16-умумий ўрта таьлим мактабда таҳсил олувчи Ўқувчининг ота-онаси (ёки ўрнини босувчи шахслар)га Шу мактаб маьмурияти томонидан



Download 33,64 Kb.
Sana20.03.2022
Hajmi33,64 Kb.
#504233
Bog'liq
Огоҳлантириш хати


Узун туман Янги шаҳар маҳалласида яшовчи
16-умумий ўрта таьлим мактабда таҳсил олувчи
Ўқувчининг ота-онаси (ёки ўрнини босувчи шахслар)га
Шу мактаб маьмурияти томонидан
О Г О Ҳ Л А Н Т И Р И Ш Х А Т И
Ҳурматли ота-она (ёки ўрнини босувчи шахслар)!
16-умумий ўрта таьлим мактаб маьмуряти Сизга шуни маълум қиламизки, вояга етмаган фарзандингизни боқиш, ўқитиш ва тарбиялашга мажбурсиз. Бу ҳақда Ўзбексион Респуликаси Конституциясининг 3-бўлим, 14 боб, 64-моддасида қатъий белгилаб қўйилган.
Юртимизда ёшларнинг таьлим олишлари, келажакда юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратилган. Жумладан дунёнинг ҳеч бир мамлакатида учрамайдиган 11 йиллик мажбурий таьлим ҳам давлат назоратидадир. Уларнинг таьлим олишларини таьминлашга ота-оналар маъсул эканликларини қатор қонун ҳужжатларида қатьий белгилаб қўйилган.
Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Маьмурий жавобгарлик тўғрисида” ги Кодексининг 47-моддасига кўра, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таьлим бериш борасида мажбуриятларни бажармаслик, болаларнинг умумий ўрта таьлимларда билим олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилганлик учун энг кам иш ҳаққиинг 5 баробаридан 10 баробари (яьни 223000х10=2 223 0000)гача миқдорида, агарда ҳуқубузарликнинг ушбу тури бир йил давомида қайта содир этилса, энг кам ойлик иш ҳаққининг 10-20 баробари (яьни 223000х20=4 446 0000)гача миқдорида жаримага ёки 15 сутка қамоқ жазосига тортилади, 47-3-моддасига кўра ота-она ёки уларнинг ўрини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга бериш ёки уйлантириш, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлиги учун энг кам ойлик иш ҳаққини 10 баробаридан 20 баробаригача миқдорда жарима солиниши, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 152-1-моддасига кўра никоҳ ёши тўғрисидаги Қонун ҳужжатларини бузиш (ота-она ёки уларнинг ўрини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга бериш ёки уйлантириш, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш) учун маьмурий жазо қўлланилганидан кейин қайта содир бўлса энг кам ойлик иш ҳаққининг 50 баробаридан 100 баробаригача миқдорида жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача қамоқ билан жазоланиши тушунтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4296 сонли қарорида кўрсатиб ўтилган талабларга асаосан вояга етмаган ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик бўйича таълим муассаса раҳбарлари ва ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) га бир нечта талаблар қўйилган.
Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ Вояга етмаган таьлим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларнинг умумий ўрта ёки бошланғич профессионал таьлим олишини таьминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таьминлаши ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.
Бундан ташқари вояга емаган фарзандини чет элга юборган ва юбориш мақсадида юрган ота-оналар диққатига !
Вояга етмаган фарзандингизни турли ташкилотлардан берилган қалбаки маьлумотномалар тақдим қилиб, фарзандингизнинг Республика ҳудудидан чиқиб кетишига йўл қўйганингиз учун бир маротаба қонуний жавобгарликка тортилсангиз, агар фарзандингиз чет элда бирор бир ҳуқуқбузарлик (шу жумладан, безорилик, ўғрилик, мажбурий меҳнат, зўравонлик, кўча-кўйда тиланчилик, ўзидан кичик ва 18 ёшга тўлмаган қизлар билан ноқонуний алоқада бўлиш, ичкиликбозлик, жўрабозлик ва ҳ.к) содир этган тақдирда 2 маротаба маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишингиз ҳақида огоҳлантириласиз,шу билан бирга Сиз тақдим қилган фарзандингизга тегишли ҳар қандай ҳужжат давлат назоратидан ўтказилишидан қатьий хабардор қилинасиз!
Мактаб маьмуриятининг 2021-2022 ўқув йили 1 чорагидан буён давомат ва бошқа турли масалаларда олиб орган тарғибот ишлари керакли далил ва исботлар билан асосланиб сақланиб келмоқда. Юқорида назарга тутилган ҳар қандай ҳуқубузарлик учун фарзандингиздан аввал Сиз қонуний жавобгарликка тортилишингиз тушунтирилади.
Ҳурмат билан,
16-умумий ўрта таълим
мактаб директори : А.Халилов
Download 33,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish