117
Шартномадан нусха олиниши ва олинган нусхалар брокерларнинг почта
қутисига юборилиши лозим. Савдо тасдиқланганидан кейин аниқланган
хатолар. Агар брокер почта қутисида савдонинг тасдиқлангани ҳақида
хабар
олгандан кейин хатони топадиган бўлса, у нариги брокерни бундан хабардор
этиши ва у билан бирга хатони тўғирлашга ҳаракат қилиши лозим. Агар
брокерлар хатони ўзлари бартараф эта олмаса, ҳисоб-китоб палатаси столининг
олдига келиши ва у ерда умумий бир қарорга келиши лозим.
Брокерлик компанияларининг муҳим функцияларидан бири бу суғурталаш
функциясидир. Барча биржа аъзолари, жумладан, ўзи учун савдо қиладиган ва
мижозларнинг буюртмаларини бажармайдиган аъзолар албатта биронта
брокерлик компаниясига бириктириб қўйилган бўлади. Компания ўз
брокерлари, шунингдек, барча хизмат кўрсатиладиган мижозларнинг тўлов
лаёқати кафили ҳисобланади.
Айнан брокерлик компанияси ҳисобрақамларни текшириш ҳақида
қайғуради, суғурта тўловларининг ўз вақтида тўланишини кузатиб боради.
Биржанинг ҳисоб-китоб палатаси брокерлик
компаниялари билан ишлайди,
кўплаб биржаларда у айрим мижозларнинг очиқ битимлари бўйича эмас, балки
брокерлик компанияларининг очиқлари бўйича суғурталарни жамғаради.
Ҳозирги пайтда брокерлик фаолиятини ишлаб чиқариш структуралари ҳам
амалиётда қўллай бошлаган. Шу билан бир пайтда биржа воситачилиги соҳаси
йирик фирмалар учун унчалик кенг эмас: агар брокерлик фирмаси соф биржа
операцияларини устувор билса, унинг учун кўплаб битимларни биржадан
ташқарида тузиш фойдалироқ. Агар унинг ўз
капиталлари етарли даражада
катта бўлса, у мустақил савдога кўпроқ қизиқа бошлайди.
Брокерлик фирмаларининг кўпчилиги кичик штатга эга бўлиб, айниқса,
биржага йўл бериладиган брокерлар сони чекланган. Одатда бу тўрт кишидан
ўн кишигача бўлади. Бироқ фирмага (шартнома бўйича) ходимлар штатида
турган кишилардан ўн-йигирма баравар кўп шахс ишлаши мумкин.
Брокерлик фирмаларининг кўпчилиги учун тузилган битимлар бўйича
айланма савдо кунида 10 млн. рублдан ошмайди. Иш бошланган пайтдан
бошлаб айланмаининг ўсиши 5-6 бараварлан 10-20 бараваргача бўлади. йирик
ва муваффақиятга эришган фирмалар ўз даромадларини ўртача фирмалардан
кўра камроқ яширади.
Мкофотлаш ҳажми. Қоидага кўра, брокерлик идорасига мукофот сифатида
берилиши лозим бўлган фоиз битимнинг суммасига боғлиқ бўлади.
Деярли
барча брокерлик идораларида битим суммаси оширилганда брокерлик
мукофоти фоизи пасаяди, чунки пул миқдори барибир катталигича
қолааверади, фоизнинг пасайиши эса мижоз учун жалб этувчан бўлади.
товарнинг ўзига
хосликлари, мижознинг хусусиятлари ҳам катта роль ўйнайди.
Брокерлик фирмаси хизматларига мурожаат қилар экан, ишлаб чиқарувчи
ҳам, истеъмолчи ҳам қуйидаги афзалликларга эга бўлади:
биринчидан, бу мақсадларга ўз харажатлари ўсмаган ҳолда савдо
операциялари ҳажми сезиларли ортади;
иккинчидан, юқори малакали савдо персонали хизматларидан фойдаланиш
имконияти пайдо бўлади;
118
учинчидан, брокерлик фирмаси иштирокида савдо операциялари ўтказиш
билан боғлиқ хизматлар харажатлари уларнинг ҳажмидан белгиланган фоиз
ҳажмида ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: