Асосий ташкилотчилар: Иштирокчилар ёши: 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар



Download 7,37 Mb.
Sana23.07.2022
Hajmi7,37 Mb.
#845022
TuriАнкета
Bog'liq
02.YTYM 2016


Асосий ташкилотчилар:
Иштирокчилар ёши: 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар
Муддати: апрель–сентябрь ойлари давомида 3 босқичда ташкил этилади.
Лойиҳанинг мақсад ва вазифаси
  • Ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида малака ва кўникмаларини шакллантириш;
  • 18 ёшдан 30 ёшгача булган ёшларни ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашларига кўмаклашиш;
  • ёш тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, имтиёзли микрокредитлар олиб, янги иш ўринларини яратиш ва шу орқали бандлигини таъминлаш;
  • Чекка ҳудудлардаги, айниқса қишлоқ жойларидаги ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш.

Иштирокчиларнинг иқтидори ва ижодий фаолиятини баҳолаш учун Ташкилий ишчи гуруҳ таркиби тузилади. Булар:


  • Ҳаракатнинг ҳудудий Кенгаши,
  • Савдо-саноат палатаси,
  • Марказий банк
  • Тижорат банклари
  • Фермерлар Кенгаши
  • Ҳунарманд уюшмаси ҳудудий бошқармалари вакилларидан иборат туман (шаҳар) комиссияси фаолияти ташкил этилади.



“Ёш тадбиркор – юртга мададкор”
лойиҳасини ташкил этиш
Лойиҳанинг биринчи (саралаш) босқичи:
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги яшовчи ёшлар ўртасида апрель-июль ойларида ишчи гуруҳга мурожаат этган, микромолиялашга муҳтож ёш тадбиркорлар ва лойиҳада қатнашиш истаги бор ёшлардан анкеталар ва бизнес режанинг аннотацияси (қисқача мазмуни ифода этилади) қабул қилинади.
  • Лойиҳанинг биринчи босқичида микромолиялашга муҳтож ёш тадбиркорлар ва ёш оилалар лойиҳада қатнашиш учун якка тартибда лойиҳанинг ташкилий ишчи гуруҳига анкета ҳамда ўз бизнес режаларини тақдим этадилар.
  • Анкета ҳамда бизнес режа билан ташкилий ишчи гуруҳ аъзолари танишиб чиқиб лойиҳанинг кейинги босқичида иштирок этувчи ёшларни аниқлайдилар ва уларга йўлланма берадилар.

Лойиҳани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Лойиҳанинг иккинчи (ҳудудий) босқичи:
  • ҳудудий босқич ҳар йили анъанавий тарзда июль ойида ўтказилади.
  • лойиҳанинг иккинчи босқичида ҳар бир туман (шаҳар)лардан биринчи босқичда сараланган 10 нафардан ёшлар иштирок этади.
  • иккинчи босқичда иштирокчилар учун малакали мутахассислар томонидан уларни тадбиркорлик соҳалари (аҳолига хизмат кўрсатиш, кичик ишлаб чиқариш)га йўналтирилган 3 кунлик махсус семинар-тренинглар ташкил қилинади.
  • семинар-тренинг давомида иштирокчиларда айнан ўзи танлаган тадбиркорлик йўналиши бўйича тажриба ва кўникмаларини шакллантириш бўйича машғулотлар ташкил қилинади.
  • махсус ўқув-семинарлар якуни бўйича иштирокчилар ҳудудий ташкилий ишчи гуруҳи олдида ўз бизнес режаларини тақдимот шаклида ҳимоя қиладилар.

Иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган бизнес режалар қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим:
- Титул варағи;
- Мундарижа;
- Кириш қисми;
- Корхона (юридик мақоми), тадбиркор хақида маълумот;
- Кредит суммаси, фоизи, муддати, мақсади, кафолати;
- Капитал харажатлар жадвали;
- Махсулот ёки хизмат турлари;
- Ишлаб чиқариш жараёни;
- Маркетинг тадқиқоти, рақобатчилар таҳлили;
- Молиявий режа;
- Кредит қайти графиглари
- Хулоса – истиқболлар, кутилаётган натижа ва хавф хатарлар.
Лойиҳанинг учинчи (Республика) босқичи:
Лойиҳанинг Республика босқичи ҳар йили анъанавий тарзда сентябрь ойида ташкил этилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида ғолибликни қўлга киритган ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)дан 10 нафардан энг фаол иштирокчилар учун “Ўқув оромгоҳи” ташкил қилинади.
Лойиҳа иштирокчилари
Энг кам ойлик иш хаққининг 500 бараваригача бўлган миқдордаги бизнес режалари билан иштирок этишлари мумкин!
Иштирокчилар ҳудудий ва республика босқичлар доирасида тижорат банклари томонидан қуйидаги имтиёзли фоизда (%) молиялаштиришга тавсия этилади:
“Микрокредитбанк” AТБ – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан 100 баробаригача 3% да, фаолиятни кенгайтириш учун 500 баробаригача 9% да кредитлар ажратади.
“Қишлоқ қурилиш банк”АТБ, “Ипотека банк”АТИБ, “Агробанк” АТБ, “Асакабанк” ATБ, ТИФ Миллий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, AT Халқ банки – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан 500 баробаригача Марказий банк қайта молиялаш ставкасида (9%) кредитлар ажратади.
Лойиҳа ғолиблари...
Фоизсиз кредит оладилар!

Лойиҳанинг Республика босқичи ғолибларининг кредитларига ҳисобланган фоиз миқдори Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши томонидан қопланади.


Эътиборингиз учун рахмат!
Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish