Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
127 
Аммо истеҳсон қоидасига кўра, келишилган ижара ҳақини бериш лозим бўлади” 
[5, 311-312-б.].
Таъкидлаш жоизки, ислом ҳуқуқшунослигида ижтимоий муносабатларни 
тартибга солишда фақиҳлар истеҳсон услубидан кенг фойдаланган. Истеҳсон – 
луғатда бирор нарсани яхши деб билиш, маъносини англатади. Илмий истелоҳда 
эса, қиёс доирасидан чиқиб, унга қарши бўлган ҳукмни танлаб олишдир [2, 230-
б.], маъносини ифода қилади.
“Бадоиус саноеъ” китобида айтилишича: “Агар тижоратга изн берилмаган 
бола ўзи учун таклиф қилинган ишни бажаришга рози бўлса ва белгиланган ишни 
бажарса, у ижарачи ҳисобланади ва ижара ҳақини олишга ҳақли бўлади” [4, 525-
б.]. 
Демак, бу ўринда боланинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кўриш 
мумкин. Чунки келишувни бекор қилиш, боланинг ҳуқуқларини паймол бўлишига 
олиб келади. Бола келишув асосида гарчи изн берилмаган бўлса-да, белгиланган 
шартларни бажарди ва ишни ижарага берувчига топширди. Шу боис, у ижара 
ҳақини олишга ҳақли бўлади.
Мазкур вазиятда ижара асосида ёлланган болага эҳтиётсизлиги сабабли 
жароҳат етиши ёки вафот этиб қолиши ижарага ёлловчининг жавобгарлигига 
сабаб бўлади. Бу ҳақида “Бадоиус саноеъ” китобида таъкидланишича: “Агар ёш 
бола белгиланган ишни бажараётган вақтида вафот этиб қолса, ижарачи тўлайди. 
Чунки у вояга етмаган болани валийсининг рухсатисиз ишга жалб қилган. Шу 
боис, у зўравонлик билан тортиб олувчи деб ҳисобланади” [4, 526-б.].
Хизмат учун ишчи ёллаш каби келишувларда хавфсизлик чоралари 
кўрилиши лозим. Баъзан меҳнатга лаёқатсиз инсонлар, жумладан вояга 
етмаганларни ишга жалб қилиш, уларнинг жисмоний имкониятларини инобатга 
олмаслик, яъни оғир ёки ўта оғир ишларни бажаришга масъул қилиш ва шу каби 
эътиборсизликлар, ёлланган ишчининг ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин. Шу 
боис, ёш болани хизматга ёллаган жисмоний ёки юридик шахс унинг хаёти учун 
шахсан жавобгар ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтилганда, вояга етмаган ёшларнинг турли ижтимоий-
ҳуқуқий муносабатларни амалга оширишда иштирок этишлари табиий. Чунки 
оилавий, қариндош-уруғчилик ва қўни-қўшничилик алоқаларида кўпинча, ўзаро 
оғзаки килишув асосида ёш авлод турли даражадаги ишларни бажаришга 
ёлланади. Бу ҳолат баъзида келишмовчилик ва турли тортушувларга сабаб 
бўлади. Шу боис, вояга етмаганларнинг ижтимой-ҳуқуқий муносабатлар, 
жумладан ижара масалаларини жамоатчиликка тушунтириш ва унинг ҳуқуқий 
нормаларини илмий таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish