Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

мувофиқлаштириш жараёни
 
9.1. Брокерлик идорасини таъсис этиш 
Биржа савдосининг ўзига хослиги шундаки, у сотувчи ёки харидорларнинг 
ўзи томонидан эмас, балки уларнинг вакиллари – биржа воситачилари 
томонидан амалга оширилади.
Биржанинг ажралмас бир узвий қисми деб брокерлик идорасини 
ҳисоблаш мумкин. У биржа структурасига кирмайди. Бироқ брокерлик 
фирмаларисиз биржа савдосини ташкил қилиб бўлмайди.
Брокерлик фаолияти биржа воситачилигига мансуб бўлиб, биржа 
битимларини мижоз номидан ва унинг ҳисобидан, биржа воситачиси номидан 
ва мижоз ҳисобидан, мижознинг номидан ва биржа воситачиси ҳисобидан 
амалга оширишдар иборат. 
Брокерлик фирмаси бу - хусусий, ширкат, акциядорлик ёки бошқа корхона 
бўлиб, унинг асосий функцияси биржа ва мижозлар (маҳсулот ишлаб 
чиқарувчилар, 
харидорлар, 
савдо 
воситачилари) 
ўртасида 
алоқани 
таъминлашдан иборат. Муайян биржанинг брокерлик фирмаси биржа 
акциялар(пай)ини сотиб олиш асосида ташкил этилиши мумкин. Акция эгаси 
биржада ўз брокерлик фирмасини ташкил қилиш ёки биржа савдоларида 
иштирок этиш ҳуқуқини бошқа ташкилотларга ижарага бериш ва ижара тўлови 
шаклида мос келувчи даромад олиш ҳуқуқига эга.
Юқорида айтиб ўтилганидек, биржада брокерлик фирмаси сифатида 
рўйхатга олинадиган ташкилот амалдаги қонунчиликка мувофиқ исталган 
ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлиши мумкин. 
Брокерлик фирмасини ташкил қилишнинг энг тарқалган ва қулай тури – 
масъулияти чекланган ўртоқчилик (МТЎ) ҳисобланади.
Брокерлик фирмаси мустақил юридик мақомга эга бўлмасдан, бирон-бир 
корхона ёки ташкиотнинг таркибий қисми бўлиши ҳам мумкин.
Агар биржа акцияларининг эгаси воситачилик ташкилоти ҳисобланса, у 
мазкур биржанинг брокерлик фирмаси сифатида рўйхатга олинади, холос.
Воситачилик фирмаси биржа учун акциядор ҳисобланмаган ҳолларда эса у 
ўзининг брокерлик фирмасисини ташкил қилади.
Брокерлик фирмаси мижозларнинг биржа товарларини сотиш ва сотиб 
олишга аризаларини тўплайди, уларни рўйхатга олади ва тезкорлик билан 
биржадаги брокерларига етказади. Брокерлар олинган топшириқларни 


113 
бажаради ва бу ҳақида хабар брокердан компанияга ва ундан мижозга 
етказилади.
Брокерлик фирмлари бутун мамлакат бўйлаб жойлашиши мумкин ва бу 
мижозларни жалб этиш имкониятларини кенгайтиради. Бундай фирмалар чет 
элликлар томонидан ҳам ташкил қилиниши мумкин.
Брокерлик фирмаси таъсисчилари ва персонали улар фаолиятида иштирок 
этишни мўлжалалётган муайян биржанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, 
қонунчилик меъёрларини билиши зарур (низом, брокерлик фирмалари 
фаолияти ҳақидаги Қоидалар, Биржа қўмитасининг қарорлари, шунингдек
биржа савдоси Қоидалари ва б.). Биржанинг буйруқ берувчи ва ижрочи 
бошқарув органлари биржа савдоси Қоидалари, талаблар ва бошқа биржа 
меъёрий ҳужжатларини яратувчи ҳамда қонунчилик асосида фаолият 
кўрсатаётган брокерлар ва брокерлик фирмалари фаолиятига аралашиш 
ҳуқуқига эга эмас.
Брокерлик фирмасини биржада рўйхатга олишда рўйхатга олиш хизмати 
томонидан унга биржа билан алоқа қилиш учун тижорат коди ва рақам 
берилади.
Брокерлик фирмасини рўйхатга олиш учун қуйидагиларни тақдим этиш 
зарур: брокерлик фирмасини таъсис қилган акциядорнинг аризаси; таъсис 
ҳужжатларининг нотариус тасдиқлаган нусхалари; мос келувчи ҳукумат 
органларининг брокерлик фирмасини юридик шахс сифатида рўйхатга олиш 
ҳақидаги қарорининг тасдиқланган нусхаси.
Брокерлик фирмалари брокерлик фирмалари махсус Реестрида рўйхатга 
киритилади. Рўйхатга олингандан сўнга брокерлик фирмаси мос келувчи 
гувоҳнома олади.
Брокерлик идоралари биржа бошқарувини амалга оширмайди.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish