Иқтисодий таълимотлар тарихи
73
иккинчиси - мулкдорлар синфи (помешчик, черков...) ва учинчиси - унумсиз синф
(ҳунарманд, ишчи ва савдо ходимлари). Бу жараён схематик равишда «Иқтисодий
жадвал»да тасвирланган. Унда мамлакатда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг айланиши
орқали қандай тақсимланиши кўрсатилган, бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг аввалги
ҳажмида қайта бошлаш учун шарт-шароитлар яратилади.
Ф.Кенэнинг ғоялари Анн Робер Жак Тюрго (1727-1781 йй.) томонидан давом
эттирилди ва чуқурлаштирилди.
А.Тюргонинг иқтисодий қарашлари унинг 1766 йилда ёзилган (1769-1770 йилларда
чоп этилган) «Бойликнинг пайдо бўлиши ва тақсимланиши тўғрисидаги мулоҳазалар»
асарида нисбатан тўла ёритилган. У Кенэ фикрларини фақат тарғибот қилиш билан
чекланмади, уни ривожлантирди. У капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини анча
чуқур тушунди, феодализмни ислоҳотлар ўтказиш йўли билан яхшилаш мумкин деган
фикрга ишонмади (Кенэ ишонган), капитализм феодализм қобигида вужудга келади ва
ғалаба қилади деган ғояни илгари сурди.
Бу китоб аслида Парижга ўқишга келган икки хитойлик учун дарслик сифатида
ёзилган ва 100 та аниқ тезисдан иборат (В.Петти услуби), аммо баъзи қоидалар аксиома
(исбот талаб этмайдиган қоида)дан иборат. Бу иқтисодий теоремалар аниқ уч қисмга
бўлинади. 31 та тезис (теорема) физиократик ғоялар мажмуидан иборат (устоз Ф.Кенэнинг
таъсири). Аммо «соф маҳсулот» назарияси Ф.Кенэдан бошқачароқ талқин этилади, аслини
олганда бу ерда қўшимча қиймат ҳақида гап боради ва бу маҳсулот табиатнинг соф
инъомидан деҳқон меҳнати билан юзага келадиган ортиқча маҳсулот сифатида қаралади
ҳамда асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер эгаси томонидан ўзлаштирилади.
Кейинги 17 та теорема қиймат, баҳо ва пулга бағишланган. А.Тюргонинг бу соҳадаги
фикрлари ўзига хос ҳарактерга эга ва қийматнинг меҳнат назариясидан анча йироқ. Унингча
алмашув қиймати ва товарнинг баҳоси товарлар нисбати, алмашувда иштирок этаётган
шахслар, сотувчи ва олувчи истагининг интенсивлиги билан аниқланади (маржиналистик
талқин). Аммо А.Тюргонинг бу ғояси унинг таълимотига ҳеч ҳам мос келмас эди.
Охирги 52 та теоремада А.Тюргонинг тарихий аҳамиятга эга бўлган асосий
иқтисодий ғоялари келтирилади. Юқорида айтилганидек, Ф.Кенэ, жамиятни уч синфга
бўлади. А.Тюрго эса жамиятни синфларга бошқачароқ ажратади, «унумсиз» саноатчилар
синфини у икки қисмга бўлади: биринчисига тадбиркор мануфактуристлар, фабрика эгалари
киради, улар катта капитал эгалари сифатида намоён бўлиб, ўз аванс, яъни бўнаклари
ёрдамида иш жойи яратадилар ва уни фойда олиш учун сарфлайдилар. Иккинчилари - бу
оддий ҳунармандлар бўлиб (ишчилар), улар ўз қўл кучлари ҳисобига иш ҳақи оладилар
(ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум). А.Тюрго иш ҳақини В.Петти ва Ф.Кенэ каби
тирикчилик учун зарур минимум маблағлар асосида ҳал этади, аммо Кенэдан фарқли
равишда нега шундай бўлиши кераклигининг механизмини тушунтириб бермоқчи бўлади.
Унинг асосий далили шуки, меҳнатга талаб таклифга нисбатан камайиб боради, ишчилар
ўртасида рақобат боради.
Худди шу каби ер эгалари синфи ҳам фабрикантлар каби икки разрядга ажратилади,
булар аванс берувчи тадбиркорлар ёки капиталистлар ва фақат иш ҳақи олувчи оддий
ишчилардир. Бу катта ижобий воқеа, чунки Францияда бу синфлар мавжуд эди.
Демак, А.Тюрго бўйича жамиятда беш синф мавжуд, бу ҳақиқатга яқиндир. У
ёлланма ишчида қўл кучидан бошқа ишлаб чиқариш воситалари йўқлигини очиб беради, кун
кечириш учун у ўз меҳнатини бошқаларга сотиши зарурлигини кўрсатади. А.Тюргонинг
бундай фикрга келишида вақтнинг ҳам таъсири бор, чунки у Кенэдан кейинроқ яшади.
Тюргонинг таълимотида пул, қиймат, синфлар ва даромад назариялари таҳлил
этилади.
А.Смит ўз вақтида «физиократизм тизими қанчалик номукаммал бўлмасин, шу
давргача чоп этилган иқтисодий ғоялар ичида ҳақиқатга энг яқини эди», - деб айтган эди.
Бу таълимотнинг меркантилизмни инкор қилиши, меҳнат билан ер бойликнинг асоси
эканлигини тан олиши, савдо-сотиқда божхона чеклашларини олиб ташлашни таклиф этиши
Do'stlaringiz bilan baham: |