366
4-шўъба
Жўраева З.Т., катта ўқитувчи,
Бухоро давлат универсситети
ТУРИСТИК ҲИЗМАТЛАР КЎРСАТИШДА АНИМАЦИОН
ТАДБИРЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Туризмда хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг асосий вазифаларидан
бири- бу дам олишни ҳам ташкил этишдан иборат. Ўтказилган сўровномалар
шуни кўрсатадики, туристик саёҳатга чиқувчиларнинг 50-70 фоизи
дам олиш
учун чиққанлигини уқтиришган.
Саёҳатчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш уларнинг мамлакат
туризми, унинг маданияти, урф-одатлари ҳақидаги тасаввурларни оширишга
ёрдам беради.
Сўнгги вақтларда дам олувчиларнинг
дам олишини ташкил этиш
жараёнида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Бу бир қатор сабаблар билан
изоҳланади: аҳолининг маълумотлилик ва маданиятлилик даражасининг
ошиши; кўнгилочар тадбирларни ташкил этишнинг янги технологияларини
жорий этилиши; бўш вақтни фойдаланиш структурасининг ўзгариши; театр,
кино ва эстрада профессионалларининг гастроль ва концерт фаолиятининг
активлашуви ва бошқалар.
Масалан, санатория-курорт хизматларидан фойдаланувчилар, шубҳасиз,
ўз олдига биринчи
вазифа сифатида даволаниш, соғлиқни мустаҳкамлаш
мақсадларини қўяди. Бироқ, шу билан бирга улар дам олишни ҳам, кундалик
ташвишлардан йироқлашишни, келажак ҳаёт учун ижобий ҳиссиётлар ва
энергия олишни ҳам истайди. Санатория-курорт ташкилотининг кўпқиррали
фаолиятининг муҳим қисмларидан бири- бу курортларда анимацион жараённи
амалга ошириш ҳисобланади. Бу эса санатор-курорт хизматлари бозорида ўзига
хос реклама ролини ўтайди, фойдаланувчилар ва улар танишларининг
такроран жалб этилишига, натижада маҳсулотларни ҳаракатлантириш,
корхона ишининг рентабеллиги, даромадлилиги ва унумдорлигини оширишга
сабаб бўлади. Анимацион- тадбирларнинг қандай турларини танлаш албатта
туристик хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг
моддий- техник базасидан,
унинг жойлшагн ўрни, мавжуд табиий омиллардан, дам олувчилар
контингентидан, бундай хизматларни кўрсатувчи мутахассисларнинг билим-
малакасидан
бевосита
боғлиқдир.
Жумладан,
санатория-курорт
ташкилотларида экскурсия ишлари, кинофильмлар намойиши, дам олиш
кечаларининг ташкил этилиши анча анъанавий хизмат турларидан
ҳисобланади.
Бу тадбирлар орасида энг қизиқарлиларидан бири- бу кутубхоналар
фаолияти ҳисобланади ва у асосан уч йўналишда олиб борилади: китобларни
бўш вақтда мутолаа қилиш учун вақтинчалик бериш; турли мавзудаги
тадбирларни ташкил этиш, соғлом маданий-маърифий турмуш тарзини тарғиб
қилиш.
Ўйинлар ташкил этилганда пассив- шахмат, шашка, бильярд ўйинлари ва
шунингдек, актив ўйинлар- махсус аниматорлр ва мутахассисларни жалб этиш
367
орқали саёҳатчи ва дам олувчиларнинг кўнгилочар тадбирларга жалб этиш
мумкин.
Кўнгилочар тадбирлар ташкил этишнинг асосий шакллари қуйидаги
чизмада
кўрсатилган:
Юқорида кўзда тутилган тадбирлар албатта кинотеатрлар, умумовқатланиш
ташкилотлари,
караоке-барлар,
компьютер
–ўйинхоналар,
транспорт
ташкилотлари каби кўплаб ташкилотларнинг иштирокини ҳам талаб қилади.
Анимация фаолияти қуйидаги тавсифга эга хусусиятларни қамраб олади:
Бўш вақтларда ташкил этилади;
Танлов имкониятларининг мавжудлиги билан характерланади;
Бир киши ёки кўпчиликдан иборат гуруҳ томонидан ташкил этилади;
Миллий, диний, ҳудудийхусусиятлар ва анъаналар доирасида амалга
оширилади;
Катталар, ёшлар ва болаларнинг турли хил қизиқишлари асосида
турларнинг кўплиги билан характерланади;
Чуқур шахсий йўналганлик хусусиятига эга бўлади,
Инсонпарварлик,
маданиятлилик, ривожланувчанлик, соғломлаштирувчи ва тарбияловчи
характерга эгалиги билан баҳоланади.
Анимацияларнинг асосий функциялари:
Мослашувчанлик функцияси- кундалик шароитлардан кўнгилочар
ҳолатларга ўтишни таъминлайди;
Компенсациялаш
функцияси-
кишиларни
кундалик
трумуш
ташвишларидан озод қилади;
Барқарорлаштириш функцияси- психологик барқарорликни таъминлашга
рағбатни ҳосил қилади ва ижобий ҳиссиётларни ҳосил қилади;
Соғломлаштириш функцияси- инсоннинг жисмоний кучларини тиклаш ва
ривожлантиришга қаратилган тадбирларда иштирок этиш имконияти
яратилади;
368
Ахборот билан таъминлаш функцияси-мамлакат, ҳудуд, кишилар ҳақида
чнги ахборотлар олиш имконияти яратилади;
Таълимий функцияси- атроф-муҳит ҳақидаги
янги билимлардан
олинадиган таассуротларга эга бўлиш ва мустаҳкамлаш имкони туғилади;
Мукаммаллаштириш функцияси- интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан
такомиллашув;
Реклама функцияси- туристни анимацион дастурлар орқали мамлакат,
ҳудуд, туркомпания, турфирма, туристик мажмуа, меҳмонхона ва
бошқалар ҳақида реклама ташувчига айлантирилади.
Юқорида таъкидланган анимацион фаолият турларини Ўзбекистонда
жорий этиш катта даромад соҳаси сифатида баҳоланади.
Адабиёт:
Do'stlaringiz bilan baham: