Мисол сифатида Бухоро минтақасида январ ойи учун туристик маҳсулот
реализациясидан тушган тушумни мавсумийлик коэфицентини ҳисоблаймиз.
Айтайлик, ҳисобланадиган давр учун реализация қилинган хизматларни ўртача
ойлик ҳажми 20 минг шартли бирликни ташкил қилди. Ҳисобланадиган даврда
январь учун ўртача тушум даражаси 9,8 минг шартли бирликка тенг бўлади.
Шу вақтда январ учун мавсумийлик коэфициенти қўйидагича ҳисобаланди:
%
49
%
100
20
8
,
9
яъни, январда релизация қилинган ҳажмнинг ўртача даражасидан
фарқланиши 49 фоизни ташкил этди.
Туризм мавсумийлиги туристик индустриядаги ходимлар бандлиги
таркибига таъсир кўрсатади ва ўзига хос ҳусусиятлари қўйидагилар бўлиб
ҳисобланади:
384
тўлиқ банд бўлмаганларнинг нисбатан кўплиги;
меҳнат юкламаси ва бандлик ҳажмининг мавсумий тебраниши;
малакавий тажрибали ходимларнинг нисбатан камлиги;
малакавий ўсишнинг чекланган имкониятлари;
аёллар меҳнатининг салмоқли улуши.
Мавсумийликка ижтимоий-иқтисодий омиллар ҳам таъсир қилади.
Жумладан, кўпгина фирмалар йиллар давомида ўз ишчиларига ёз ойларига
таътил беришга одатланиб қолган, бу анъана сифатида давом этмоқда.Масалан,
Франция каби давлат шаҳарларидаги корхоналар август ойига бориб деярли
тўхтаб қолади. Ёки Германияни олсак, наябр-декабр-январ ойларида четга
чиқадиган туристларнинг фақат 5 фоизи тўғри келса, бир август ойининг ўзига
30 фоизи тўғри келади.
Масумийликни чуқурроқ ўрганганимизда, уни қуйидаги даврларга
ажратиш характерлидир:
1. Мавсумий чўққи - одатда жуда қисқа вақтни ташкил этади (1 ҳафта -
икки ҳафта) кишиларнинг рекреацион фаолиятини ташкил қилиши учун энг
мақбул давр бўлиб, туристлар сонининг максимал даражада зичлиги ҳамда
ҳордиқ чиқариш учун қулай шарт-шароитлар билан тавсифланади;
2. Иссиқ(юқори) мавсум - маълум туристик дестинацияга туристлар оқими
анча кўп бўлади ва муддат жиҳатдан 2-3 ҳафтадан то3-4 ойгача давом этиши
мумкин, туристик маҳсулот ва хизматлар учун юқори нарх таклиф этиладиган,
шунингдек, туристик бозорда иш фаоллиги анча ошадиган давр;
3.Мавсумлар орасидаги давр - масалан, Бухорода асосий мавсум баҳор ва
ёз ойларига тўғри келса, қиш ва ёз шундай давр ҳисобланади туристик бозорда
иш фаолияти пасайиб, туристик маҳсулот ва хизматлар учун энг паст нарх
таклиф этиладиган давр;
4.“Ўлик” мавсум – рекреацион фаолиятини ташкил этиш учун энг ноқулай
вақт (масалан, ноқулай об-ҳаво шароити).
Мавсумийлик даражаси турли регионлар, турли мамлакатларда
турличадир. Одатда, ҳаво температураси ва бошқа иқлимий омиллар йил
давомида кам ўзгарадиган жойларда туризмдаги мавсумийлик унча катта эмас.
Масалан, Миср, Тунис, Марокко, Таиланд каби давлатларда мавсумийлик жуда
ҳам кам. Шимолий Америка ва Европада иқлим қулайлик жиҳатдан энг мақбул
мавсум ёз ҳисобланади. Шу ва бошқа сабаблар туфали европаликлар ўз
таътилларини асосан ёз ойларига олишади ва шу ойларда туристлар оқими сал
кўпроқ бўлиб, бошқа ойларда унча катта фарқ қилмайди. Бироқ, тоғ спортини
хуш кўрувчилар ўз таътилларини қиш фаслида олиши ҳам мумкин. Бу айниқса
кейинги йилларда европаликларда урф бўлиб бормоқда.Жанубий ярим шарда
эса туристлар оқими асосан ноябр-декабр ойларига тўғри келади. Бунинг
асосий сабаби шу даврда иқлим дам олиш учун, айниқса чўмилиш учун энг
қулай вақт ҳисобланади.
Мавсумийликка бошқа омиллар ҳам таъсир қилиши мумкин, айниқса
зиёрат туризмига. Масалан, ислом динининг муқаддас томонларидан бири
бўлган ҳаж саёҳати қуёш эмас, балки ой календари билан боғлиқ ҳолда
ҳисобланганлиги учун, ҳар йилнинг 20 кунида содир бўлади ва у ўзгариб
385
келади. Фақат ўша йигирма кунликда Саудия Арабистонига жуда катта
туристик оқим тўғри келади. Дунё аҳлининг кўпчилиги учун урф бўлган
байрамлар, мисол учун янги йил кабилар даврида ҳам туристлар оқими, ота-
оналарва қариндош - уруғларни бориб кўриш билан боғлиқ саёҳатлар жуда ҳам
ошиб кетади. Мавсумийликкка мода инжиқликлари ҳам таъсир қилади.
Ривожланган давлатларда маълум сабаблар билан маълум мамлакат ёки
туризмнинг тури маълум модага кириш ҳам айрим дестинациялардаги
туристлар оқимини кескин ўзгартириб юбориши мумкин.
Мавсумий чўққи
даврида нафақат туристик корхоналарга, балки улар билан боғлиқ соҳаларга
ҳам таъсир қилади.
Туристларни жойлаштириш, ташиш, овқатлантириш, дам олиш
объектларига, музей ва театр кабиларга ҳам таъсир қилади. Бу даврда нархлар
ҳам анча кўтарилиб кетади. Масалан, ёзги масумий чўққи даврида Париж темир
йўлларидаги кунлик пасажирлар сони 250 мингтага етади, ноябр-феврал
ойларига эса бу кўрсатгич 35-40 минг кишига тушиб кетади. Демак, пассажир
оқими 5 марта камайиб кетади, бунинг оқибатида моддий-техника ва бошқа
воситаларни тўлиқ ишлатиб бўлмайди, бекор туради, яъни улардан
фойдаланиш коэффициенти пасайиб кетади. Демак, ўлик мавсумда кўплаб
корхоналар зарарга ишлашга тўғри келади
Бухоро шаҳрида 95 та меҳмонхона ва 37 та туристик фирма фаолият олиб
бориб, 2015 йил давомида 120 мингдан орти сайёҳларга мемонҳона хизмати
кўрсатилган. Бироқ, ушбу кўрсаткичларнинг йил сайин ошиб боришига
қарамай шаҳарда туризмнинг мавсумийлиги билан характерланади.
Мазкур ҳудудда ушбу муаммоларни қисман бўлсада бартараф этиш
мақсадида қуйидаги таклифлар реализация қилинса мақсадга мувофиқ бўлар
эди:
1.
Бухоро учун мавсумдан ташқари бўлган пайтларда(қиш ва ёз
ойларида) хорижий ва ички туристларни жалб қилиш учун турли тадбирларни
ташкил этиш ва шу вақтларда ўтказишни белгилаш зарур. Масалан, ёзнинг
иссиқ пайтларида мева сайллари, қовун сайли каби тадбирларни, қишнинг
совуқ пайтларида эса тадбиркорлик билан боғлиқ бўлган туризмни
ривожлантириш мақсадида турли хил илмий - амалий конференциялар,
кўргазмалар, симпозиумларни ташкил этаса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
2.
Бухоронинг умумий имижини оширишга қаратилган фаолиятни,
жумладан, “матбуот билан ишлаш”ни ҳамда потенциал сайёҳларга
йўналтирилган реклама фаолиятини яхшилаб бориш.
3.
Регион жуда катта туристик потенциалга эга, бу потенциални
реализация қилишга қаратилган турли хил янги туристик йўналишларни очиш
ва уларни туристик пакет сифатида тақдим этиш мақсадга мувофиқдир.
Масалан, “Бухоро - Ибн Сино ватани сифатида”, “Александр Македонский
юрган йўллар бўйлаб”, ёки “Тоҳир ва Зуҳро афсонаси қаҳрамонлари
қадамжойлари” каби ва б.
4.
Вилоят учун бутунлай янги бўлган туризм турларига асос солиш,
мавжудларини такомиллаштириб, узоқ муддатли турларга айлантириш, яъни
гастрономик туризм, тиббий туризм, экотуризм, спелеотуризм ва
386
ҳоказо.Масалан, ўзимиз половхонтўра тўғрисида кўп нарсани биламиз-у, уни
жаҳон даражасига олиб чиқиш учун етарли иш қилмаяпмиз.
5.
Туризм соҳасидаги товар ва хизматларга оқилона нарх сиёсатини
олиб бориш (айниқса ҳаво транспорти нархлари). Европа туристлари учун ҳаво
транспортга қўйилаётган нархлар, бизнинг туризм соҳасидаги энг катта
рақибларимиз бўлган Миср, Туркия каби давлатлар учун қулайлик
туғдирмоқда.
Хуллас, иш давомида туристик мавсумнинг турларини, туристик талабга
боғлиқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Бухоро туристик дестинацияга
туризмнинг янги йўналишлари анча кўп таклиф этилса, дифференциаллашган
турпакетлар яратилиб, сайёҳларнинг узоқ муддатли тунашлари амалга ошириш
бўйича ишлар қилинса мавсумийлик муаммоси сезиларли даражада
барқарорлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |