www.ziyouz.com kutubxonasi
235
қўйдинг?
Жамшид «товонхонага берувдим», дегач, Жалил ўша томон юрди. Бурчакка ташлаб қўйилган
тугунни олиб хотинларга «сенлар ҳам назарга илмадиларингми? Сенларга фақат тиллаю
жавоҳир бўлса, а?» деб икки-уч оғиз ширин сўз айтиб чиқиб, Муҳиддин отанинг ёнига ўтирди.
Дарвозахонада куёв болалар кўрингач, ўрнидан туриб уларни чақирди-да, тугунни ечиб
тўнлардан бирини олди.
— Қани, қиблага қараб туриб кий-чи, — деди аввал Абдусамадни чорлаб. Кейин Абдулҳамидни
чақириб оқарган юзига қаради-да, пешонасига кафтини қўйиб, бошини чайқади:
— Иситманг бор-ку, болам, яна костумда юришингни қара. — Абдулҳамид тўнга елкасини
тутган эди, Жалил амакисидан дакки эшитди: — Бетаҳорат одам тўнни елкага ташлаб юради.
Кийиб ол. Ечма. Бу табаррук тўн. Сенларни ёмон шамоллардан асрасин, деб табиб боболаринг
бериб юборибди. Сенлар ҳам табаррук инсоннинг ёшларига етларинг, иймонли, эътиқодли
бўлларинг.
Дуодан сўнг уйга кириб кетаётган Абдусамад тўнини ечган эди, Жалилдан балога қолди.
Жалил турган ерида ҳаммага эшитиларли қилиб бақирди:
— Табаррук деган нарсага фаҳм-фаросатларинг етадими? Сенларнинг беўхшов зар
чопонларингдан бу тўн минг марта афзал.
Асадбек ошнасининг танобини сал тортиб қўйиш мақсадида унга яқинлашиб «қўй энди,
ёшларнинг диди бошқа» деди-ю, у ҳам балога қолди:
— Болларингни ўзингга ўхшатма. Сен тилла баҳосидан қиммат тўёналарга маҳлиё бўляпсанми?
Холис ниятда бериляптими бу тўёналар, буни ҳеч ўйлайсанми? Миннатли нарсадан
қўрқмайсанми?
Асадбек «бўлди, бўлди, сеники маъқул», деб нари кетишдан ўзга чораси қолмади.
Манзура хавотирланавергач, врач чақиртирилди. Манзура кечаси ўғлининг иситма оташида
алаҳсираганидан бехабар эди. Шундай бўлса-да, келинининг кўзларидаги изтиробни кўриб,
аҳвол яхши томонга ўзгармаётганидан сиқилди. Врач Абдулҳамидни кўраётганида Асадбек
аёлларни чиқариб юборди.
— Қимирламай ётишлари керак, — Врач шу хулосани айтди-ю, «Бу мумкинми?» дегандай
Асадбекка қараб қолди.
— Бунинг иложи йўқ, — деди Асадбек.
— Дорининг кучи билан иситма сал аригандай бўлади, лекин яна кўтарилаверади, — деди
врач.
— Сиз кетманг, шу ерда қолинг. Икки-уч соат келиннинг ёнида ўтирмаса бўлмайди.
Абдулҳамид отасини ташвишдан қутқариш мақсадида:
— Ада, хавотирланманг, аҳволим унча ёмон эмас. Ўрнимдан тураман, — деди. Унинг гапи
Асадбекка далда бўлиб, ҳовлига чиқди.
Абдусамад онасига ўхшаш бўшашганроқ, Абдулҳамид эса отаси каби иродаси мустаҳкам йигит
эди. Карнай-сурнай овозлари янграгач, у акаси ва куёв жўралари ҳамроҳлигида никоҳ базми
бўладиган ресторанга бориб, меҳмонларни қаршилади.
Келинлар машинадан тушаётганида ҳамма куёвларнинг қандай қаршилашлари, келинларнинг
оёқларини босиб қўйишларини кутиб, қизиқиб қарарди. Манзура билан Асадбекнинг кўзлари
эса асосан Абдулҳамидда эди. Келинлар машинадан тушиб, куёвлар узатган беназир
гулдасталарни олиб, танлаганлари ёнида тўйхона сари одимлашгач, Кесакполвон пайдо бўлиб
ўйинга туша кетди. Кимдир буни қадрдон дўстнинг қувончи ифодаси деб қабул қилди, бошқа
кимдир «кайфи ошиб қолдими?» деб ўйлади. Баъзиларнинг эса энсаси қотди. Асадбек бу
ҳолатни ғашлик билан кузата туриб анча вақт илгари кўрган тушини эслаб, юраги қалқиб
кетди.
...Тобут олдида карнай-сурнай, бака-бакабум авжида. Тобут ичида кафанланган Асадбек.
Олдинда эса тўн кийиб белини боғлаган Кесакполвон ер тепиниб ўйнаб боряпти. «Ҳой ахмоқ,
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |