Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
126 
ҳақида Алоуддин Косоний (ваф. 587/1191) “Бадоиус саноеъ” асарида баён 
қилишича: “Балоғат ижара келишуви ва уни амалга ошириш шартларига 
кирмайди. Агар балоғатга етмаган шахс ўзига тегишли мол-мулкни ижарага берса 
ёки ўзини ижара асосида бирон бир ишга ёлланишига рози бўлса, тижоратга изн 
берилган бўлсагина келишув ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади. Агар изн берилмаган 
бўлса, келишув валийсининг изнига боғлиқ бўлади” [4, 524-б.].
Демак, ислом ҳуқуқида ижтимоий муносабатларга оид келишувларда 
балоғатга етмаган ёшлар иштирок этишига рухсат берилган. Аммо шарти шуки, 
валийси томонидан савдо ва шу каби тижоратга оид келишувларни амалга 
оширишига рухсат берилган бўлиши лозим. Акс ҳолда, келишув валийнинг 
изнига боғлиқ бўлиши белгиланган. Шунга кўра, валийси рухсат берса, келишув 
амалга оширилади. Изн бермаса, келишув бекор бўлади. 
“Муҳит ал-Бурҳаний” асарида баён қилинишича: “Ота, бобо ёки улардан 
бошқа васийлар болани тарбия қилиш ва уни меҳнатга ўргатиш мақсадида ижара 
ҳақисиз бирон бир ишга ёлласа жоиз бўлади. Аммо бошқалар ёш болани ишга 
ёллаши мутлақо жоиз эмас”. [5, 309-б.]
Кўриниб турибдики, вояга етмаган болаларни бирон бир ишга ёллашга 
фақатгина уларнинг валийлари, яъни отаси, бобоси ёки уларнинг ўрнини босувчи 
қариндошлари ҳақли бўлади. Чунки улар боланинг тарбиясига масъул 
ҳисобланади. Шу боис, улар болани ҳаётга тайёрлаш учун ижара ҳақисиз бўлса-да 
бирон бир ишга ёллаши жоиз бўлади. Уламолар: “Ижара ҳақи асосида бўлса, 
яхшироқ бўлади” [5, 309-б.] деб таъкидлаганлар.
Ислом ҳуқуқида вояга етмаган болаларнинг фойда ва зарарни ажратиш 
ёшини белгилаш тўғриси уламолар бир хил фикрни билдирмаганлар. Чунки бу 
боланинг ривожланиши, табиий қобилияти ва бошқа омиллар таъсири билан 
боғлиқдир. Шу боис, вояга етмаган болаларнинг турли тасарруфлар, жумладан 
ижара келишувини амалга оширишларига рухсат берилиши учун муайян ёш 
белгиланмаган. Демак, вояга етмаган болаларни икки синфга ажратиб ўрганалади.
1. Ижара келишуви асосида бирон нарсани ёки таклиф қилинган ишга рози 
бўлиб ўзини ўзи ижарага ёлланишига рухсат берилган болалар;
2. Изн берилмаган болалар.
Вояга етмаганларга мазкур муносабатларни амалга оширишлари учун 
фақатгина уларнинг валийлари рухсат бериши мумкин.
Ислом ҳуқуқида ижарага изн берилган болаларнинг тасарруфлари 
тўғрисида ихтилоф йўқ. Барча уламолар улар ижара келишув асосида берон 
нарсани ижара беришлари ёки таклиф қилинган ишга рози бўлиб ўзини ижара 
ёлланишига рози бўлишлари жоиз. Бу ҳолатда келишув ҳуқуқий асосга эга ва 
бола ижара ҳақини олишга ҳақли бўлади, деган фикрни билдирганлар. Аммо 
муаммоли масала изн берилмаган болалар тўғрисдадир. Чунки бу ҳолатда ижара 
келишуви тўғри тузилган, яъни ҳуқуқий асосга эга ҳисобланмайди.
Бу ҳақида “Муҳит ал-Бурҳаний” асарида баён қилинишича: “Изн 
берилмаган болалар таклиф қилинган ишга рози бўлиб ижара асосида бирон бир 
ишга ёлланиши жоиз эмас. Умумий қоида бўйича ижара ҳақини талаб қилиш 
ҳуқуқига эга бўлмайди. Чунки келишув ҳуқуқий асосга эга эмас. Ижара ҳақини 
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши учун келишув тўғри тузилган бўлиши лозим. 



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish