Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
232
машаққати йўқ, одам боласи нафсини тийса, бошқаларга ёмонлик қилмай, яхшиликни касб этса 
кифоя. Унинг бу дунёси ҳам жаннат каби роҳатли бўла-ди. Зулмни ўзига ҳаром қила олмаса, — 
Абдураҳмон табиб шундай деб Асадбек билан Жамшидга ўғринча қараб олди, — унинг 
жаҳаннами шу дунёдаёқ бошланади. Мен дадам раҳматлидан эшитгандим. Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи васалламдан муҳаддислар шундай ривоят қилишган экан: «Қиёмат куни бир 
тоифа одамларга жаннатга боришлик буюрилади. Улар жаннатга яқинлашиб, ҳидини ҳидлаб, 
жаннатдаги қасрларни ва Оллоҳ таоло жаннат аҳлига тайёрлаб кўйган нарсаларни 
кўрганларидан сўнг: «Уларни олиб кетинглар, уларга жаннатда насиба йўқдир!» деб нидо 
қилинади. Улар шундай ҳасрат-надомат билан қайтадиларки, улардан олдин ҳам, кейин ҳам, 
ҳеч ким бунчалик ҳасрат-надомат қилмагандир. Улар айтадилар: «Я Оллоҳ! Дўстларингга 
тайёрлаб қўйган неъматларингни кўрсатмай туриб бизларни дўзахга киргизганингда бунчалик 
ҳасрат-надомат қилмасдик». Шунда Оллоҳ таоло: «Мен бундай қилмоқликни хоҳладим, чунки 
сизлар катта-катта гуноҳлар билан инсонлардан яширинча Менга қарши чиқдингиз, инсонлар 
кўзида эса покиза, виқорли кўринар эдингиз. Қалбларингизда йўқ нарсани риё қилар эдингиз. 
Одамлардан қўрқар эдингиз, мендан қўрқмас эдингиз, инсонларни улуғлар эдингиз. Мени 
улуғламасдингиз. Инсонлар учун баъзи нарсалардан қайтар эдингиз. Мен учун қайтмас 
эдингиз. Энди бугун савобимни айирганим баробарида қаттиқ азобга маҳкум этгайман...» 
дейди». 
Набира косаларда қайноқ шўрва кўтариб киргач, бир-бирини соғинган икки қариянинг амри 
маъруфи поёнига етди. Асадбек уларнинг гапларига қулоқ тутиб «Менга теккизиб айтишяпти», 
деб ўйлади. Ҳолбуки, уларнинг бундай ниятлари йўқ, гап шу мавзуга бурилгани учун беихтиёр 
тарзда суҳбатлашишаётган эди. Шунга қарамай, Асадбекнинг гумонида жон бор, у ҳам жаннат 
ҳаром қилинган бандалардан эди... 
Таомдан сўнг Асадбек тўйга айтиб келганини билдирди. Абдураҳмон табиб ёшлар ҳақига дуо 
қилгач: 
— Бир кўриб қўярмикинсиз, деб куёв болани ҳам бошлаб келувдим, сал тоби келишмайроқ 
турибди, — деди. 
Табиб Абдулҳамиднинг билак томирини ушлаб, кўзларига тикилди, кейин кафтидаги 
чизиқларни силаб-силаб ниманидир ўқигандай бўлди-да: 
— Мен бир дори тайёрлаб бераман, — деб гапни қисқа қилди. 
Асадбек «Нима бўлибди, қанақа касал?» деб сўрашдан ўзини тийиб: 
— Тилла тангани олиб келганман, — деди. 
— Бу муолажага тилла танга лозим эмас, — Абдураҳмон табиб Асадбекнинг ўзини ҳам кўриб 
қўйиб: — Сиз дориларни яримлатмай, ичишдан тўхтабсиз, шундайми? — деб сўради. 
— Иш билан бўлиб... — Асадбек ўзини оқламоқчи бўлди. 
— Табибнинг айтганини қилмайдиган одам табибга учрамагани маъқул. Сиз ўзингизни яхши 
ҳис қилиб, батамом тузалдим, деган хулосага келгансиз. Касалнинг илдизи қуримаган, пайт 
пойлаб ётибди. Бугун бўлмаса эртага сиқувга олиши мумкин. 
Намоз вақти бўлгани учун икки қария қўшни хонага чиқишди. Абдураҳмон табиб ибодатдан 
сўнг жойнамоздан жилишга шошилмай, Муҳиддин отага қаради: 
— Ёдингизда бўлса, худди шу ерда ўтириб, инимиздаги руҳ хасталигининг чекинмоғига умид 
қилиб эдик. Умидимиз сароб бўлиб чиқибди. Инимиз зулмни аввалгидан кучлироқ ҳолда касб 
қилибдилар. Ожиз иймонлари янада ожизлашибди, — деди. 
Муҳиддин ота дарров жавоб бермади. Тўпалончи фарзандини деб муаллимдан танбеҳ эшитган 
ота мисол бошини қуйи эгди. 
— Замон буларнинг тилини ҳам, дилини ҳам тош қилиб қўйган... На илож... ҳар ҳолда 
Оллоҳдан умидимиз бор... 
— Оллоҳ ноумид қилмасин. Мен куёв боламизга дори тайёрлаб бераман. Аммо... отаси 
билмасин, сизга маълум бўлса кифоя, йигитмиздаги хасталик не эканини аниқ билолмадим. 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish