга ташланиб турган масофа салгина кенгайди, холос. Одамларнинг юз-кўзлари 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish