1.2.Ҳозирги замон мусиқа маданияти фани ўқитувчиси
1998 йили Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларида
мусиқа таълим-тарбияси Концепцияси ишлаб шиқилди ва қабул қилинди.
Унда жами V-бўлим мавжуд. I – бўлим: “Мусиқа маданияти фани
ўқитувчисининг методологик тайёргарлиги”; IV бўлим - “Ҳозирги замон
мусиқа ўқитувчиси” деб номланади.
Мусиқа таълим тарбияси Концепциясининг 3-боби «Мусиқа таълим-
тарбиясида мазмуни, тузилиши ва табақаланиши» деб номланади. Мусиқа
сабоғи тарбияловчи, шахснинг бадиий тафаккурини шакллантирувчи
таълим сифатида муҳимдир. Унинг воситасида нафосат ҳиссиётларини
тарбиялаш билан бирга ёш авлодда олий инсоний фазилатларини таркиб
топтириш назарда тутилади. Бунда миллий ва умумбашарий мусиқа
таълимшунослиги ҳамда ўқитиш услубиётига таяниш лозим бўлади. Мусиқа
таълим ва тарбияси мазмунида эса миллий мусиқа меросимиз асосий ўрин
эгаллайди. Миллий мусиқамиз қонуниятларига қиёслаб қардош халқлар ва
умумбашарий мусиқа маданияти билан танишиш, яъни «таълимда
умуминсоний ва миллий-маданий қадриятларнинг устиворлиги»га амал
қилиш мусиқа ўқитишнинг муҳим дидактик йўналиши ҳисобланади.
Таълим жараёни икки шаклда – дарс ва синфдан (шунингдек,
мактабдан) ташқари мусиқий машғулотлар тарзида амалга оширилади.
Ўқитишнинг асосий ҳамда барча ўқувчилар учун зарурий шакли мусиқа
дарсларидир. Шу боис дарс тузилишлари ва ўқитиш усулларининг хилма-
хил шакл турларини қўллаш ва тажриба жараёнида дарснинг янги тузилма,
усулларини кашф этиш долзарб масала бўлиб туради. Бунда миллий ва
шарқ мусиқа таълимшунослигини ўрганиш, ундан унумли фойдаланиш
муҳим омил ҳисобланади.
Мусиқа таълими назариёти ва амалиёти илғор тажрибаларга таянади,
унинг мазмуни мусиқа санъатининг умумий қонуниятларига таянган ва
мусиқий-мавзувий тизим асосида ишлаб чиқилган дастурлар асосида амалга
122
оширилади. Унда таълим-тарбия уйғунлигига амал қилинади ва мактаб
битирувчиларининг барша фанлар қатори мусиқа санъати соҳасида ҳам
ижобий кўникмаларни шакллантириб, маданий ҳаёт учун зарур бўладиган
умумий билим малакаларига эга бўлишлари кўзда тутилади.
Мусиқа таълим-тарбияси мазмуни қуйидагича таркиб топади:
Бошланғич мактаб (I-IVсинфлар). Бошланғич мактабда ўқув мусиқа
маданиятининг асосий пойдевори шаклланади. Аммо мактабгашча тарбия
инсон шахси шаклланишининг муҳим, маъсулиятли даври сифатида
мустақил аҳамият касб этади. Чунки у бошланғич таълимнинг тайёргарлик
босқичидир. Шу боис, болалар боғчаларига қатнамайдиган болалар учун
давлат аралаш (қисман пулли) ҳамда хусусий (пулли) шаклдаги мусиқий-
бадиий тайёрлов гурухларини очиш (санъат, нутқ, ахлоқ, табиатшунослик,
ҳисоб ўқитиш)га эътибор кучайтирилади.
Бошланғич
мактаб мусиқа дарсларида болаларнинг ақлий
ривожланишлари меъёрига мос оддий мусиқий билим, тушунча ва
малакалар таркиб топтирилади.
Мусиқани тинглаш, қўшиқ куйлаш, оддий чолғуларда чалиш орқали
бадиий идрок этиш, мусиқадан олган таассуротлари, билганлари ҳақида
гапириб бериш, асарни бадиий бахолаш, мусиқа ижодкорлиги малака-
кўникмаларини ривожлантириш амалиётлари воситасида ўқувчиларда
мусиқага ҳавас ва бадиий эҳтиёж уйғотилади.
Мусиқа дарслари мактабда тенг ҳуқуқли фан ҳисобланиб, ҳафтада
икки соатдан ўқитилади, мактаб ўқув режалари ва дастурларига ёзма
ишлар, рейтинг ҳамда муқаррар ва ихтиёрий имтиҳонлар жорий этилади.
Иқтидорли ва иштиёқманд ўқувчилар бадиий эҳтиёжларига қараб
факультатив дарслар, мусиқа тўгараклари ва бошқа машғулотларда бадиий
ривожлантирилади. Ўқувчиларни мусиқий ривожлантириш, бадиий
эҳтиёжини қондириш, иқтидорли ўқувчиларни ижобий ривожлантириш
йўлида табақалаштириб ўқитиш учшун зарур имкониятлар яратилади.
Концепцияда табақалаштириб ўқитишнинг қуйидаги шакллари
тўғрисида маълумот берилади.
Мусиқани чуқур ўрганувчи мактаб (синфлар) ошилади; иқтидорли
болалар учун ўқувчилар уйларида турли мусиқа тўгараклари ва студиялари
ҳамда болалар мусиқа мактаблари тармоқлари кенгайтирилади; малакали
мутахассис ва зарурий шарт-шароитлар мавжуд бўлган мактабларда
чолғучилик, рақс, хонандалик ва бошқалардан гурухли ҳамда якка дарслар,
ота-оналар розилиги ва мактаб педагогик кенгаши қарори билан ярим
пуллик ёки тўла пуллик якка ҳамда гурухли мусиқа дарслари ташкил
этилади.
123
Иқтидорли ўқувчилар бадиий эҳтиёжларини қондириш йўлида
изланишлар олиб борилади, бунда ривожланган мамлакатлар тажрибалари
ўрганилади. Мусиқани муфассал ўрганадиган коллежлар ва лицейлар
очилади, хусусий санъат мактаблари тармоқларини ривожлантиришга
имкониятлар берилади.
Мусиқа ўқитишнинг барча шаклларига доир дастурлар илмий асосда
ишлаб шиқилади ва янги дарсликлар, ўқув методик кўргазмали
қўлланмалар яратилади. Энг яхши дастурлар ва дарсликлар учун танлов
эълон қилинади. Концепциянинг 4-боби «Ҳозирги замон мусиқа
ўқитувчиси» деб номланади.
Унда ҳозирги замон мусиқа ўқитувчиси юксак маданиятли, ўз касбига
чексиз садоқат, илғор педагогик тафаккур эгаси бўлмоғи лозимлиги
таъкидланади. У ўзини узлуксиз касбий ва маданий ривожлантириш
қобилиятига эга бўлиши шартлиги, мусиқа, нафосат (эстетика), педагогика
ва психология-физиология фанларидан, хусусан мусиқани ўқитиш
услубиётидан комплекс тарзда чуқур билим ҳамда малакалар эгаси бўлмоғи
даркор. Айниқса, мусиқа ўқитувчиси ихтисосида зарур меъёрда чолғучилик,
хонандалик, хор дирижёрлиги ва мусиқа назариётчилиги сифатларига эга
бўлмоғи лозимлиги ҳам алоҳида уқиттирилади. Замонавий мусиқа
ўқитувчиси миллий мусиқа ҳамда ўзбек адабий тилини мукаммал билмоғи,
умумбашарий мусиқа маданиятидан, кундалик мусиқавий-маданий ҳаётдан
воқиф бўлиши шарт. Мусиқа ўқитувчиси педагогик мулоқот эгаси бўлиши,
ҳар қандай вазиятда ҳам педагогик таъсир усулларидан унумли фойдаланиш
қобилиятига эга бўлмоғи лозимлиги айтиб ўтилади.
Мусиқа ўқитувчиси касбий сифатларига таъриф берилиб, ҳозирги
мусиқа ўқитувчиси илмий тафаккур эгаси, илғор тажрибалар шайдоси,
изланувчан ва ижодкор бўлиб, мусиқа ўқитишнинг янги шакл ва
усулларини кашф этишга интилмоғи лозимлиги баён этилади. Ўқитувчи
мусиқа таълими ва тарбияси мазмунини бошқа фанлар мазмуни ва
кундалик ҳаёт билан боғлаб, олиб бориши кераклиги ҳақида ҳам уқтириб
ўтилади.
Изланувчан ва ижодкор ўқитувчининг илғор тажрибаси ва кашф
этган янги усуллари мактабдаги мусиқа таълим-тарбиясини доимо
такомиллаштириб, ривожлантиришнинг асосий таянчи, илҳом манбаи
эканлиги, билимдон ва тажрибали мусиқа ўқитувчиси санъат зиёлиси
сифатида мактабда мусиқий-маърифий ишларнинг саркори бўлиши
лозимлиги эслатиб ўтилади.
Концепциянинг сўнгги 5-боби «Мусиқа таълим-тарбиясининг
илмий-услубий таъминланиши»га бағишланади.
124
Унда умумий таълим мактабларида мусиқа таълими ва тарбияси
мазмуни ҳамда услубиёти миллий мусиқа бойлигимиз маданий
анъаналаримизга таянган ҳолда ишлаб чиқилади. Бунда қардош ва жаҳон
халқларининг бу соҳадаги илғор тажрибалари ҳам ҳисобга олиниши
таъкидланади. Шу асосда янги ўқув дастурларининг хилма-хиллигига
эришилиши айтиб ўтилади. Шунингдек, ўқитувчининг ижодкорлиги ва
изланувчанлигига кенг имкониятлар берилиши, уларнинг тажрибаларига
таяниб, янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратишларида, бу ишга
билимдон олимлар, тажрибали мусиқа муаллимлари кенг жалб этилади.
Биринчи навбатда илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, бугунги илмий
ишларидаги сунъийлик, илмий саёзлик, кўчирмачилик, амалиётдан
узоқлигига барҳам бериш чораларини кўрилиши алоҳида уқтириб ўтилади.
Бунинг учун илмий педагогик тадқиқот ишларига кўпроқ тажрибакор
амалиётши ўқитувчилар жалб этилиши, кенг синов амалиётларидан ҳосил
бўлган пухта назариёт асосидагина методик тавсиялар ишлаб чиқилиши ва
амалга оширилиши ҳақида айтиб ўтилади.
Бундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларида
мусиқа таълим-тарбияси Концепциясининг қабул қилиниши муҳим
маданий-маърифий аҳамиятга молик масалалардан биридир. Мазкур
ҳужжатда Республика халқ маорифи тизимида мусиқа таълим-тарбияси
ишининг ривожлантириш истиқболлари, мусиқа маданияти фанини
ўқитишни сифатли босқичга кўтариш, мусиқа таълими мақсад вазифалари
асосида маърифий-мусиқий ишларни ташкил этиш, мусиқа ўқитувчиси
касбий тайёргарлиги ишларини янада такомиллаштириш хусусидаги
истиқбол йўналишлар баён этиб берилган. Бугунги кунда мусиқа
маданияти фани ўқитувччилари, шу соҳа бўйича тайёрланаётган бўлғуси
мутахассислар албатта, Республикада мусиқа таълим-тарбиясининг янги
Концепциясини қунт билан ўрганиб, унда изоҳланган бобларнинг
моҳиятини чуқур тушуниб, идрок этиб ўзларининг педагогик
фаолиятларида тадбиқ этишлари лозим.
Мусиқа таълим-тарбиясининг мақсади–ёш авлодни миллий мусиқа
меросимизга ворислик қила оладиган, умумбашарий мусиқа бойликларини
идрок эта оладиган, англайдиган ҳамда қадрлайдиган маданиятли инсон
даражасида вояга етказишдан иборатдир. Бунинг учун ҳар бир ўқувчининг
мусиқий иқтидорини ривожлантириб, мусиқа санъатига меҳр ва иштиёқни
ошириш, мусиқадан зарурий билим, амалий малакалар доирасини таркиб
топтириш, иқтидорли ўқувчиларнинг мусиқий ривожланишлари учун
зарурий
шарт-шароитлар
яратиб
бериш-мактаб
мусиқа
таълим-
тарбиясининг асосий вазифасидир.
125
Ҳозирги замон мусиқа ўқитувчиси изланувчан, АКТ воситаларидан
фойдалана оладиган, болаларни эстетик тарбияга етакловчи, уларни
қобилиятини кўра оладиган, психолог, болалардаги мусиқий қобилият ва
кўникмаларни ривожлантириб, нафақат мусиқа тинглашни балки ҳиссиёт
билан уни қабул этишни ва уларни ифодали ижро этиш қобилиятига ҳам эга
бўлиши керак.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |