Иқтисодий таълимотлар тарихи


В.Петти - англия классик иқтисодий мактабининг асосчиси



Download 473,91 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana24.02.2022
Hajmi473,91 Kb.
#232223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Sjl-k7Rto7JlaU2YlLsIRLWqkjMVYUng

2. В.Петти - англия классик иқтисодий мактабининг асосчиси 
Умумий баҳога кўра, классик мактаб XVII аср охири - XVIII аср бошларида В.Петти 
(Англия) ва П.Буагильбер (Франция) асарларида яратилди. 
Вильям Петти (1623-1687) Ромси шаҳрида туғилган, Англия классик иқтисодий 
мактабининг асосчисидир. У тадбиркорлар мулкини, яъни хусусий мулкни «муқаддас» ва 
«дахлсиз» деб билди ва уни турлича йўллар билан ҳимоя қилди. Иш ҳақини чеклаш 
тарафдори сифатида ишчиларга физик жиҳатдан минимум ҳақ тўлаш ва шу билан бирга 
янги синфнинг бойишига ёрдам беришни қўллади. У меҳнатнинг капитал томонидан 


Иқтисодий таълимотлар тарихи 
67 
эксплуатациясини ёқлаб чиқди. Худди шунингдек, Англиянинг мустамлакачилик сиёсатини 
ҳам қонуний деб ҳисоблади. В.Петти капиталга солиқ солишга қарши эди, чунки бу ишлаб 
чиқаришни чеклаши мумкин эди. Шу билан бирга у меҳнаткашларнинг даромадларидан 
солиқ олиш тарафдори эди. У иқтисодий муаммоларга бағишланган «Солиқлар ва 
йиғимлар тўғрисида рисола» (1662й.), «Сўз донишмандларга» (1665й.), «Ирландиянинг 
сиёсий анатомияси» (1672й.), «Сиёсий арифметика» (1683й.) ва бошқа шу каби асарларни 
ёзди. 
Олимнинг тадқиқот усулида эмпиризм элементлари (унсурлари) бўлишига қарамасдан 
(бу масалан, ер баҳосини талқин этишда кўринади), давлатнинг иқтисодий фаолиятга 
аралашувини қисман қўллайди (мамлакатдаги савдогарлар сонини қисқартиришни талаб 
этади), у асосан эркин иқтисодиёт (laisser faire) принципларини қўллайди ва 
меркантилистлардан фарқли равишда пул муомаласи ва савдони эркинлаштириш тарафдори 
бўлган. У ўз тадқиқотларида бир қанча методик (шартли) соддалаштиришлардан 
фойдаланилади: 
муомала соҳасининг ишлаб чиқаришга тескари таъсири инкор этилади; 
пул ва товар бозорларининг ўзаро боғлиқлиги кўзда тутилмайди; 
товарлар ва хизматлар қиймати (қиммати) пайдо бўлиш табиатида ҳаражатлар 
ҳарактеристикаси (сабаб-оқибат принципи) қўлланилади; 
иш ҳақини ишчи меҳнати баҳоси сифатида талқин этиш, оқибатда эркин рақобат шароитида 
иш ҳақининг минимал бўлиши ва бошқалар. 
У иқтисодий жараёнларга хос ички қонуний алоқалар ва уларнинг сабабий 
муносабатларини кўрсатишга интилди. Уни «фақат табиатда кўринарли асосга эга бўлган 
сабабларгина» қизиқтирар эди. Петти иқтисодиётга табиатшуносликда қўлланиладиган 
усулни киритиб, шу билан бирга иқтисодий таҳлилнинг статистик усулидан ҳам кенг 
фойдаланди. 
В.Петтининг дастлабки асарларида меркантилистларнинг таъсири анча кучли бўлган, 
аммо кейинги «Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз» (1682й.) китобида у меркантилизмдан 
бутунлай воз кечди. Бошида у фаол (актив) савдо сиёсатини, давлатнинг иқтисодиётга 
аралашувини қўллади, аммо бу ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ёрдам бериши керак
деган фикрда бўлган. У бойлик ва қашшоқликка баҳо бериб, бу ҳаётнинг абадий ва ўзгармас, 
шафқациз қонунидир, деган хулосага келди. «Баъзи одамларнинг бошқасидан кўпроқ 
қашшоқлиги доим бўлган ва доим бўлади» деган эди у. Аммо Петти ортиқча зеб-зийнатга 
берилишдан тийилиш зарур деб билган. 
1682 йилда ёзилган «Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз» китоби 32 та савол ва жавоб 
тариқасида Англияда пул чақасини қайтадан зарб этиш масаласига бағишланган. Бу аслида 
кичик бир парча пул назариясининг устуни эди. Унда Петти меркантилизмдан бутунлай воз 
кечади ва пулни умумий эквивалент вазифасини бажарувчи махсус товар деб ҳисоблайди. 
Пулнинг қиймати ҳам бошқа товар каби сарфланган меҳнат миқдори билан аниқланади, 
алмашув қиймати эса қимматбаҳо металлни қазиб олишга кетган меҳнат сарфлари билан 
белгиланади. Энг муҳим масала, бу мамлакатдаги пулнинг миқдори, яъни оборотдаги пул 
масаласи эди. 
Муомаладаги пулнинг миқдори товар-тўлов оборотлари ёки охир-оқибатда 
реализация қилинаётган товарлар, уларнинг баҳоси (тўғри пропорция) ва пулнинг муомала 
частотаси (тескари пропорция) билан аниқланади. Ўша даврда қимматли металлардан 
қилинадиган чақа пуллар банк томонидан чиқариладиган қоғоз пуллар билан (маълум 
чегарада) алмаштирилиши мумкин деган тўғри хулоса чиқарилади. 
В.Петти давлатнинг иқтисодиётга аралашувига ҳам эътибор берди, бу аралашув 
ривожланишга ёрдам бериши керак, лекин бошқа пайтда давлат иқтисодиётдан узоқ бўлиши 
керак. Унинг фикрича, врач касални даволаганда иложи борича сунъий дорилардан камроқ 
фойдалангани, кўпроқ объектив омилларни ишлатгани маъқул (давлат аралашуви зарур 
холда ва меъёрда бўлгани яхши). 



Download 473,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish