Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Иккиламчи омилларга қуйидагилар киритилади: 
 
Иқтисодий - маҳсулот ва хизматларнинг истеъмоли шакли ҳамда 
таклиф асосида талабнинг тўлов қобилиятини шакллантириш;
 
Демографик - ёш таркиби ва бошқа хусусиятларни ҳисобга олган 
ҳолда дифференсиацияланган талаб; 
 
Психологик - урф-одатлар, мода, тақлид; 
 
Моддий-техник - жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, 
маданий-соғломлаштириш хизматларининг ривожланиши; 
 
Технологик - юқори сифатли хизматларни таклиф етишда комплекс 
ёндашув; 
 
Сиёсий шароит ва халқаро муҳит.
Мавсумийлик цикли деб одатда бир йилни олишади, аммо талабнинг 
кўтарилиши ва пасайиши бир ҳафта ёки бир ой ичида ичида ҳам ўзгариб 
туради, ҳатто бир кун ичида ҳам талаб катта амплитудада ўзгариб туриши 
мумкин. Бироқ, уларни тадбиркор ўзгартиришга ҳаракат қилмайди, ва аксинча 
у тебранишларга мослашишга ҳаракат қилади, ўз ишини режалаштиришда 
инобатга олади. Йиллик мавсумийликни эса ўзгартишга, иш фаолиятини бир 
ритмда боришига ҳаракат қилади. Мавсумийликни икки турини ажратиш 
мумкин: 1. Ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги ва 2. Истеъмолнинг 
мавсумийлиги. Иккаласи ҳам сотувни камайишига олиб келади. Аммо ишлаб 
чиқаришнинг мавсумийлигини истеъмол мавсумийлигига нисбатан ўзгартириш 
қийинроқ ҳисобланади. Туризмда ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги об-ҳаво 
ўзгариши, иқлимнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлса, туристик истеъмолнинг 
мавсумийлигига иқлимдан ташқари бошқа омиллар ҳам таъсир қилади. Бутун 
Европага келадиган туристларнинг ярми ёз ойларига келишади. 
Кўп сабабларга кўра туризм ўрнини босувчи тармоқ бўлиши номақбул
ҳолат ҳисобланади. Биринчидан ўз моҳияти бўйича туризм-мавсумий 
ҳарактерга эга. Баъзида эҳтиёжидаги мавсумийлик тебранишларни пасайтириш 
мумкин, лекин улардан тўлиқ қочиб қутулиб бўлмайди. Шунинг учун агар 
туризм – минтақадаги асосий тармоқ бўлса, унда мавсумнинг пастлиги 


382 
бандликни жиддий муаммоларини келтириб чиқаради. Иккинчидан, туризм ва 
экскурсияга эҳтиёж аксарият туристлар даромади ва хоҳишига боғлиқ бўлади. 
Иккала мазкур омил ҳам қабул қилувчи минтақа назоратидан ташқарида 
бўлади. Бошқача сўз билан айтганда, минтақанинг ягона туризм индустрия 
секторига тўла боғлиқ бўлиб қолиши тўғри холат ҳисобланмайди. Бунинг 
устига туризм маълум ижтимоий харажатларни ва қабул қилувчи минтақа ва 
унинг аҳолиси зиммасига тушувчи атроф муҳитни қўллаб-қувватлашга 
қўшимча сарф-харажатларни келтириб чиқаради. Туризмни шиддатли 
ривожланиши ва унга тўла боғлиқлик қуйидаги таърифни келтириб чиқаради: 
агар кейинги ривожланишни тўхтатиб қўйса, бу иқтисодий турғунлик хавфини 
олиб келади; агар туризмни келажакда ривожлантиришни чеклаб қўймаса, унда 
табиий ва маданий ресурслардан ҳаддан зиёд фойдаланганлик натижасида 
камайиб қолади, яроқсиз ҳолга келади ва қадрсизланади. Бундай ҳолатларда 
қоидага кўра қарорлар қабул қилиш жуда мураккабдир.
Баъзида ривожланаётган мамлакатлар туризмга жуда оптимистик тарзда 
ёндашишади. Туризмни ривожлантиришга йўналтириган фаол инвестицион 
дастурларни ҳаётга тадбиқ этишади. Маълум вазиятларда бундай ёндашув 
мамлакатни янада аҳамиятли инвестицияларга бўлган эҳтиёжини инкор этади. 
Масалан, туризмга сарфланган пул маблағлари таълим, соғлиқни сақлаш ва 
бошқа ижтимоий эҳтиёжларга сарфланиши мумкин эди. Баъзан туризм 
минтақада инфляция даражасини ўсишига сабабчи ҳам булиши мумкин. 
Туристлар бошқа ҳудуд ёки бошқа мамлакатда ишлаб топилган ўз 
маблағларини мазкур туристик минтақа иқтисодиётига қўядилар.
Бу ўз навбатида минтақа даромадларини оширса ҳам (юқорида қайд 
қилинганидек) шу билан бирга инфляцион босимни ошишига сабаб бўлиши 
мумкин. Қоидага кўра, туристик минтақаларда, айниқса ерга нархлар жуда тез 
ўсади. Туристик минтақада меҳнат таътили вақтида чет элдан келган туристлар
яшашлари учун юқори нархларни тўлаши маҳаллий аҳолининг турар жойга 
бўлган талаби бирдан тушиб кетиши мумкин. Маҳаллий фуқаро (нисбатан 
катта бўлмаган даромадга эга бўлгани учун) туристик индустрия тараққий этган 
ҳудудлар турар жой бозоридан сиқиб чиқарилиши мумкин.
Шу тарзда туризм иқтисодий тараққиёт инструменти сифатида каттагина 
салоҳиятга эга бўлса ҳам, лекин барча иқтисодий камчиликлардан холи эмас ва 
барча дардга даъво бўлиб ҳисобланмайди. Ҳукумат шуларни ҳисобга олиб, 
туризмдан келаётган фойдани оптималлаштириш учун барча сай-ҳаракатларни 
амалга ошириши зарур. Шуни қайд қилиш керакки, ривожланаётган давлатлар 
учун бу камчиликларни ҳал қилиш иқтисодиёти ривожланган давлатларга 
қараганда анча қийин кечади, чунки ривожланган давлатлар туризм 
харажатларини барчасини осонлик билан қоплаш имкониятига эга бўлган 
соғлом иқтисодиётга эга.
Туристик бозорнинг амал қилиши ва у билан боғлиқ бўлган туристик 
индустрия корхоналарига яққол акс эттирилган мавсумийлик омиллари таъсир 
қилади. Туристик бозорнинг амал қилишига мавсумийликнинг бирламчи
омиллари табиий – иқлим шароитлари ҳисобланади. Халқаро туризмда 
мавсумийлик умумий тенденция ҳисобланади ва шу билан бирга жуда оғир 


383 
муаммо ҳам ҳисобланади.
Иқлимий омиллар шу билан характерлики, дам олиш 
ва туризм учун қулай иқлим дунёнинг турли регионларида турличадир. 
Шунинг учун кишилар иқлими энг қулай ойда таътил олишга ҳаракат 
қилишади. Дунёнинг жанубий ярим шарида планета аҳолининг асосий қисми
яшайдиган шимолий ярим шарига нисбатан қиш-ёз фаслларининг алмашуви 
қарама-қарши бўлса ҳам халқаро туризмда иқлим билан боғлиқ мавсумийлик 
жуда кучлидир.
Туризм бизнеси кўплаб инвесторлар учун сармоя киритишнинг жозибали 
соҳаси ҳисобланади. Аммо, унинг бошқа соҳа ва тармоқларга нисбатан катта 
таваккалга эга бўлган жиҳати бор, бу ҳам бўлса, туризмнинг бошқа соҳаларга 
нисбатан масумийлик характери анча юқорилигидадир. Бундан қочиб қутулиб 
бўлмайди, бироқ мавсумий пасайишларни камайтириш устида тадқиқот 
ишлари, ҳатто илмий фаолият олиб бориш мумкин. Бунинг учун мавсум даври 
ва ундан ташқари даврдаги нархлар даражасида катта фарқ қилиш йўли билан, 
ёки асосий мавсумдан ташқари даврда бошқа туризм турининг мавсумини 
яратиш орқали ҳам эриши мумкин. 
Туристик фирма хизматларини реализация қилиш ҳажмини режалаштириш 
ва таҳлил қилиш жараёнида алоҳида ойлар кўрсаткичини ўртача йиллик 
кўрсаткичлардан фарқланиш қонуниятларини ҳисобга олиш зарур. Бу ҳисоб 
китоблар мавсумийлик коэфициенти асосида амалга оширилади, яъни қатор 
йиллар давомида ўртача ойлик даражасини барча ҳисобланадиган даврда 
реализация қилинган хизматларни ўртачага ойлик ҳажмига нисбати каби 
ифодаланади:
100
1


Ў
У
К
с
Бунда, К
с 
–мавсумийлик коэфициенти %; 
У
1
– алоҳида ойларда реализация қилинган хизматлар хажмини ўртача 
даражаси; шартли бирликда; 
Ў – ҳисобланадиган даврда реализация қилинган хизматларни ўртача 
ойлик ҳажми шартли бирликда. 
Ҳисоб – китобларни охирги уч йилдан кам бўлмаган муддатда қатор 
йиллар давомида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish