Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

Мусиқий-ритмик ҳаракатларда товуш баландлигини эшитишни 
шакллантириш 
1. Болалар кўзларини юмиб, товуш баландлигини чолғунинг тембри 
бўйича аниқлайдилар. Ҳаракат - рамзлар орқали жавоб қайтарадилар. 
Масалан: 


137 
А. Муҳамедовнинг «Шоҳи сузана» қуйидаги паст товушларга-
оёқларини ўйнатадилар, баланд товушга - қўл билакларини айлантирадилар; 
дойра товушига - шу чолғу ижросини кўрсатадилар. 2. Ўқувчилар 
турадилар. Биринчи турган бола коптокни олади. Агар мусиқа баланд 
янграса, бола коптокни боши орқали кейинги болага дойра бўйлаб узатади, 
агар паст янграса, оёқлари орасидан узатади. 
2. Ўқувчи тинглаган оҳангининг доскага бўр билан чизади. Кейин 
икки ёки уч ўқувчи худди шуни хаёлан доскага чизадилар ва ҳаракат билан 
ифодалайдилар. Бу машқда Д.Зокировнинг «Гулхан» куйидан фойдаланиш 
мумкин. 
Мусиқий-ритмик ҳаракатларда ритм ҳиссини ошириш 
1. Болалар дойра бўлиб ёки партада ўтирибдилар. М.Мирзаевнинг 
«Баҳор вальси» куйига коптокни ушлаган бола чорактали чўзимга коптокни 
у қўлидан бу қўлига ўтказади, яримталик чўзимга дойра бўйлаб ёки 
партадошига узатади. 
2. Болалар хона бўйлаб ёрқин куйга югурадилар, майин, оҳиста 
мусиқани тинглашлари билан жуфт бўлиб айланадилар. 
3. «Акс садо» ўйини ҳаракатларда: ритмик суратни бошдан юқорида, 
орқада олдида чапак билан такрорлаш, кейин оёқларни турган жойда 
тупиллатиш ёки ён томонга чапак чалиб оёқларни тупиллатиш. 
4. Ўқувчилар вазифа оладилар: берилган ҳаракатга ритмик суратни 
чапак орқали ёки кўйлаб бериш. Аввал ўқитувчи ритмик асосни ҳаракатда 
кўрсатади, кейин эса ўқувчилар чапак ёки бармоқларни қарсиллатиш орқали 
намоён этадилар. 
Ҳаракатлар ёрдамида ўқувчиларда бир қатор мусиқий-эшитув 
тасаввурларини шакллантириш мумкин: 
Икки ёки уч ҳиссаси ўлчов ҳақидаги тасаввурлар 
1) Бунда ўқувчилар турган ҳолда 2/4 ўлчовидаги мусиқага оёқ учида 
кўтарилиб ва пастлаб ҳаракат бажарадилар, ёки
2) 2/4 ўлчовидаги мусиқага кифт ва елкаларини бошга қараб 
кўтарадилар ва ўз ҳолига туширадилар 
3) 3/4 ўлчовидаги мусиқага эса-биринчи ҳиссага енгил ярим 
ўтирадилар ва «уч»га турадилар ва ҳоказо. 
Ҳаракатли машқлар 
1) Болалар кўзларини юмиб ўтирадилар ва товушлар баландлиги ёки 
чолғулар тембрларини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Жавобларни болалар 
ҳаракатли белгилар ёрдамида кўрсатадилар. Масалан, паст товушларга 
оёқлар «рақс тушади», баланд товушларга - қўл билаклари, дойра жарангига 
болалар дойрасида ижрога тақлид қилиб кўрсатадилар. 


138 
2) ўрта регистрдаги товуш эшитилса, болалар кўкрак баландлигида 
чапак чаладилар, баланд регистрдаги товуш чалинса - бошлари узра чапак 
чаладилар.
3) Ижодкорликка қаратилган машқ: 3 қисмли асардаги регистрларни 
таққослашда қўллар юқори регистрга «рақс тушадилар», ўрта регистрда эса 
-танани ҳаракатлантирадилар ва ҳоказо. 
Бунда бир ўқувчининг ҳаракатларига иккинчи ўқувчи оддий чолғуда 
ритмик жўр бўлиши ҳам мумкин. Синфга эса бу ижодий вазифанинг 
бажарилишини баҳолаш топширилади. 
Мусиқа темпи ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш 
1) Ўқитувчи чалаётган ёки куйлаётган турли темпдаги мусиқий асар 
остида юриш ёки югуриш (сакраш); 
2) Ҳайвонлар ҳаракатига тақлид: секин ҳаракатланувчи - фил, 
ташбақа; тез ҳарактланувчи - тулки, қуён, ит ва ҳоказо. 
Бундай ва бунга ўхшаш мусиқий-ритмик ҳаракатлар ёрдамида 
ўқитувчи бир қатор мусиқий тасаввурлар ва билимлар дойрасини 
(динамика, мусиқа шакли, мусиқий жумла, товуш йўналиши ва ҳоказо) 
таркиб топтириши бошланғич синфларда мусиқа ўқитиш ишларининг 
самарадорлигини оширади. 
1.Юриш ва югуриш турли темпдаги ижро. П.И.Чайковскийнинг «Ёғоч 
солдатчалар марши» бундай машқларда жуда қўл келади. 
2. Ижро этилаётган мусиқий образга хос равишда ҳаракатланиш. 
3.Бир ўқувчи болаларга таниш бўлган ҳаракатланувчи машқларни 
бошқариб туради. Қолганлар эса бажаради. 
4. Ҳайвонларга тақлидий ҳаракатлар: секин-филлар, тошбақалар, 
айиқ; тез- қуён, кучук, ва бошқалар. 
5. Мусиқанинг тезлашиши ёки секинлашиши остида ҳаракатларни 
ўзгартириш: юришдан югуришга, югуришдан сакрашга ва ҳоказо. 
6. Мусиқанинг тезлашиши ва ттўхташига импровизация, масалан: 
автомабил, паравоз, арғимчоқ. 
Ўқувчиларга улар тингланаётган ва куйлаётган мусиқий асарлари 
мазмуни ва ҳарактерига мос келадиган рақс ва мусиқий-ритмик 
ҳаракатларни танлаш, топиш ва мустақил ижро этиш таклиф этилса, бундай 
вазифалар уларда ижодкорлик қобилиятларини фаолаштиради, бадиий 
дидни ривожлантиради. Бу вазифаларни осонлаштириш мақсадида мазмуни 
ва ҳаракат кетма-кетлигини намоён қилувчи қўшиқ ва дастурий мусиқа 
асари қўлланилади. Ш. Нажмиддиновнинг «Болалар ва ғозлар», 
Т.Тошматовнинг «Айиқполвонлар боғчаси», ўзбек халқ фолклори 
«Бойчечак», Т.Хусайинлининг «Жўжаларим», А.Мансуровнинг «Пиёда 


139 
аскарлар қўшиғи», П.Чайковскийнинг «Ёғоч солдатчалар марши» ва ҳоказо 
асарларини келтириш мумкин. Ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда 
ҳаракатларни топадилар. Ижро пайтида ўқитувчи болаларга ҳаракатларда 
ифодавийликка эришиш, уларни яхширок бажариш йўлларни кўрсатиб 
боради. 
Мусиқий материал танлар экан, мусиқа ўқитувчиси қайси асарда 
тайёр композициясини қўллаш мумкин, қайси асарни эса болаларнинг 
ўзлари ижод қилиб, ҳаракат ва рақс элементларини топишлари учун 
мулжаллаш кераклигини аниқлайди. Болаларда ижодкорлик қобилиятини 
ривожлантириш жараёнида уларда ташаббускорликни, қизиқувчанликни 
қўллаб-кувватлаб, рағбатлантириб бориш муҳимдир. 
Мусиқий динамика ҳақидаги таассуротларни шакллантириш 
1. Мусиқа остида динамикани кўрсата олиш Р га - оёқ учида юриш, Р 
га - товонда юриш, Р/Р га - динамикага хос кичик, ўрта, катта қадамлар 
билан юриш. 
2. Рақсда динамиканинг ўзгаришини қўллар, бош, елка ва ҳоказолар 
билан кўрсата олиш. Масалан: кафт-билакни айлантириш, тирсак-қўлларни 
айлантириш. 
3. Мусиқа остида кришчендо ва диминуэндога қараб ҳаракат 
бажариш: ўқувчилар дойра шаклида туриб оладилар, агар товуш секин-аста 
пасая борса, дойра тораяди, баландласа кенгаяди. 
4. Гуллар рақсини импровизация қилиш орқали болалар мусиқадаги 
динамик ўзгаришларни кўрсатадилар, яъни гул ўсади, очилади, сулийди ёки 
қуёшга талпинади, шамолдан тусатдан синади ва ҳоказо. 
Мусиқий-ритмик 
ҳаракатларда 
товуш 
кайфияти 
ҳақидаги 
таассуротларни шакллантириш 
1. Болалар жуфт бўлиб туради, ҳар бир болада биттадан юмшоқ 
копток бор. Стаккато ижрога болалар коптокни ерга (полга) урадилар, 
майин, оҳиста куйга у қўлдан бу қўлга ўтказадилар. Бунда Р.Шуманнинг 
«Жасур чавандоз» куйидан фойдаланишимиз мумкин. 
2. Ўқитувчи катта коптокни олиб - стаккатога-коптокни полга уради, 
легатога эса коптокни ҳавода ярим дойра ёки тўлқинсимон ҳаракат қилиб 
қўлларида ҳаракатлантиради. Кейин эса болаларга стаккато куйга копток 
мисол сакрайдилар, лигатога қўлларини ҳавода у томондан бу томонга 
«шамолда эсаётган навдалар» ҳаракатини бажарадилар. 
3. Майин оҳиста куй остида болалар жуфт бўлиб дойрада 
айланадилар. Қисқа ёрқин куйни тинглашлари биланоқ қўлларини қўйиб 
юборадилар ва токи легато куй ижро этилмагунича турган жойларида енгил 
сакрайдилар 


140 
Мусиқий-ритмик ҳаракатларда таассуротни шакллантириш 
1. Болалар дойра бўлиб қўлларини ушлаб юрадилар, ҳар бир мусиқий 
жумлага йўналишларини ўзгартирадилар. Бу вазифа биринчи ўқитувчи 
билан биргаликда қўшиқ куйлаш остида ўтказилади, кейин эса мусиқа 
остида ўқитувчининг ёрдамисиз бажарилади. 
2. Болалар доира бўлиб ўтирадилар. Чиқарилган бир ўқувчи доира 
ичида копток билан мусиқага мос равишда ҳаракатланади. Мусиқий жумла 
якунида у кейинги болага коптокни беради ва ўйин шундай давом этади. 
3. Ўқувчи тинглаётган мусиқанинг мусиқий жумласини хаёлан 
қўллари орқали доскага чизади. Ўқувчининг ҳаракатлари асар темпига, 
ҳарактерига мос бўлиши муҳим ўрин эгаллайди. 
4. Доскада ёки қоғозда турли мусиқий фрагментларнинг график 
чизмалар тасвирланган бўлиб, болалар тинглаётган мусиқага мос 
чизмаларни танлайдилар, кейин эса ўзлари шу мусиқага мос ҳаракатлар 
ўйлаб топадилар. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, мусиқа маданияти дарсларида 
рақс ва мусиқали ҳаракатларга алоҳида эътибор беришимиз керак. Бу 
фаолият тури ўқувчиларни мусиқий қобилиятлари, хусусан, ритм-усул 
туйғуси ва асар бадииятини ифодалаш, ижрочилик малакаларини 
ривожлантириш билан бирга уларнинг жисмоний ривожланишлари учун 
ҳам муҳимдир. Буюк қомусий олим Абу Али ибн Сино айтганидек - 
тебраниш жисмни чиниқтирса, мусиқа эса руҳиятни тарбиялайди. Шу боис, 
мусиқа ўқитувчиси бошқа фаолият турлари билан бир қаторда, рақс 
санъатимизнинг оддий ҳаракатларини билиши ва дарсда қўллаш 
усулларини пухта эгаллаган бўлиши бугунги давр талабидир. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish