ХОЛЛАНД МЕТОДИКАСИ
Ушбу методика асосида америкалик психолог олим Я.Холланд таклифи бўйича одамлар ва кўпчилик касбларни шартли равишда 6 гуруҳга бўлиш мумкин (реалистик, ижтимоий, конвенциал (шартли), тадбиркор, артистик типлар). Бу методика асосида юқоридa қайд қилинган типларни қай бири қай даражада шахсда намоён бўлишини аниқлаш мумкин. Касбларнинг хусусияти шундаки, шахс психологиясида қайси бир йўналиш кўпроқ шаклланган бўлса, шу касб ўзига кўпроқ жалб қилади.
Методикани ўтказиш тартиби: Методика саволномасини ўқувчиларга беришдан олдин, уларга қуйидаги кўрсатма берилади: «Қуйидаги жуфт-жуфт таклиф этилган - касблардан ўзингиз учун ҳар бир жуфтдан биттасини танланг ва «а» ёки «б» графалар ёнида «+» ёки «-» (доирага олиш) белгисини қўйинг.
Иккала касбдан биттасини танлаши шарт
|
а) қурувчи
|
б) лойиҳа тузувчи
|
|
а) электрон техник
|
б) санитария шифокори
|
|
а) токар (чилангар)
|
б) котиба
|
|
а) сураткаш
|
б) дўкон мудири
|
|
а) чизмакаш
|
б) дизайнер
|
|
а) файласуф
|
б) психиатр
|
|
а) тилшунос
|
б) адвокат
|
|
а) илмий журнал муҳаррири
|
б) бадиий журнал таржимони
|
|
а) педиатр
|
б) статист
|
|
а) спорт шифокори
|
б) фельетончи
|
|
а) нотариус
|
б) таъминотчи
|
|
а) пармаловчи
|
б) ҳажвий суръат солувчи рассом
|
|
а) сиёсий арбоб
|
б) ёзувчи
|
|
а) боғбон
|
б) метеоролог
|
|
а) автобус ҳайдовчи
|
б) фельдшер
|
|
а) электрон ускуналар муҳандиси
|
б) котиба
|
|
а) бўёқчи
|
б) ёғоч ёки метал бўйича рассом
|
|
а) биолог
|
б) кўз шифокори
|
|
а) телеоператор
|
б) режиссёр
|
|
а) гидролог
|
б) тафтишчи
|
|
а) зоолог
|
б) бош зоотехник
|
|
а) математик
|
б) меъмор
|
|
а) болалар хонаси нозири
|
б) ҳисобчи
|
|
а) ўқитувчи
|
б) касаба уюшмаси лидери
|
|
а) тарбиячи
|
б) кулол
|
|
а) иқтисодчи
|
б) бўлим мудири
|
|
а) корректор
|
б) танқидчи
|
|
а) хўжалик ишлари мудири
|
б) дирижер
|
|
а) радиооператор
|
б) физик ядрочи
|
|
а) созловчи
|
б) монтажчи
|
|
а) агроном
|
б) менежер
|
|
а) бичувчи
|
б) декаратор
|
|
а) археолог
|
б) эксперт
|
|
а) музей ходими
|
б) маслаҳатчи
|
|
а) олим
|
б) актер
|
|
а) логопед
|
б) стенографист
|
|
а) шифокор
|
б) дипломат
|
|
а) бош ҳисобчи
|
б) директор
|
|
а) шоир
|
б) психолог
|
Калит
Аниқ йўналган тип
|
1а, 2а, Зa,5а, 14а, 15а,16а, 17а, 19а, 29а, 30a, 31a, 32a.
