Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Мусиқа дарсларида интернет тармоғидан фойдаланиш ҳам ҳозирги 
замонавий талаблардан биридир. Бунда ўқитувчи турли давлатлардаги 
мусиқа дарс жараёнларини кузатиши, уларнинг дарс ўтиш усуллари, техник 
воситалардан фойдаланиш, турли давлатларнинг миллий қўшиқларидан 
намуналар келтириш, уларни таққослаш, фарқлаш ва зарур жиҳатларини 
ўрганиш ҳам дарс жараёнини қизиқарли ва ранг-баранг бўлишини
таъминлайди Техника асрида яшар эканмиз замонавий куй-қўшиқларини 
яратиш билан бирга, уни тинглашга ўргатади балки замонавий техника 
воситаларидан кенг ва самарали фойдаланиб, ўқувчиларни эшитиш 
қобилиятларини ўстиради, ўз навбатида болаларнинг вокал-хор 
малакаларни эгаллашларига ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Мусиқа таълим-тарбиясининг янги Концепциясига асосан мусиқа 
таълим-тарбияси мақсади – ёш авлодни миллий мусиқа меросимизга 
Мусиқа таълим-тарбиясининг 
мақсади 
Ёш авлодни миллий меросимизга ворислик қилиб, умумбашарий 
мусиқа бойлигини идрок эта оладиган ҳамда қадрлайдиган 
маданиятли инсон даражасида вояга етказишдан иборат. 
Мусиқадан зарур 
билм, амалий 
малакалар 
доирасини 
таркиб 
топтириш 
Мусиқа таълим – тарбиясининг вазифалари 
Ўқувчининг 
мусиқий 
иқтидорини 
ривожлантириб, 
мусиқа санъатига 
меҳр ва иштиёқни 
ошириш 
Иқтидорли 
ўқувчиларнинг 
мусиқий 
ривожланишлари 
учун зарурий шарт-
шароитлар чратиб 
бериш 


126 
ворислик қилиб, умумбашарий мусиқа бўйлигини идрок эта оладиган 
ҳамда қадрлайдиган маданиятли инсон даражасида вояга этказишдан 
иборатдир. Бунинг учун ҳар бир ўқувчининг мусиқий иқтидорини
ривожлантириб, мусиқа санъатига меҳр ва иштиёқини ошириш, мусиқадан 
зарурий билим, амалий малакалар доирасини таркиб топтириш, иқтидорли 
ўқувчиларнинг мусиқий ривожланишлари учун зарурий шарт-шароитлар 
яратиб бериш- мактаб мусиқа таълим-тарбиясининг асосий вазифасидир. 
Таълимнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ўқишки, шахс эгаллаган 
махсус билимлар, юқори касбий маҳорат, умумий маданият, ғоявий – 
аҳлоқий сифатлар иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал қилишнинг 
омили сифатида амалга оширилмоқда. Ахборот кўламининг кескин ўсиши, 
инсонларда маънавий эҳтиёжларнинг ошиши ёш авлодни ўқитиш ва 
тарбиялаш вазифаларини янги даражага кўтарди.Чунки, нафақат таълим 
мазмунига, балки тарбиявий ишларни ташкил қилиш маданияти, унинг 
йўллари, шаклларига ҳам талаб ошмоқда. 
Таълим ривожланишининг асосий хусусиятлари хозирги пайтда 
махсус билимлар, юқори касбий тайёргарлик ва инсоннинг умумий 
маданияти, унинг маънавий хислатлари иқтисодий ва ижтимоий 
вазифаларини ечишда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Инсонлар 
маънавий қизиқишларининг кўп қирралиги, ўсиб келаётган авлодни 
тарбиялаш ва таълим бериш, вазифаларини амалга оширишда маълум 
даражада қийинчиликлар туғдирмоқда. Бунинг асосий сабаби ўқишки, 
нафақат тарбиявий ишларни ташкил этиш маданиятига, балки уларнинг 
мазмуни, услуби ва шаклига ҳам талаблар ортади. Тарбия муаммолари 
ечимини ҳал этишга атрофлича ёндашиш заруратнинг пайдо бўлиши 
ижтимоий ҳаётни, маънавий муҳитни, иқтисодий муҳит билан ўзаро чуқур 
боғланиши ва тарбиявий фаолиятни ташкил этиш воситаларини, илмий 
асосланган услубларини тадбиқ этиш билан боғлиқдир. 
Педагогик маҳорат - мусиқа ўқитувчиси касбий фаолиятининг асоси: 
-Юксак маданиятли,
-Ўз касбига чексиз садоқат 
-Илғор педагогик тафаккур эгаси бўлмоғи лозим 
Айниқса мусиқа маданияти фани ўқитувчиси ихтисосида зарур 
меъёрида:
-чолғучилик,
-хонандалик,
-хор дирижёрлик
- мусиқа назариётчилиги сифатлари мужассам бўлмоғи лозим. 
Хозирги мусиқа ўқитувчиси илмий тафаккур эгаси, илғор тажрибалар 


127 
шайдоси, изланиувчан ва ижодкор бўлиб, мусиқа ўқитишнинг янги шакл ва 
усулларини кашф этишга интилмоғи лозим. У мусиқа таълим тарбияси 
мазмунини бошқа фанлар мазмуни ва кундалик хаёт билан боғлаб, бўйитиб 
олиб бориши даркор.
Изланувчан ва ижодкор ўқитувчининг илғор тажрибаси ва кашф 
этган янги усуллари мактабдаги мусиқа таълим-тарбиясини доимий 
равшда такомиллаштириб ривожлантиришнинг асосий таянчи ва илхом 
манбайидир. Билимдон ва тажрибакор мусиқа ўқитувчиси санъат зиёлиси 
сифатида мактабда мусиқий-маърифий ишларнинг сардоридир. Ижтимоий 
ривожланиш моҳияти ва мусиқа санъати қонуниятларини англаш; Турли 
шаклда оммавий тарғибот ва маданий, мусиқий – маърифий ишларни олиб 
бориш малакаси. Аҳлоқий – анънавий тарбия методикасини билиш ва 
эстетик шакллантириш. Бадий тарбия амалиётида уни тадбиқ эта билиш.
Психологик-педагогик тайёргарлик. Психологик – педагогик фан 
асосларини билиш, таълим – тарбия назарияси, мусиқа санъати 
психологияси ва шахснинг психологик ривожланиш қонуниятларини 
билиш. Педагогика – психологиядан назарий материални билиш билан 
бирга ўқув – тарбиявий ишлар методикасини чуқур эгалламоқ, унинг 
асосий жиҳатларини ўқув – тарбия амалиётига қўллай билиш. Мусиқий 
қобилиятлар психологиясини билиш, турли хил ёшдаги ўқувчиларнинг 
мусиқий эҳтиёж ва қизиқишлари шакллантиришнинг педагоги – психологик 
қонуниятларини билиш. Ўз профессионал (касбий) фаолиятини танқидий 
баъҳлаш малакаси, шахсий педагогик маҳоратни доимий такомиллаштириб 
бориш. Психолого-педагогик тажрибалар олиб бориш малакасини эгаллаш, 
тадқиқот фаразини тасдиқловчи илмий натижа ва хулосалар чиқара олишга 
эришиш.
Умумий методик ва махсус методик тайёргарлик. Мусиқий тарбия ва 
ўқитиш методикасининг назарий асосларини чуқур билиш. Ўқув жараёнини 
асосли режалаштириш ва уни тузатиш ҳамда тўлдиришлар билан бойитиш, 
мусиқий-дидактик материални мақсадга мувофиқ тарзда танлай олиш, уни 
етказа олиш. Мусиқа маданияти дарсларида дидактик принциплар ва 
методлардан фойдаланиш, таянш мусиқий билимларни шакиллантириш, 
турли ёш босқичи ўқув-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг қизиқишларини 
шакиллантириш. Ўқув жамоаси ишини бошқариш ва назорат қила олиш. 
Илмий-методик адабиётлар билан асосли ва методик жихатдан самарали 
ишлай олиш малакаси, мусиқий эстетик-тарбия муаммоси ва унинг назарий 
ечимлари бўйича методик тавсиялар тайёрлаш.
Мусиқий-педагогик тайёргарлик. Мусиқа назарияси ва тарихи бўйича 
мусиқий-назарий билимларга; Ўзбекистон мусиқа санъати ва жахон мусиқа 


128 
маданиятининг ўзаро боғлиқлиги, умумбашарий хусусиятлари моҳятини 
чуқур тушунмоқ, уларнинг ижтимоий-тарихий шароитлар билан ўзаро 
боғлиқлигини англамоқ; Мусиқа асарларини таҳлил қила олиш, уни тўлиқ 
идрок этиш, мантиқий англаб ҳис этмоқ; Хор дрижёрлиги ва вокал-
ижрошчилик бўйича билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш; Хор 
партитурасини ўқий олиш, ижрошилик ва асарларнинг хор-вокал таҳлили; 
Дирижёрлик техникасининг малака ва кўникмаларини тўлиқ эгаллаганлик; 
Овозни қўйиш методикаси, овоз тарбияси билан шуғулланиб билмоқ; чолғу-
ижрочилик ва жўрнавозлик фаолияти бўйича билим ва малакаларга эга 
бўлиш, чолғу асбобларини чала олиш маҳорати; Мусиқий-ижрочилик 
санъати ва якка ижро малакасини эганлаганлик; Болалар қўшиқчилиги ва 
чолғу ижросига жўр бўлиш хусусиятларини пухта билиш; Якка ва ансамбл 
асарларини нотасини ўқий олиш. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish