Иқтисодий таълимотлар тарихи
71
Аграр масалани ҳал этиш физиократларнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Улар
қишлоқ хўжалигини мамлакат бойлигининг асоси деб тушундилар.
Физиократларнинг муҳим томони шуки, улар меркантилистлардан фарқ қилиб, ўз
тадқиқотларини иқтисодиётнинг муомала соҳасидан ишлаб чиқариш соҳасига кўчирдилар.
Олимлар ибораси билан айтганда, улар «замонавий сиёсий иқтисоднинг ҳақиқий оталари»
эдилар. Уларнинг хизмати шундаки, ўша давр дунёқараши доирасида капиталнинг
дастлабки таҳлилини беришди. Бу уларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий масала эди.
Аммо физиократлар ишлаб чиқариш соҳасини фақат қишлоқ хўжалиги соҳаси билан чеклаб
қўйган эдилар (Франциянинг таъсири), улар саноат (ҳунармандчилик)ни самарасиз соҳа деб
билганлар.
Бу таълимот, гарчи унинг кўпгина хатолари бўлса ҳам (бу ҳақда қуйида гапирилади),
ҳақиқатга якинлашиш борасида навбатдаги муҳим қадам ҳисобланади. Ўша даврда
Францияда олиб борилган иқтисодий сиёсат (Кольбернинг меркантилизми) қаттиқ танқид
қилинади. Франция Англия билан етти йиллик уруш олиб бориб, унда енгилди, Канададан
ва Шарқдаги бир қанча мустамлакаларидан ажралди, оқибатда Европадаги иккинчи
даражали давлатга айланди. Шу шароитда бу аҳволдан чиқиш йўли табиатдан қидирилди.
Физиократларнинг дастури бўйича Франциядаги феодализм қолдиқлари тугатилиши,
фискал (солиқ) тизимни рационализация қилиб, рентадан ягона солиқ олиниши, майда ер
участкалари бирлаштирилиб, дон савдосидаги барча протекционистик тўсиқлар бартараф
этилиши керак эди, оддийроқ қилиб айтганда, Англиядаги қишлоқ хўжалигига хос иш
юритиш таклиф этилди. Иқтисодий ривожланиш одамларнинг истак-хоҳишига боғлиқ
бўлмаган табиий жараён бўлиб, унинг маълум қонуниятларга бўйсунишини тан олиш
физиократларнинг сўзсиз ютуги эди. Бу қонунлар уларнинг фикрича тарихий бўлмай,
абадий қонунлар деб қаралган эди. Шу сабабли ишлаб чиқаришнинг капиталистик (бозор)
шакли табиий ва абадий ишлаб чиқариш шакли деб ҳисобланган.
Ф.Кенэ алмашувнинг эквивалентлиги таълимотини илгари сурди. У алмашув ёки
савдо бойлик яратмайди, демак, алмашув жараёни ҳеч нарса ишлаб чиқармайди, деб
ҳисоблаган. Эркин рақобат шароитида алмашув соҳасида тенг миқдорли қийматларнинг
алмашуви рўй беради. Бу қиймат товарларда улар бозорларга кирмасдан олдин ҳам мавжуд
бўлади. Бундан келиб чиқадики, алмашув жараёнида бойлик яратилмайди ва фойда пайдо
бўлмайди. Алмашувнинг эквивалентлиги тўғрисидаги таълимот меркантилистларнинг
қарашларини инкор этиш учун назарий асос бўлди. Бу холат шу билан бирга
физиократлардан бойлик манбаини муомала соҳасидан ташқарида излашни тақозо этди.
Аммо Ф.Кенэ миқдорли қийматларнинг алмашуви сабабини тўғри тушунтириб бера олмади,
чунки қиймат назарияси ҳали тўла ишлаб чиқилмаган эди ва у қийматни ишлаб чиқариш
ҳаражатлари билан айнан бир деб ҳисоблади.
Физиократларнинг иқтисодий тизимида «соф маҳсулот» тўғрисидаги таълимот
марказий ўринни эгаллайди. Ф.Кенэ ялпи ижтимоий маҳсулот ва ишлаб чиқариш
ҳаражатлари ўртасидаги фарқни соф маҳсулот деб билган, бошқача қилиб айтганда бу
ишлаб чиқариш чиқимларидан ошиқча маҳсулотдир. Ф.Кенэ «соф маҳсулот» фақат қишлоқ
хўжалигида, деҳқончиликда яратилади, бу соҳада табиат кучлари таъсирида истеъмол
қийматлари миқдори кўпаяди, деб таъкидлайди. Саноатда эса истеъмол қийматлари фақат
турли комбинацияларга учрайди, меҳнат жараёнида деҳқончиликда яратилган маҳсулотнинг
шакли ўзгаради, лекин унинг миқдори кўпаймайди, шунинг учун «соф махсулот» пайдо
бўлмайди ва бойлик яратилмайди (кучли, аммо нотўғри мантиқ бор).
Физиократларнинг «унумли» ва «унумсиз» меҳнат тўғрисидаги таълимоти «соф
маҳсулот» тўғрисидаги таълимот билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг мантиқий давоми
деб ҳисобланади. Меркантилистлардан фарқли равишда улар «соф маҳсулот» яратувчи
меҳнат унумли бўлади, яъни қўшимча қийматни яратади, деган эдилар. Бу унумли
меҳнатнинг табиати тўғрисидаги масалага принципиал тўғри ёндашиш йўли эди. Аммо
рента қушимча қийматнинг яккаю-ягона аниқ шакли сифатида тан олинганлиги сабабли
деҳқон меҳнати бирдан-бир унумли меҳнат деб ҳисобланади, ишлаб чиқаришнинг бошқа
Do'stlaringiz bilan baham: |