371
Ҳалимова Г.С., катта ўқитувчи,
Сафоева С., талабаси
Ўзбекистон Республикаси Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАБИИЙ-
ГЕОГРАФИК ШАРОИТНИНГ АҲАМИЯТИ
Дунёнинг кўпгина ривожланган давлатларида туризм иқтисодиётнинг
энг ривожланган тармоқларидан бири ҳисобланади. Ҳатто
айрим давлатлар
ялпи даромад ининг ярмидан кўпи туризм соҳасига тўғри келади. Жаҳон
сиёсий, иқтисодий майдонида тобора ўз ўрнини эгаллаб бораётган
мамлакатимизда ҳам олиб борилаётган бир қанча ислоҳотлар замирида бу
соҳага алоҳида эътибор берилаётганлигини сезиш қийин эмас. Жумладан, 1992
йилда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган “Ўзбек
туризм миллий
компанияси”ни ташкил этиш, 1995 йил “Буюк ипак йўлини тиклаш ва халқаро
туризмни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикасини фаол қатнашишини
таъминлаш”, 1994 йил йилда қабул қилинган “Туризм тўғрисида”ги каби қатор
қонун, қарор ва фармонлар фикримизнинг яққол исботидир. Бундан ташқари
2011 йилнинг 2-4 ноябрь кунлари “Буюк Ипак йўли бўйлаб туризм” мавзусида
17-халқаро туристик ярмарканинг ўтказилиши, Бухоро вилоятда эса бир неча
йиллардан буён анъанавий тарзда “Ипак матолар ва зираворлар”
фестивалининг
ўтказилиши ўлкамиз табиий шароитининг туризмни ривожлантириш учун ҳар
томонлама қулай эканлигини ва халқ ижтимоий ҳаётининг тарихий, маънавий
жиҳатдан етук эканлигини намоён қилади [1].
“Ипак матолар ва зираворлар” фестивалидан фотолавҳа.
26-28 май 2017 йил (С.Сафоева олган сурат)
“Ипак матолар ва зираворлар” фестивалининг Бухоро вилоятида
ўтказилиши узоқ йиллик тарихга бориб тақалади.
Биринчидан, Бухоро шаҳри
372
қадимги “Буюк ипак йўли” устида жойлашган. Иккинчидан,
вилоятдаги
мингдан ортиқ тарихий обидалар, осори атиқалар кўплаб
дам олувчилар,
сайёҳлар назарига тушиб, ҳатто ЮНЕСКО рўйхатида туради [2].
Фестивалга республиканинг барча вилоятларидан меҳмонлар, қолаверса,
хорижий мамлакатлардан юзлаб сайёҳлар ташриф буюришади. Мазкур
фестивал орқали ҳар бир ҳудуднинг ўзига
хос урф-одатлари, анъаналари,
маънавияти, маданияти ва аҳоли турмуш тарзини акс эттириш мумкин.
Фестивалдан олинган расмлардан шуни кўриш
мумкинки, ҳар бир
ҳудуднинг ўзига хос табиати шу жой аҳолисини табиат қонуниятларига мос
кийинишга мажбур қилади. Шу каби тадбирлар ва унда иштирок
этувчиларнинг ташқи кўриниши, кийиниши, ўзини тутишига қараб у яшаётган
ҳудуднинг табиати ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Хулоса қилиб
айтганда, Ўзбекистон табиати серқуёш ўлка, аҳолиси эса
шунга ҳамоҳанг ҳолда меҳри дарё, тафти иссиқ инсонлардир. Келажакда
миллий қадриятларимизни намоён қилувчи тадбирларни кўпайтириб, жаҳон
сайёҳларини юртимизга жалб қилинса, мамлакат иқтисодиёти учун ҳам
фойдадан холи бўлмайди, албатта. Биз географларнинг бу борадаги вазифамиз
табиат қонуниятлари ва жамият ҳаётини ҳамоҳанг ташкил этиш учун таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: