Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. 
Butunjahon Turizm Tashkilotining 2017-yil bo’yicha turizm va sayohat 
sohasi rivojlanishi va uning kelajakdagi prognozi bo’yicha hisoboti. // 
www.unwto.org, 2017 
2. 
UNWTO – WYSE 2011, The Power of Youth Travel, Volume 2 
3. 
The-power-of-youth-travel-2010-UNWTO 
4. 
O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 02.09.2002 da qabul 
qilingan VM №310 sonli ,,O’zbekiston Respublikasida mehmonxona biznesi va 
xalqaro turizmni yanada rivojlantirish chora tadbirlari to’g’risida” Qarori. 
 
Мирзаев А.Т., ўқитувчи,
Фарғона давлат университети
ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТУРИСТИК-
РЕКРЕАЦИОН ХИЗМАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Мамлакатимиз ҳудудларида миллий туристик корхоналари туристик 
хизматлар бозорида катта тажриба ва салоҳиятга эга бўлган кучли 
рақобатчилар билан биргаликда фаолият олиб бормоқда. Шу сабабли, туризм 
тармоғини ривожлантиришга қаратилган стратегия, мамлакатда туристик 
ҳудудлар рақобатбардошлигини ошириш ва ривожлантиришга йўналтирилиши 
лозим. 
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини 
оширишнинг асосий омилларидан бири мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик, 
хавфсизлик, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликдир. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон 
Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳа ривожида янги қадам бўлди[1]. Мазкур 
ҳужжат мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни 
жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар 
яратиш, ҳудуднинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали 
фойдаланиш, мазкур тармоқни бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий 
туризм маҳсулотларларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғибот 
қилиш, туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантиришга 
йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.


390 
2017-2021 йилларда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича дастур 
сайёҳлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбул бўлиши, 
транспорт ва меҳмонхона хизматлари ҳамда сайёҳлик логистикасини 
такомиллаштириш ва сайёҳлик индустрияси билан боғлиқ хизматларнинг турли 
соҳаларига 
замонавий 
ахборот 
технологияларини 
жорий 
этишни 
таъминлайди[2]. 
Мамлакатда туризм соҳасини янада ривожлантиришнинг энг асосий 
йўналишларидан бири сифатида рекреацион туризм йўналишини янада 
ривожлантириш ва ушбу хизматлар бозорида харидоргирликни таъминлаш ва 
рекреацион туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш кўзда тутилган. 
Албатта, рекреация туризмнинг муҳим асосини ташкил этиб, инсоннинг 
жисмоний, психологик интелектуал кучи ва қувватини қайта ишлаб чиқариш 
жараёнидир.
Рекреацион туризм фаолиятини ривожлантириш, рекреантларга хизмат 
кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, рекреацион туризм тизимига кенг 
қамровли туристларни жалб этиш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни 
кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилмани 
жадал ривожлантиришни таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона ва 
транспорт хизматларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги “Чорвоқ” 
эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги ПФ-5273-сонли 
Фармонини бугунги кунда рекреацион туризм соҳасида амалга оширилаётган 
тизимли ишларнинг намунаси сифатида кўришимиз мумкин. Фармонда 
Ўзбекистон 
Республикасида 
иш 
ўринлари 
яратиш, 
иқтисодиётни 
диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта 
тушумларини кўпайтириш, аҳолини даромадлари ва турмуш даражасини 
ошириш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда 
ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга эга бўлган рекреацион туризм соҳасини 
ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилиши назарда 
тутилган [3]. Бу борада эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона 
мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик 
аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик 
инфратузилмаси объектларини ташкил этиш таклифлари берилган. 
Рекреацион фаолият инсон фаолиятининг барча турлари билан боғлиқ 
бўлиши баробарида ўзининг специфик қирраларига ҳам эга. Масалан, 
Ю.Вединин фикрича, рекреацион фаолиятни умуминсоний, миллий, шаҳар ва 
қишлоқларга хос қадриятлар, маданиятнинг этник гуруҳларига хос 
қирраларини англашга кўмаклашишини таъкидлаган[4]. 
Фикримизча, 
ҳудудларда 
туристик-рекреацион 
хизматларни 
такомиллаштириш ҳамда туристик рекреацион кластерни яратиш бугунги 
кунда туризм соҳасидаги самарадорлик жиҳатидан юқори натижалар 
кутилаётган фаолият туридир. Бу борада, ҳудудларда туристик рекреация 
объектларидан фойдаланиш даражасини такомиллаштириш ва уларга таъсир 
этувчи омиллар таҳлилидан келиб чиқиб, минтақаларда рекреацион туризм 


391 
объектларидан мувозанатли фойдаланишнинг режа ва дастурларни ишлаб 
чиқишни талаб этади. 
Туристик-рекреацион хизматлар сифатини нафақат яхшилаш устида
ишлаб қолмасдан, балки унинг ассортиментини кенгайтириш ва сервис 
хизмат турларини диверсификациялаш тўпламини яратиш зарур бўлмоқда.
Мақсадли омиллар сифатида ўсиш, ривожланиш ва фойдани қабул қилиш 
билан биргаликда ташқи ва ички муҳитнинг ўзаро таъсирини ҳам таҳлил 
қилиш зарур бўлади. Ташқи муҳитга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- бозорга кириш йўлида тўсиқ бўладиган янги рақобатчиларнинг
пайдо бўлиши;
- харажатларни пасайтиришда тўсиқ бўладиган таъминотчилар кучи;
- фойдани оширишда тўсиқ бўладиган истеъмолчилар таъсири;
- анча арзон туристик-рекреацион хизматларнинг пайдо бўлиш хавфи
бу туристик-рекреацион корхоналар ривожланишига ҳамда ўсишига тўсиқ 
бўлади;
- фойданинг ўсишига тўсиқ бўладиган туристик-рекреацион соҳадаги 
ўзаро мусобақанинг жадаллашуви.
Ички муҳитга туристик-рекреацион соҳадаги корхоналарнинг
молиявий хўжалик фаолияти киради. Корхоналар белгиланган унсурларни
сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолаши зарур ва имкони борича уларнинг хатти-
ҳаракатини башорат қила билиши керак. Шундай қилиб, бир томондан
корхона ташқи муҳит ҳаракатини олдиндан ўрганиши асосида ишлаб
чиқариш – хўжалик фаолиятини бошқаришда самарали воситага эга бўлади,
шунингдек, бошқа томондан, умумий харажатларни минималлаштириш
мақсадида моддий оқимларнинг барча харакати бўйича харажатларни
назорат қилишга имкон яратилади. Харажатларни бошқариш ва 
минималлаштириш корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини
режалаштириш ва бошқариш амалиётига логистика ва контроллинг
тамойиллари ҳамда услубларини тадбиқ этишга тўғри келади.
Ўзбекистондаги бугунги бизнес тавсифи сифатида барча корхоналар, шу
жумладан туристик-рекреацион соҳа корхоналарида ҳам мақсадли тезис
бўлиб, фойданинг мутлақ устиворлиги тезисини кўрсатиш мумкин. Буни 
Т.Коно томонидан Буюк Британия, Япония, АҚШ ва Россиядаги бизнес
мақсадларининг устунлиги борасида олиб борилган тадқиқотлар ҳам 
исботламоқда. Бизнинг мамлакатимизда бу ҳолат тадбиркорлик 
инвестицияларнинг етишмаслигидан, шунингдек туристик-рекреацион 
хизматларнинг рақобатбардошлиги паст бўлгани туфайли рўй бермоқда[5].
Ҳозирги пайтда энг керакли ва кам ўрганилганилган масалалардан
бири бу туристик-рекреацион хизматларда сервис хизматларининг
даражасини аниқлашни кўрсатиш мумкин. Бу йўналишни илмий жиҳатдан
ўрганиш, уни бошқаришда илмий-амалий воситаларга эга бўлиш билан 
бирга, корхоналарга таклиф этиладиган хизматлар сифатини ва хизматлар 
рақобатбардошлиги ҳамда бевосита корхоналар рақобатбардошлигини 
оширишга имкон беради. 


392 
Туристик-рекреацион 
корхоналардаги 
рақобатбардошликни
таъминловчи тизимга маркетинг тадқиқотлари, логистика ва контроллинг
омиллари киритилиши лозим бўлади. Бу омилларнинг бир жойда
кесишуви туристик-рекреацион корхоналарнинг барқарор ишлаши учун асос
яратади. Шу туфайли туристик-рекреацион хизматларнинг сервис хизмати
ва туристик-рекреацион соҳа корхоналарида маркетинг, логистика,
контроллинг омиллари ўртасида доимий тескари алоқа
мавжудлигиниифодалаш мумкин. Натижада ушбу омилларнинг ўзаро 
таъсирчанлиги ва ўзаро алоқадорлиги орқали туристик-рекреацион 
корхонанинг рақобатбардошлик тизими шакллантирилади.
Сервис хизматини бошқариш учун, яъни туристик-рекреацион корхонада 
сервис хизмат турларининг оптимал тўпламини шакллантириш учун, уни 
баҳолаш ва бошқариш жараёнларини ўтказиш ҳамда инфратизимда рўй 
берадиган хилма-хил ўзгаришларни тезкор бошқариш бўйича усул ва 
моделларни ишлаб чиқиш зарур бўлади.
Бошқариш жараёнларни тартибга солиш учун сервис хизмати 
турларининг кўрсаткичларини қуйидаги гурухлар кесимида: номенклатура
ва миқдор, сифат. вақт, нарх, ишончлигиги бўйича кўриб чиқиш зарур бўлади.
Баён этилган фикирлар асосида рақобат афзалликларини 
шакллантиришда туристик-рекреацион корхоналарни ишлаб чиқариш -хўжалик 
фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади:
- рақибларнинг туристик-рекреацион хизматлар сифати даражасига 
нисбатан туристик-рекреацион хизматлар сифат даражасини ошириш;
- рақибнинг сервис хизмати даражасига нисбатан ўз хизматининг
сервис хизмат даражасини ошириш, бу ерда, сервис хизмати даражасини
ошириш деганда, рақибларга нисбатан ўз ишининг сифатини оптимал
бўлишини таъкидлаш керак.
Шундай қилиб, сервис хизмати даражасини бошқариш бўйича 
йўналишларни кўриб чиқамиз, бунда туристик-рекреацион хизмат
кўрсатиш тизимини яратилиши ва тадбиқ этилиши корхоналарда
рақобатбардош афзалликларни шакллантиради, чунки у истеъмолчи –
ишлаб чиқарувчи тизимида ўзаро алоқаларнинг асосан барча
йўналишлардаги хизмат кўрсатиш доирасидаги истеъмолчиларнинг 
ўзгаришини кузатиб боради.
Мамлакатда рекреацион туризмнинг тизимли фаолият кўрсатиши, 
маҳаллий ва хорижий туристларга сифатли хизмат кўрсатиш ва туристларнинг 
ушбу йўналишдаги эҳтиёжларини қондириш мақсадида рекреацион объектлар, 
санаториялар, дам олиш муассасалари, пансионатлар ва бошқа дам олиш 
муассасаларининг сонини ва уларнинг фаолият кўрсатиши сифатини кўтариш 
мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Туристик хизматлар бозоридаги, хусусан рекреацион туризм хизматлари 
бозоридаги иқтисодий фаоллик даражасининг тез суръатлар билан ортиб 
бориши, биринчи навбатда, иқтисодий омиллар таъсирида юз бераётганлиги 
таъкидланадиган бўлса, асосий омил сифатида иқтисодий омиллар 


393 
реализацияси учун таъсир этувчи сиёсий барқарорлик омилининг мавжудлиги 
билан ҳам тушунтирилиши мумкин. 
Жадвалда келтирилган кўрсаткичларнинг мутлоқ ўсиш даражаларини 
аниқлаган ҳолда уларнинг ўртача ўсиш кўрсаткичларидан фойдаланиб, 
экстрополяция усулидан фойдаланган ҳолда қуйидаги жадвалда 2015-2019 
йиллар учун башорат кўрсаткичларини аниқлаймиз [6] (1-жадвал). 
1-жадвал 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish