Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
125
кўрсатушвчи омиллар, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлардаги
иштирокини ўрганиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Зеро,
ёш авлод мазкур саҳоларнинг бевосита ёки билвосита иштирокчисидир.
Ислом ҳуқуқшунослигида ижтимоий-ҳуқуқий,
жумладан, савдо, ижара,
ория, ҳадя каби муносабатларда ёшлар, яъни балоғат ёшига етмаганларнинг ўрни
мужтаҳид олимлар томонидан батафсил ўрганилган.
Вояга етмаган ёшларнинг мазкур муносабатларни амалга оширишда синов
тариқасида иштирок этишлари тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда
қуйидагича баён қилади.
“Етимларни, то балоғат ёшига етгунларига қадар назорат қилиб
(вояга етиш вақтини кузатиб)
турингиз: вояга етганларини сезсангиз,
(қўлингиздаги омонат)
мол-мулкларини ўзларига топширингиз!” [1, 77-б.]
Мазкур оятда ота-онасидан етим қолган болаларнинг мол-мулкини омонат
сифати ўзларида сақлаб турган масъул шахслар ҳақида сўз бораётган бўлса-да,
оят умумий маънони англатиб, валийси (ота-она ёки уларнинг ўрнини
босувчи
бошқа қаридошлари) томонидан болаларни турли тижорий муносабатларда
ўзларини синаб кўришга рухсат бериш маъносини ифода этади, деганлар.
“Тафсири Қуртубий” асарида қуйидагича баён қилинган: “Уламолар:
“Балоғатга
етмаган болаларни кузатиб, назорат қилиш ва бирор нарсага, яъни
турли тасарруфларга тайёргарлигини текшириш учун уларга маълум бир
миқдордаги маблағни бериш, агар маблағни кўпайтириш чорасини кўрса ва
уни
тўғри ташкил қилаолса, демак, у синовдан ўтган ҳисобланади. Шундай бўлса-да,
унга тегишли бўлган мол-мулкнинг тўлиқ тасарруф қилиш топширилмайди” [3,
61-62-б.], деганлар”.
Суфён Саврий: “Абу Ҳанифа, Аҳмад, Исҳоқ каби фақиҳлар: “Ёш бола
валийсининг изни билан бирор нарсани сотиши ёки сотиб олиши жоиз бўлади”,
деганлар. Абу Ҳанифа: “Ёш болага валийси изн бермаса ҳам тасарруф қилиши
жоиз бўлади. Аммо мазкур келишув валийсининг изнига боғлиқ бўлади” [6, 15-
б.], деган.
Ижара савдога оид муносабатларнинг бир тури бўлиб, юқоридаги Қуръон
ояти ва уламоларнинг фикрлари ёш болаларни ижара муносабатларида бевосита
ёки билвосита иштирок этишлари жоизлигини ифода қилади.
Ислом ҳуқуқшунослигида “Ижара – эваз баробарига фойда учун тузилган
ақд (шартнома)” [7, 74-б.], маъносини англатади.
Демак, ижара илмий-истилоҳий маъносидан келиб чиқиб,
бир нарсани
маълум миқдордаги эваз баробарига вақтинча фойдаланиш учун бериш ёки олиш
ҳамда шахсни муайян миқдордаги эваз баробарига бирон бир ишга ёллашдир.
Ижаранинг савдо келишувидан фарқи шундаки, унда мулк тўлиқ ижарачига
ўтиб кетмайди. Балки ундан вақтинча фойдаланишни билдиради.
Ижара муносабатларини тартибга солишда фақиҳлар бир неча шартларни
ишлаб чиққан. Улардан бири ижарага берувчининг оқил бўлишидир. Аммо
балоғат етган бўлиши шарт қилинмаган.
Ижтимоий турмушда вояга етмаган болаларни енгил, оғир ёки ўта оғир
ишларга ёлланиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Ислом ҳуқуқида бу
каби
ҳолатларда боланинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилинганини кўриш мумкин. Бу