Казус 13. Совға сертификати
“Дом Омега” савдо марказидаги бахтсиз ҳодисага оид ишни кўриш
судья Мюррэйга
топширилади. Суд мажлисида ишни кўришга бир ҳафта қолганида судьянинг вояга етган қизи
“Дом Омега” савдо марказининг махсус мижози учун совға тариқасида жўнатган 500 долларли
сертификатини почтадан қабул қилиб олади. У мазкур сертификатни ишлатиб, савдо марказида
харид қилди.
Савол:
Бу воқеа судья Мюррэй учун қандай оқибатлар олиб келиши мумкин?
1. Ҳеч нарса бўлмайди, чунки сертификат унинг қизи учун оддий совға бўлган, ва у иш
муҳокамасининг натижаларига ҳеч қандай таъсир қилмайди.
2. Мазкур ишни кўришдан воз кечиш, яъни ўзини ўзи рад этиш керак, чунки совға сифатида
берилган сертификат пора элементи ҳисобланади.
3. Судья Мюррэйнинг қизи совға сифатида юборилган сертификатни қайтариб бериши керак,
судья эса тарафларнинг адвокатларини ва округ прокурорини мазкур воқеадан хабардор қилиши
лозим.