|
Ақлий салоҳиятли тип
|
1б, 6а, 7а, 8а, 14б, 18а, 20а, 21а, 22а, 29б, 33а, 34а, 35а
|
Жамиятга йўналган тип
|
2б, 6б, 9а, 10а, 15б, 18б, 23а, 24а, 25а, 34б, 36а, 37а, 39б
|
Шартли (атрофидагилар таъсиридаги) тип
|
3б, 9б, 11а, 12а, 16б, 20б, 23б, 26а, 27а, 30б, 33б, 36б, 38а
|
Тадбиркорлик типи
|
4б, 7б, 11б, 13а, 19б, 21б, 24б, 26б, 28а, 31б, 35б, 37б, 38б
|
Ижодкорлик (креативлик) типи
|
4а, 5б, 8б, 10б, 12б, 13б, 17б, 22б, 25б, 27б, 28б, 32б, 39а
|
Натижаларни ҳисоблаш:
Методика натижаларини таҳлил қилиш учун ҳар бир ўқувчининг жавоб варақаси алоҳида ишлаб чиқилади. Бунинг учун 6 йўналиш бўйича берилган махсус калитдан фойдаланилади. Ҳар биp саволнинг жавоби калитда берилган натижа билан тўғри келса 1 балл қўшилади ва охирида ҳар бир йўналиш бўйича умумий баллар йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Энг кўп бал тўплаган йўналиш етакчи ҳисобланади, бунда шу йўналиш баллар йиғиндиси 5 баллдан кам бўлмаслиги керак.
Типларнинг таҳлили
Аниқ йўналган тип. Бундай типдаги шахс кўпроқ конкрет, яъни аниқ объектлар (нарсалар, асбоб ускуналар, ҳайвонлар, машиналар) билан шуғулланишни афзал кўрадилар, конкрет объект билан шуғулланиш, чаққонлик ва аниқликни ёқтиради. Одамлар билан мулоқотда бўлишни ёқтирмаганлиги сабабли юқори лавозимларда ишлашни хуш кўрмайди. Инженер, механик, электрик, агроном, боғбон, ҳайдовчи ва шунга ўхшаш касбларни танлайди.
Ақлий салоҳиятли тип. Бундай одамлар ўзининг сезгир ва бой хаёллиги билан бошқалардан ажралиб туради. Улар амалий машғулотларни бажаришдан кўра, муаммоларни назарий ҳал қилиш устида ўйлашни ёқтирадилар. Мавҳум касбларни танлашади: биолог, ботаник, астроном, физик.
Жамиятга йўналган тип. Бундай одамлар муаммони ечишда кўпроқ ўзларининг интеллектуал қобилиятларидан кўра шахсий ҳиссиёт ва туйғуларга асосланадилар. Механизмлар билан шуғулланишни ёқтирмайдилар. Кўпроқ таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига қизиқадилар: шифокор, психолог, ўқитувчи касбларини танлашлари мумкин, чунки уларда мулоқотга киришиш, бошқарув ва санъатга эҳтиёж катта.
Шартли (атрофидагилар таъсиридаги) тип. Бундай одамларда мослашиш салоҳияти жуда паст. Уларга паст фаолликни талаб қилувчи машғулотлар ва мутахассисликлар ҳамда аниқ тизимли фаолиятлар кўпроқ ёқади. Чунки бундай фаолиятларда аниқлик ва ноаниқлик белгилаб берилган. Бошқарув фаолияти қўл келмайди, чунки бундай одамлар масалаларни ҳал қилишда кўпроқ бошқаларнинг фикрига суянадилар. Тавсия этилган касблар иқтисод, ҳисобчи, котиба ва ҳоказо.
Тадбиркорлик типи. Бундай типлар юқори лавозимларда ишлашни ёқтирадилар, Уларга қўл меҳнати, диққатни бир нуқтага жалб этувчи фаолиятлар ёқмайди. Улар қуйидаги касбларни танлайдилар: директор, телеоператор, артист, дипломат, журналист.
Ижодкорлик (креативлик) типи. Бундай инсонларда хаёл ва интуиция яхши ривожланган. Улар ҳаётни мураккаблашган ҳолда қабул қиладилар. "Эркаклаштирилган" — спорт, авто таъмирлаш каби ишлар қизиқтирмайди. Улар ижодий характерли машғулотларни хуш кўрадилар. Яъни, мусиқа, рассомчилик, адабиёт ва шу каби соҳаларда юқори натижаларга эришишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |