Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
122
Ахлоқий ҳис-туйғуни шаклланишида кишининг хулқ - атвори муҳим ўрин
эгаллайди. Хулқ - атвор ахлоқий ҳис-туйғуининг муҳим қисми бўлиб, у тадбир ва
интизомда, ҳаёт нормаларини бажаришда, жамиятга, меҳнатга, одамларга
нисбатан билдириладиган ахлоқий муносаьатда намоён бўлади.
Ўқувчининг хулқ-атвор маданиятини шакллантириш ўқитувчидан ахлоқий
тарбия ишларини олиб боришни талаб қилади. Албатта бунда ўқитувчи хулқ-
атвор маданиятини тарбиялашда унинг ахлоқий онгига, синф жамоасига
асосланиши керак. Шу билан бирга ўқувчи фаолиятини тўғрини ташкил эта
билиш ҳам хулқ – атвор маданиятини тарбиялашда самарали натижалар беради.
Албатта бунда юқори синф ўқувчиларида хулқ – атворни тарбиялаш, уларни
назорат қилиш, хатти-ҳаракатларига алоҳида аҳамият бериш билан бирга, доимий
талбчан бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Шахсни ахлоқий ҳис-туйғуини шакллантиришда маънавий онг билан хулқ -
атвор ўртасида, яъни сўз билан иш ўртасида бирлик бўлишга эриши зарур, лекин
бу бирлик ўз-ўзидан вужудга келмайди, балки тинимсиз тарбиявий ишларни
амалга оширишни талаб қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўқувчиларнинг хулқ-атвори ахлоқий
тушунчаларни билиш билан белгиланмайди. Чунки ахлоқий билим, ҳис-туйғулар,
хулқ-атвор ўқувчи хулқида намоён бўлади. Доно халқимизнинг “хулқ” ақлли
киши учун улуғлик ва фазилатдир, “Хулқи йўқ” нақллари бежиз айтилмаган.
Демак, ўз хулқини одоб билан қуроллантирилган, қўлини эса тўғриликка
одатлаштирган кишигина камолотга эришиши мумкин. Камолотга эришган инсон
яхшилик билан ёмонликни фарқини билади, фойда билан зарар ўртасидаги
тафовутни англайди, ўз фаолиятида ёмон ҳислатлардан ҳоли бўлади, чиройли
фазилатларини англайди.
TA’LIM TIZIMIDA BOLA NUTQINING RIVOJLANISHI MULOQOT
MADANIYATINI SHAKLLANTIRISH ASOSI
Мухтарова Гулюз
Фаргона вилояти Олтиарик тумани 2 ДМТТ психолиги
Tilga o‘rgatish, nuqtni rivojlantirish nafaqat lingvistik sohada balki, bolalarning
o‘zaro hamda kattalar bilan muloqotini shakllantirish sohalarida ham ko‘rib
chiqilmoqda. SHundan kelib chiqqan holda, e’tiborga molik vazifa nafaqat nutq
madaniyatini, balki muloqot madaniyatini ham shakllantirishdan iborat bo‘ladi.
Ayniqsa, ravon nutqni, ya’ni mazmunli, mantiqiy, izchil nutqni shakllantirishda
nutqiy va intellektual rivojlanish o‘rtasidagi uzviy aloqa yanada aniqroq ko‘rinadi.
Biron-bir narsa haqida tushunarli qilib so‘zlab berish uchun hikoya ob’ektini aniq
tasavvur qilish, tahlil qila olish, asosiy xususiyat va sifatlarni tanlab olish, predmet bilan
hodisalar o‘rtasida turli nisbatlarni (sabab-oqibat, vaqt) o‘rnata olish lozim. Bundan
tashqari, ushbu fikrni ifodalash uchun eng maqbul so‘zlarni tanlay olishni, oddiy va
Do'stlaringiz bilan baham: |