Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
атрофни кўздан кечириб боришарди. Ниҳоят, отиш вақти келганда, бир ерда ўрнашиб олиб, 
нафас ютиб, қотиб қолишди. 
Мана шу лаҳзаларни, баҳорнинг мана шу бир кунини, поёнсиз денгиз ўртасидаги мана шу 
ҳувиллаб ётган тоғ-тошли оролни ва ундаги аллақандай мўъжиза кучи билан чор-атрофга сочиб 
ташланган мана шу қора-қўнғир, ҳайбатли тошларни, ҳали эришга улгурмай ётган мана шу 
яланғоч, кимсасиз ерни, унинг ёнгинасидаги отишга шайланиб туришган отаси билан 
Милхунни, олдинда, денгизнинг шундоққина ёқасида эса шамоллар ва пўртаналардан емирилиб 
кетган, устини майда гиёҳ қоплаган, қинғир-қийшиқ қоятошлар орасида, ҳеч нарсадан хабарсиз, 
хотиржам ётган тюленларнинг кичик бир подасини Кириск умр бўйи эслаб қолади. Бола, 
назарида, одамлар узра, тюленлар узра, орол ва денгиз узра гўё биринчи ўқ отилишини нафас 
ютиб кутиб тургандай қотиб қолган, сал-пал хўмрайган осмонни умр бўйи эслаб қолади. 
«Ишқилиб нишонга тегсин-да!» — ўйлади у отаси берган милтиқни елкасига тақиб олар 
экан. 
Интизорлик билан кутилган шу кисқа лаҳзаларда у ўзини машҳур, жасур овчидай ҳис қилиб, 
ғурурланиб кетди. Аммо қачон қуёш мўралаб, нурлари билан бизни сал-пал илитаркин, деган 
мақсадда, харсанглар орасидаги сайҳонликда тор жойга тиқилиб олишган мана шу бесўнақай, 
хўппасемиз ҳайвонларнинг жонли бўйинлари ва яғринларини қимирлатиб ниҳоятда паноҳсиз, 
ҳимоясиз, очиқ ҳолда ётганлигини кўриб ҳайратланди. Аммо боладаги бу ҳолат узоққа 
чўзилмади. У ўзининг овчи эканлигини, одамлар ундан ўлжа кутаётганлигини, тюлень гўшти ва 
мойи бўлмаса одамлар оч-яланғоч қолишини эслади. Айни вақтда: «Биринчи бўлиб отиб, 
ўзимни кўрсатишим зарур», деган фикр миясидан ялт этиб ўтди. У дадилланиб, отаси 
ўргатганидай, йирик, олачипор катта тюленнинг чап қаноти остини, тўғриси, қанотининг 
тепароғи ва чапроғида жойлашган нақ юрагини мўлжалга олди. Шу пайт тюлень бирон 
фалокатни ҳис этгандай безовталаниб қолди. Ҳолбуки, у овчиларни кўрмаганди, шамол денгиз 
томондан эсгани учун одамларнинг ҳидини олмаган эди. Мўлжаллашга нимадир, аллақандай 
кўланка ҳалал бераётганидан Кириск сал-пал ёнига сурилиши керак бўлиб қолди. Жуда 
эҳтиёткорлик билан сурилиши керак эди. Аксига олиб, худди шу пайт Кирискнинг тирсаги 
остидан бир тош силжиб кетиб, бошқа тошларга бориб урилди-да, ҳаммаёқни ларзага келтирди. 
Олачипор катта тюлень узоқдан ғингшигандай қисқа-қисқа овоз чиқарди ва бутун тюленлар 
подаси ҳаракатга келиб, наъра тортиб, ўкиришиб, тезлик билан бирин-кетин ўзларини сувга 
ташлай бошлашди. Аммо шу пайт уларнинг йўлини тўсгандай гумбурлаш эшитилди, поданинг 
четида бораётган йирик тюленни Милхун отиб ўлдирган, шу билан бошқа овчиларни ноқулай 
аҳволдан кутқазган эди. Кириск нима килишини билмай, гангиб қолди. 
— Отсанг-чи, тезроқ! — буюрди Эмрайин. 
Шу заҳоти боланинг елкасида қаттиқ оғриқ пайдо бўлди, кулоғи том битди. У мўлжалга 
тегизолмаганидан мулзам бўлди. Ахир унинг айби билан ов барбод бўлди-да. Лекин отаси 
унинг қўлига ўў тутказиб, шоширди: 
— Ўқла, тезроқ от! 
Илгари осон иш бўлиб кўринган ўқлаш ва отиш (илгари машқ қилган вақтларида 
қойиллатарди) ҳозир жуда мушкул бўлиб қолди. Милтиқни ўқлагач, дастаси ўрнидан жилмай 
туриб олди. Бу орада Милхун сувга ташланаётган тюленларга карата тиззалаб туриб яна икки 
марта ўқ узишга улгурди. Тюленларнинг биттаси яраланди. Ярадор ҳайвон сувнинг бўйида гир 
айланиб қолди. Овчилар ўша ерга югуриб боришди. Тюленлар подаси яшириниб улгуришган, 
ярадор тюлень эса жон-жаҳди билан сув томонга интиларди. Одамлар денгиз бўйига югуриб 
келишганида тюлень сув юзида қонли доғ қолдириб, куракоёқ панжаларини лапанглатиб кўкиш 
тортиб турган денгизнинг тубига ботиб кетди. Тиниқ сувда тюленнинг қўрқувдан олайган 
кўзлари ва бўйнидан қуйруғига қадар оч гунафша рангдаги умуртқа йўли аниқ кўриниб 
турарди. Милхун ўқланган милтиғини пастга туширди, энди уни отиш фойдасиз эди. 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish