Ўзбекистон республикаси бош прокуратура академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/92
Sana25.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#275126
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   92
Bog'liq
bZ-e7JU7wK9JzRDh vxsEVaPgO6Z JMotYXHC0bzeK-zMXiu

«Бурч» категорияси ҳам виждон категорияси каби кишиларда турли даражада камол топган 
бўлади. Бурч кўпроқ шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир. У кишида қай даражада 
масъулият, уят, ор-номус ва шаън ҳисси тараққий эканлиги билан боғлиқдир. 
Бурч инсон тараққиётининг юксак ижтимоий поғоналарида тарихан камол топгандир. Бурч – 
ижтимоий ва шахсий маънавий қарздорликни, ижтимоий ҳаётга индивидуал тарзда мансублик ва 
қарамликнинг ифодасидир. Бурч асосан икки кўриниш ёки поғонада намоён бўлади. Биринчиси – 
ижтимоий-тарихий бурч. У миллий равнақ, миллий маданият, ватан олдидаги масъулият шаклида 
кўринади.
Шахсий индивидуал бурч – иккинчиси бир кўриниш бўлиб, у ота-она олдидаги бурч
қариндош-уруғ олдидаги бурч, ака-ука, опа-сингил олдидаги бурч, дўстлар олдидаги бурч, 
шунингдек шахснинг умр йўлдоши олдидаги бурч шаклида намоён бўлади.
Бурчнинг у ёки бу кўриниши шахснинг умумий маданияти савияси, ахлоқи, виждонлиги ва 
тарбиясига боғлиқ.
Бурчнинг олий кўриниши – ижтимоий бурчга шахсий-индивидуал бурч ривожи орқали 
эришилади.
Бурчнинг касбкор билан боғлиқ кўринишини ҳам алоҳида кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. 
«Халол» ва «ҳаром» категориялари ахлоқий категориялар тизимида алоҳида ўрин тутади. 
Ўзбек миллий ахлоқида мазкур ахлоқий категориялар маънавиятимизнинг устуни ҳисобланади. 
Ўтмиш аждодларимизнинг маънавий ҳаётида мазкур категориялар устиворлик қилган. «Ҳалол» ва 
«ҳаром» категориялари диний – мистик табиатга эга, мусулмон ахлоқининггина тушунчалари 
деган ақида уйдирма эканлиги бугунги маънавий покланиш, ахлоқий уйғониш даврида тобора 
сезилиб қолмоқда. 
Касб этикаси категориялари ўзаро алоқада, боғланишда ва ривожланишдадир. 
Касб этикаси категорияларининг вазифалари: 
Касб ахлоқи категорияларининг вазифаларига қўйидагилар киради: 
1. Билиш-жамият ахлоқий ҳаётининг ривожланиш қонуниятларини билиш асосида унинг 
моҳиятини англаб олиш; 
2. Баҳолаш-кишиларнинг 
хатти-ҳаракатларини, 
ахлоқий 
нормаларни 
қандай 


24 
бажараётганликларини адолат нуқтаи назаридан асослай олиш; 
3. Танлаш-ахлоқий қадриятлар дунёсида тўгри хатти ҳаракатларни содир этиш учун мақсад, 
восита ва усулларни тўгри белгилаш; 
4. Бошқариш-содир этиладиган ахлоқий муносабатларни тартибга солган ҳолда ёўналтириб 
туриш. 
5. Башорат қилиш-жамият ахлоқий ҳаётининг келгусидаги ривожланиш йўлларининг 
моделларини яратиш; 
6. Бирлаштириш-одамларнинг яхшилик ва эзгулик йўлидаги ҳамжиҳатликларини таъминлаш; 
7. Тарбиялаш-ҳар бир инсоннинг ахлоқий, ҳуқуқий онгини ривожлантириш асосида уларнинг 
ахлоқий ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ҳар хил восита ва усулларини ишлаб чиқиш, 
амалда қўллаш. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish