Иқтисодий таълимотлар тарихи


Иқтисодий таълимотлар тарихи



Download 473,91 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana24.02.2022
Hajmi473,91 Kb.
#232223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Sjl-k7Rto7JlaU2YlLsIRLWqkjMVYUng

Иқтисодий таълимотлар тарихи 
68 
В.Петти ўзининг табиий баҳо тўғрисидаги таълимотида қийматнинг меҳнат 
назариясига асос солди. Бу классик мактабнинг асосий нишонаси (белгиси) сифатида 
қаралади. У вақт ва тасодифий омиллар таъсирида ўзгариб турувчи бозор баҳоси («сиёсий 
баҳо»)га табиий баҳони (қиймат деб билган) қарама-қарши қўйди. Табиий баҳо ички бозор 
баҳосига тенг бўлиши керак. Чунки у меҳнат миқдори билан ўлчанади.
Мамлакат бойлигини ошириш учун одамларни қамоқхоналарга ташлаш эмас, пуллик 
жарималар киритиш керак дейди. Йирик ўғриларни эса «қуллик»ка сотиб, ишлатиш зарур. 
«Меҳнат бойликнинг отаси ва ниҳоятда фаол принципидир, ер эса унинг онасидир» деган 
фикр ҳам В.Петтига тегишлидир. Бу ғоянинг шуниси тўғрики, меҳнат бойликнинг яккаю-
ягона манбаи эмас, чунки гап моддий бойлик, истеъмол қийматлари ҳосил қилиш устида 
борганда фақат меҳнат эмас, балки табиат ҳам иштирок этади, аммо тўғри қоида товарнинг 
қийматига ҳам хато равишда ноўрин қўлланилади. Шундай қилиб, В.Петти ўзининг 
қийматнинг меҳнат назариясига қарама-қарши улароқ, қиймат манбаи сифатида меҳнат 
билан бирга табиатни ҳам қабул қилишни талаб этади. Бунинг сабаби шуки, у истеъмол 
қиймати манбаи сифатида ҳам, қиймат манбаи сифатида ҳам бир хил гавдаланган. 
Қиймат назарияси билан даромадлар, иш ҳақи ва рента тўғрисидаги назариялар 
бевосита бир-бирига боғлиқ. В.Петти бошқа (Д.Рикардо, Т.Мальтус) классик мактаб 
вакиллари каби, иш кучини эмас, балки меҳнатни товар деб ҳисоблади (аслида иш кучи ҳам 
товардир). 
В.Петти рента назариясини ишлаб чиқди (сиз ҳам рентани бир эсланг). Унинг 
фикрича, рента маҳсулот (натура) кўринишида иш ҳақи ва уруғликни ажратгандан кейин 
қоладиган маҳсулот миқдорига тенг бўлиши керак. Демак, бу ҳолда рента қўшимча 
маҳсулотга тенг. Пул ҳолидаги рента қўшимча маҳсулотнинг кумуш миқдорига тенг 
қийматидир. 
В.Петти рентанинг келиб чиқиши тўғрисида ҳам муҳим ва қизиқарли фикрларни 
беради (умуман, рента абсолют ва дифференциал бўлади). Дифференциал рентанинг келиб 
чиқишини у ернинг камлиги ва ер участкаларининг турлича жойлашганлиги билан 
тушунтиради (биринчи сабаб, яъни бозорга узоқ-яқинлиги, табий унимдорлиги масофа, 
транспорт сарфлари). У рентанинг иккинчи сабабини ҳам аниқлаб, ер табиий 
унумдорлигининг турлича эканлигини кўрсатган. Олимларнинг фикрича, В.Петти 
дифференциал рентани Адам Смитдан ҳам яхши баён этган. 
Абсолют рента ҳақида гап борганда шуни айтиш керакки, бу рента ерга хусусий 
мулкчилик бўлганда намоён бўлади. В.Петти ер баҳоси масаласини жуда қизиқ ва ноёб 
равишда ҳал этишга ўринган. Унинг фикрича, ерни сотиб олувчи ҳар йили рента олиш 
хуқуқини кулга киритган шахсдир. Шу сабабли ернинг баҳоси бир йиллик рентани маълум 
бир сонга кўпайтириш орқали аниқланади.
В.Петтининг «Сиёсий арифметика» асари янги фан - статистикага асос солди. Бу 
даврда ҳали бу тушунчанинг ўзи йўқ эди («статистика» сўзи XVIII аср охирида пайдо 
бўлди). 
В.Петти биринчилардан бўлиб давлат статистика хизмати тузиш зарурлиги 
масаласини кўтарди ва маълумот тўплашнинг айрим йўналишларини белгилаб берди. 
Унингча, мамлакатдаги аҳолининг умумий сони, жойлашуви, ёши ва касби ҳамда бошқа 
маълумотлар муҳимдир.
В.Петтининг иқтисодий таълимоти аҳолининг сони ва таркибидан бошланиши 
ниҳоятда муҳимдир. Унинг ғояси ўзидан кейинги Мальтусдан кескин фарқ қилади, агар 
Петтининг фикри буйича «аҳоли - бойликнинг асоси» бўлса, Мальтусда аҳолининг тез ўсиши 
камбағалликнинг асосидир. В.Петти Англиянинг миллий даромадини ҳам ҳисоблаб чиқди. 
Унинг ҳисобига кўра, Англиянинг пул шаклидаги бойлиги барча бойликнинг фақат 3% тенг 
экан. Худди шундан ҳозирги даврнинг миллий ҳисоб счетлари юзага келди, унга қараб 
ишлаб чиқариш ҳажмини, бу бойликнинг аҳоли ўртасида тақсимотини (истеъмол, жамғарма, 
экспорт, аҳоли, асосий синфлар, гуруҳлар даромади) ва бошқаларни билиб олиш мумкин. 
Эътибор бериб қарайдиган бўлсак, В.Петтининг сўнгги асарлари кўпроқ аҳоли, унинг 



Download 473,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish