Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

Йил 
мавзуси 
“Мусқанинг 
ифода 
 
воситалари”. 
1-
Чорак.”Мусиқанинг ифода воситалари”. Айрим машқ ва қўшиқ нота 
ёзувини кичик қисмларини нота ёзувига қараб куйлаш. Бунда дастлаб 
ўқитувчи ёрдамида, сўнгра унга эргашиб ва кейин мустақил куйлашга 
ўргатилади. 
2-Чорак Мавзу: ”Хор ва оркестр”. Нота саводхонлиги бўйича айтим 
машқлар ва қўшиқ қисмларини ва нота ёзувига қараб куйлаш малакалари 
устида ишолиб борилади. Мажор ва минорни эшитиб фарқлашга эътибор 
қаратилади. 
3-Чорак. “Мусиқанинг тузилиши”. Айтим машқлар ва қўшиқларни 
ўқитувшига эргашиб нотага қараб, олдин нота номи билан, сўнгра қўшиқ 
сўзлари билан куйлаш, мажор ва минор ладларини 1, 2, 3, 4, 5 – 
босқишлари ҳақида аниқ билимларга эга бўлиш, шунингдек диез, ва бемол 
каби альтерация белгилари билан танишишлари лозим бўлади. 
4-Чорак. Мавзу: (Оддий мусиқа шакллари. Банд ва нақорат). Мажор 
ва минор учтовушлиги ва бутун товуш қаторни нота ёзувига қараб куйлаш, 
альтерация белгилари диез, бемол-бекар ҳақидаги билимлар устида иш олиб 
борилади. 
4-синф. Ўзбек халқ мусиқа ижоди намуналари билан танишиб, унда 
халқ айтимлари ва чолғулари, байрам ва маросим қўшиқлари, мавсум 
қўшиқлари, баҳор фасли қўшиқлари ҳақида билимга эга бўладилар ҳамда 
ушбу мавзулар асосида куй-қўшиқларни тинглайдилар ва куйлайдилар. 
Булар орқали номоддий маданий меросимиз намуналари билан 
танишадилар, миллий қадриятларга эътиқодли бўлишни ўрганадилар.
Йил мавзуси: “Ўзбек халқ мусиқа ижоди”. 
1-чорак. “Халқ айтимлари ва чолғулари”. Бунда қуйидагиша назарий 
билимларни эгаллаш кўзда тутилади: 
- тон ва ярим тон ҳақида билимларни мустаҳкамлаш; 
- лад (мажор ва минор) ҳақида билимларни мустаҳкамлаш; 
- 4/4 ўлшови билан танишиш, машқ ва айтимлар мисолида ўрганиш; 
- 2/4, 3/4, 4/4, ўлчовларини кучли , кучсиз ҳиссаларига кўра фарқлаш; 


120 
- дирижёрлик ишораларига қараб, уни тушуниб куйлаш. 
 2-Чорак. 
Мавзу: “Байрам ва маросим қўшиқлари”. Нота 
саводхонлиги: До мажор, Сол мажор ва Ля минор, Ми минор тонликларини
қиёсий ўрганиш, тонлик ҳақида тушунча ҳосил қилиш, қўшиқлар мисолида 
6/8 ўлчови билан танишиш. 
3-Чорак. Мавзу: “Мавсум қўшиқлари”. Мажор ва минор товуш 
қаторларни нота номлари ва сўз бўғинлари, (ля, ма, ми, да ва ҳаказо) билан 
куйлаш. Ўқитувчи овозига жўр бўлиб сўнгра мустақил равишда до мажор, 
ля минор, сол мажор, ми минор тоналликларини дирижёрлик қилиб (2/4, 
3/4, 4/4 ўлчовларида) куйлаш. 
4-Чорак. Мавзу: “Бахор фасли қўшиқлари”. Фа мажор, Ре минор 
тоналликлари асосий (турғун) товушларини куйлаш. Уларни турли ритмик 
чўзимда ва 6/8 ўлчовида куйлаш. Машқ ва қўшиқларни нота ёзувига қараб
аввалига солфеджиолаш услубида, сўнгра сўзлари билан куйлаш 
малакалари устида иш олиб бориш. Кўринадики, бошланғич (1-4- синфлар) 
да ўқувчиларда ҳосил қилинадиган назарий билимлар уларга назарий 
лимларни мукаммал ўрганишни эмас, энг оддий атамалар, мусиқани ифода 
воситалари ҳақидаги бошланғич маълумотларни эгаллаш ва шу орқали 
уларда нотага қараб куйлаш, яъни нота ўқиш малакаларини 
шакллантиришга қаратилади. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish