ХХI б о б
1
Манзуранинг маслаҳати билан Абдулҳамид ҳам табибникига борадиган бўлди. Асадбек «узоқ
йўлда уриниб қолармикинлар», деган ҳижолат билан Муҳиддин отани мужмалроқ оҳангда
таклиф этган эди, у «биродаримни йўқлаб келай, бу ерда ўтириб нима қилдим?» деб отланди.
Манзилга етиб боришганда Абдураҳмон табиб уйда йўқ эди. Пешиндан кейин осмонда тоша
бошлаган булут тўдалари бирлашиб, атрофни гўё зулумот қоплади. Сўнг изғиринли кучли
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
www.ziyouz.com kutubxonasi
231
шамол туриб дарахт шохларида қолган-қутган баргларни тортқилаб узмоқ истади. Ке-йин
ёмғир савалай кетди. Ниҳоят, баҳор фасли эканини унутган табиат хатоликка йўл қўйди:
лайлакқор ёға бошлади.
Eгасиз уйга киришни беодоблик санаб, барчалари машинада ўтирдилар. Қор ёғиши авжга
чиққан маҳалда муюлишда Абдураҳмон табиб кўринди. У дарвозаси қаршисидаги машинани
кўриб, ажабланди. Машина эшиги очилиб Муҳиддин ота кўрингач, совуқда қизарган юзларини
хурсандчилик ели силаб ўтди.
Ичкари кириб ўтиришгач, хайрли дуодан сўнг Абдураҳмон табиб ўрнидан туриб, қўл
қовуштирганича «Хуш келибсизлар» деди. Унга жавобан аввал Муҳиддин ота, сўнг бошқалари
ҳам туриб «хушвақт бўлинг», дедилар.
— Биродар, сиз мени анча ҳижолатга қўйдингиз, — деди Абдураҳмон табиб, барча ўтириб,
жойлашиб олгач. — Эшигим очиқ бўла туриб кўчада кутганингиз камина учун иснод.
— Тақсир, довруғи етти иқлимга кетган сиздек мўътабар зотни озгина кутсак кутибмиз-да, —
деди Муҳиддин ота ҳилмлик билан.
— Ҳай, ҳай, биродарим, бундай гапларни сира айт-манг. Банданинг мақтовлардан йироқ
эканини аввал келганингизда сезмабмидингиз?
— Сезиш нима экан, кўриб-билганман. Сизни ўйласам ҳукамолардан мерос бир ривоят ёдимга
тушаверади. Буни сиз биларсиз, ўрни келиб қолди, бу иниларимизга ибрат сифатида айтайин.
Абдураҳмон табибнинг набираси дастурхон, катта патнисда мева-чева кўтариб киргани учун
бир оз сукут сақланди. Дастурхон ёзилиб, патнис жойига қўйилгач, Муҳиддин ота гап бошлади:
— Амал қилгувчи амалида қўй боқувчидан ўрнак олуви лозим экан. Ахир қўй боқувчи, агар
намоз ўқиса, қўйларидан намозига мақтов олишни ўйламайди-ку? Худди шунга ўхшаб, амал
қилувчи инсонлар унга қарашларини кўнгилга келтирмасликлари лозим. Инсонлар олдида ва
ёлғиз қолганида ҳам Оллоҳ таоло учун бир хил тарзда амал қилади. Инсонларнинг мақтовини
талаб этмайди. Тақсиримда мен шундай фазилат кўриб, ўргандим. Шоядким, Яратган тангрим
мўъминлар қаторида бизларни ҳам жаннат аҳлидан қилса...
— Оллоҳ Адн жаннатини яратиб «Гапир» деб амр қилганида жаннат тилга кириб уч марта
«Мўъминлар нажот топади», деб сўнг эса «Мен бахилга, мунофиққа, риёкорга ҳаромман»,
деган экан. Одам фарзанди шунга кўра яшаса, инша Оллоҳ, нажот топар. Мен Яратгандан
ихлосимга қувват сўрайман. «Ихлос нима?» деб савол берилганда донишманд «Одамлар сени
мақташларини севмаслигингдир» деб жавоб берган экан.
— Кун ўтган сайин Оллоҳнинг раҳматига бориш онларини кўпроқ ўйларкансан киши. Саҳобалар
Расулуллоҳдан «Биз ҳаммамиз ўлимни нега ёмон кўрамиз?» деб сўрашганида Набий
алайҳиссалом дебдиларки: «Бу ёмон кўришлик эмасдир. Агар мўъмин киши ўлим тўшагида
ётган бўлса, Оллоҳ таоло унинг ҳузурига яхшилардан бўлиб қайтишлиги ҳақида ўша бандага
хушхабар келади ва унга Оллоҳ дийдоридан яхшироқ бирор нарса бўлмайди ва Оллоҳ ҳам уни
учратмоқни яхши кўради. Агар фожир ёки кофир ўлим тўшагида ётган бўлса, Оллоҳ таоло учун
ёмонлардан бўлганлиги, ёмонлардан ҳисобланганлиги айтилиб, қўрқитиб, огоҳлантириш
келади ва у Оллоҳ билан бўладиган учрашувни ёмон кўради. Оллоҳ ҳам у билан
кўришмоқликни хоҳламайди...» — Муҳиддин ота шундай деб бир оз тин олдида, кейин умидли
оҳангда фикрига якун яса- ди: — Оллоҳ шунақалардан қилмасин бизларни...
Набира кириб чойнак-пиёлани бобосининг ёнига қўйди. Абдураҳмон табиб чойни қайтариш
учун қўлига пиёла олганида Асадбек «Чойни сен қуй», деган маънода ўғлига ишора қилди.
Абдураҳмон табиб «менга бера қолинг» деган йигитнинг раъйини қайтармади. Чой қуйилиб,
бир ҳўпламдан ичилгач, Асадбек муддаога ўтай деганида табиб ўзига хос босиқ оҳангда сўз
бошлаб, Муҳиддин отанинг фикрини давом эттирди:
— Мени бир нарса ажаблантиради: бегуноҳ ҳам — гуноҳкор ҳам, Худога, унинг жаннати
мавжудлигига ишонувчи ҳам — ишонмайдиган ҳам ўлимидан сўнг жаннатдан жой тегишини
истайди. Баъзан одамларга жаннатга етишиш жуда қийинга ўхшайди. Менингча, бунинг
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |