НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1.Ўзбекистон Республикаси Халк таълими Вазирлигининг асосий
вазифалари;
2.Махаллий халқ таълими бўлимлари;
3. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси;
4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси.
5. Мактабгача таълим
6. Умумий ўрта таълим, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими, олий
таълим
7. Олий талимдан кейинги таълимга
8. Мактабдан ташқари таълимга
9. Мусиқа тинглаш, мусиқа саводи, қўшиқ куйлаш
10. Жамоавий айтим, болалар чолғу-асбобларида чалиш, мусиқий
ритмик ҳаракатлари, мусиқа ижодкорлиги
11. Мусиқа тарихи
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.Мусиқа маданият фанидан мажбурий стандарт назорат ишларини
ўтқазиш юзасидан тавсиялар. ЎР ХТВ РТМ, Тошкент, 2006 й.
2.Малака ошириш ва қайта тайёрлаш давлат талабларининг қайта
такомиллаштирилган варианти. Мусиқа маданияти. Тошкент, 2009 й.
3.Аскаров И. ва бошқалар. Мусиқа 5-7 дарсиклар. Т.,2002,2006й.й.
4.ЎзРМСИВ, Ў.Д.К. Р.Қодиров “Мусиқа педагогикаси”-Т. -2013й.
5.Бўлажак мусиқа ўқитувчисининг педагогик махорати асослари.
Тузувчи: Т.В.Шевченко. Т, 2001.
129
2-МАВЗУ: МУСИҚА МАДАНИЯТИ ДАРС ФАОЛИЯТЛАРИНИ
ТЎҒРИ ТАШКИЛ ЭТИШ МЕТОДИКАСИ
Р Е Ж А
1. Мусиқий-ритмик ҳаракатлар фаолияти
2. Дарсда мусиқий-ритмик фаолиятни ташкил этишга ўқитувчининг
тайёргарлиги
3. Мусиқа саводи фаолияти
2.1. Мусиқий-ритмик ҳаракатлар фаолияти
Ўқувчиларнинг ҳар томонлама
мусиқий ривожида мусиқий-ритмик
ҳаракатлар бошқа фаолият турлари
каби муҳим аҳамиятга эга. Уларда
мусиқийлик,
ижодийлик
қобилиятлари ривожланади, жамоа
бўлиб ҳаракат қилиш малакалари
шаклланди. Мусиқага мос ҳаракат
бажаришнинг тарбиявий аҳамияти -
ритм ҳисси фаоллашади, Мусиқий
материалнинг ўзлаштириши чуқурлашади. Ҳаракатлар бажариш мусиқий
образ ривожини кузатишга ёрдам беради.
Мусиқани диққат билан тинглаб ўз ҳиссиётларини ҳаракатларда
ифодалаш имконияти ўқувчининг ўз ҳаракатларини назорат қилиш
қобилиятига таъсир этади.
Мусиқий-ритмик
ҳаракатлар
жамоавий
фаолиятлардан
бири
ҳисобланади. Бошланғич синф ўқувчиларида юриш, югуриш ва сакрашда
ҳаракат координациялари жуда яхши. Мусиқа садолари остида ўзлари
мароқ билан: қарсак чаладилар, оёқлари билан тупиллатадилар, турли
буюмлар билан, хусусан, копток, таёқчалар, ленталар, сунъий гуллар,
оддий мусиқа асбоблари билан ифодали ҳаракатлар бажарадилар. Мусиқа ва
ҳаракат бирлигини ҳис қилиш уларга хосдир. Бу сифат эса - болалар
мусиқий-ритмик ҳаракат фаолиятида мусиқий ижрочилик қобилиятларини
ривожлантиришда асосий ҳисобланади. Вақтнинг чегараланганлиги ва
махсус хонанинг йўқлиги сабабли мусиқа дарсларида ҳаракатларни
бажариш ўринсиздир, балки улар айрим рақс элементларини ўтирган ёки
турган ҳолда бажарадилар.
Мусиқий-ритмик ҳаракатлар ҳам бошқа фаолият турлари каби
ўқувчиларда ҳар томонлама мусиқий қобилиятларини ривожлантиради:
- Мусиқий ривожланади;
- ижодий қобилиятларни;
130
- жамоа бўлиб ҳаракат бажариш малакалари шаклланди.
Мусиқа остида ҳаракатлар бажариш болаларда ритм ҳиссини
фаоллаштиради. Бу эса дарснинг мусиқий материалини янада чуқурроқ
ўзлаштиришга ёрдам бериши тарбиявий аҳамиятга эгадир. Ҳаракатлар
ёрдамида ўқувчилар асарнинг ҳарактер хусусиятларини кўрсата оладилар.
Мусиқий-ритмик ҳаракат - фаолият асосида мусиқий материални
мотерпластик қайта ишлашдир. У мусиқанинг эмоционал таъсирини
кучайтиради. Буларнинг ҳаммасини мусиқа, унинг ҳарактери, кайфияти
билан
ҳаракатнинг
уйғунлаштирувчи
кўникма
ва
малакаларни
сингдирилиши оқибатида юз беради ва мақсадга эришилади.
Ритмик
ҳаракатлар
ёрдамида
мусиқа шакллари, мусиқий ривожланиш
қонуниятлари ҳақидаги таассуротлар
мустаҳкамланади. Ҳаракат ҳарактери ва
йўналишини ўзгартириш орқалигина
эришиш мумкин.
Мусиқий пьесалар, қўшиқларни
саҳналаштириш ифодали ҳаракатлар
орқали
нафақат
мусиқий-эшитув
таассуротлари ривожланади, балки ижрочилик қобилиятлари, бадиий
дидлари шаклланди. Агарда уларга мустақил ҳаракат ўйлаб топиш вазифаси
юклатилса, улар мусиқанинг образига, ҳарактерига мос ўзлари ҳаракат
ўйлаб топадилар ва бажарадилар. Одатда саҳналаштирувчи рақсларга
дастурли мусиқа танлаб олинади, чунки унинг мазмуни ва ҳаракатларнинг
кетма-кетлиги аён бўлади. Ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда мос
ҳаракатларни топадилар. Бажариш вақтида ўқитувчи болаларга ёрдам
беради, янги ҳаракатларни тўғри ва ифодали бажариш кераклигини
тушунтиради, кўрсатиб беради.
Ҳаракатларни ўргатиш жараёнида кириш сўзи, тушунтириш, шеърий
матндан фойдаланилади.
Ҳаракатларнинг ёрқин таққосланиши ўқувчиларни ушбу ҳаракатларни
тўғри ва ифодали бажаришларига ёрдам беради.
Мусиқа остида ҳаракатларни такомиллаштириш пайтида техник
воситалардан кенг фойдаланиш тавсия этилади. Бу эса ўқувчиларни ўзига
таниш бўлган куйларни янгича янграши билан танишишлари, ўқитувчига
эса ҳаракатларни аниқ бажаришини таъминлаш имконини беради.
Мусиқа ва ҳаракат уйғунлиги инсоннинг маънавий ва жисмоний
ривожини ўзаро боғлайди ва баркамолликка йўналтиради деб айтиш
мумкин. Мусиқа ва ҳаракатнинг ўзаро боғлиқлиги масалалари кўп маротаба
131
психология, педагогика, физиология, мусиқашуносликда кўриб чиқилган.
Организмнинг умумий функционал фаолиятига мусиқанинг ижобий
таъсирини И.Сеченов, Б.Тепловлар исботлаб беришган. Мусиқий-ритмик
тарбия тизимини ривожлантириш масалалари билан Н. Александрова, М.
Румер, Е. Конорова, Н. Ветлугина, М. Палавандишвили кабилар
шуғулланиб келганлар. Шу ўринда ХХ асрнинг бошларида кўп
мамлакатларда швейцариялик мусиқачи, педагог Э. Далькроз томонидан
асос солинган ритмик тарбия тизимининг кенг тарқалганини айтиш жоиз. Э.
Жак Далькроз методи - махсус танлаб олинган машқлар асосида болаларда
мусиқий эшитув, хотира, диққат, ритм туйғуси, пластик ифодали
ҳаракатларни ривожлантиришга асосланган.
Мусиқий-ритмик ҳаракат фаолияти ўзаро боғланган уч йўналишни ўз ичига
олади:
Do'stlaringiz bilan baham: |