Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Биринчи синфда йил ва чорак мавзулари



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

 
Биринчи синфда йил ва чорак мавзулари: 
 
Йил мавзуси: 
Биз мусиқани севамиз 
1-чорак: 
Биз ёқтирган куй ва қўшиқлар 
2-чорак: 
Мусиқали ўйинлар ва қўшиқлар.
3-чорак 
Хушнаво чолғуларимиз. 
4-чорак: 
Хушнаво чолғуларимиз 
Демак, биринчи синф ўқувчилари билан мусиқа маданияти 
дарсларини олиб боришда уларнинг ёш-психологик хусусиятларига, 
идроклари, хотира ва шунингдек, физиологик хусусиятларига аҳамият 
бериш олдинга қўйилган мақсадга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат 
қилади. 
3.2 Иккинчи синфда вокал-хор малакаларини ривожлантириш 
ишлари 
2-синфда вокал хор ишлари биринчи синфда олинган билим ва 
малакаларни мустаҳкамлаш ва қўшиқ куйлашдаги мавжуд нуқсонларни 
тузатиб боришдан иборатдир. Бунда болаларнинг қўшиқ куйлаш 
жараёнидаги мусиқа ўқув қобилиятларини ривожлантириш ва бу уларнинг 
умумий мусиқа идроки, равнақи учун муҳим эканлигини ҳисобга олиш 
лозим. 1-синфдагидек, болаларни хор саънатига муттасил қизиқтириб 
бориш лозим.
Хорнинг ўзига хос қоидалари мавжуд бўлиб, унда ҳамма 
иштирокчилардан «Диққат», «Ауф», «Ижрони бошлаш», «Ижрони 
тугатиш» каби зарур дирижёрлик ишораларига амал қилиб куйлаши талаб 
этилади. Айниқса, болаларни қўшиқ куйлаш ҳолати (Хор установкаси, яъни, 
қўлларни тиззаларга эркин куйиб, стул суянчиғига суянмасдан, бош ва 
гавдани тўғри тутиб ўтириш) га доим амал қилиб куйлаш кераклиги ҳам 
эслатиб борилади. 
2-синфда ҳам болаларнинг ўқитувчи овозига «Таяниб» куйлаш 
услуби давом этади. Шунинг учун осойишта енгил нафас олиб, вокал 
товушларини тўғри ҳосил қилиб кўрсатиш, талаффўзнинг бурролиги, 
юмшок ва лунда овоз ҳосил қилиш каби муҳим малакаларда ўқитувчининг 
ўзи яхши намуна бўлиши шарт. 


148 
2-синфда болалар малакалариннг ошиб бориши физиологик усиш 
муносабати билан овоз кучи, диапазони, тембри, овозининг чўзими ва 
бошқаларининг ўзгариб бориши вокал хор ишларини маълум система 
асосида олиб боришни талаб этади. Бунда болалар овозларини авайлаб 
тарбиялаш, 
хорда 
куйлаганда 
болаларда 
онглилик 
ва 
бадиий 
кузатувчанликни ривожлантириш, хор ижросидаги икки овозликни сезиб 
ажрата олиш ва ўқитувчи овозига таяниб икки овозлилик элементлари 
бўлган қўшиқларни куйлаш малакаларни ҳосил этиш асосий мақсад деб 
ҳисобланади. 
Вокал хор кўникмаларини ривожлантириш усуллари: У кўпинча 
махсус машқлар (а, у, ю, да, дэ, ди, до, ду) ва қўшиқлар ўрганишда сўзларни 
фонетик жиҳатдан аниқ равшан талаффуз этиш йўли билан шаклланиб 
боради. Шунингдек, унли товушларни чўзиб ва ундош товушларни тез, аниқ 
талаффўз этиб куйлаш вокал товушларини тўғри ҳосил этиш жуда муҳим 
аҳамиятга эга. Куйлашда лигаттога эришиш эса, осойишда ва равон нафас 
олиш ва чиқаришга боғлиқ. 
Вокал нафаси нутқ нафасидан фарқли улароқ упкага меъёрида ҳаво 
олиб, уни мусиқий жумланинг охиригача етказиб равон ва осоишта 
сарфлашдан иборатдир. 
Дикция (Талаффуз) қўшиқ куйлашда алоҳида ўрин эгаллайди. Бунда 
унли товушлар чузиб, унддошлар қисқа, тез ва аниқ талаффуз этилади. 
Ансамбль - хорда овозларнинг ритмик, динамик, темп, тембр ва 
интонацион уйғунлигидир. Соз малакаси эса, ансамблнинг вужудга 
келишида асосий омил ҳисобланади. Қўшиқларнинг бадиий ижро 
этилишига овозлардаги соз ва ансамблнинг уйғунлиги воситаси билангина 
эришиш мумкин бўлади. 
Ритм ансамбли мусиқа асарининг метрик ҳиссаларини сезиб куйлашга 
ёрдам беради. 
Динамик ансамбль - асардаги образларни тасвирлашга ёрдам беради. 
Асардаги образларни тасвирлашда композитор кучли ва кучсиз 
товушлардан 
фойдаланганлиги 
аниқланади, 
албатта. 
Шундагина
ўқувчиларда форте ва пиано динамик туслари ҳақида аниқ тушунча ҳосил 
бўлади. 
Темп ансамбли хор иштироқчиларининг маълум бир суъратда 
куйлашга эришишидир. Темп асар характерига боғлиқ. Қўшиқнинг 
бандлари ва нақорати характер жиҳатдан бир биридан фарқ қилиб 
темпнинг ўзгаришига ҳам таъсир этиши мумкин. 
Тембр ансамбли устида ишлаганда, ўғил ва қиз болалар овозлари 
регистр ва тембр жиҳатидан бир-бирига яқинлиги сабабли ҳозирча асосан 


149 
овозларни фонетик жиҳатдан бир тексда ҳосил этиб куйлашда ўргатиш. 
Тембр ансамблининг вужудга келиши ижрочиларнинг малака ва 
тажрибалари билан боғлиқдир. 
Икки овозда куйлаш хор саънатининг асосий хусусиятларидан 
биридир. Аммо у бир оз қийинчиликлар билан амалга ошади. Икки овозда 
куйлаш замирида ўқувчиларнинг гармоник интервалларни ҳис қилиш
ўқувини ривожлантириш ётади. Икки овозда куйлашнинг элементар 
кўникмалари ҳам биринчи синфдан бошлаб ривожлана боради: 
1. Аккомпониментида қўшиқ оҳанги такрорланмайдиган асарларни 
куйлатиб, болаларда эътиборни тақсимлаш кўникмасини шакллантириш. Бу 
- ўқувчиларни қўшиқ кўйини аккомпонимент ритми ва темпига мос ҳолда, 
тоналликдаги мелодик создан чиқмасдан куйлашга ўргатишдан иборатдир. 
2. Қўшиқнинг ритмик тузилишини чапакда ёки оғзаки тарзда ижро 
этиш. Болалар аввал қўшиқнинг ритми, тактнинг метрик ҳиссаларини 
чапакда чалиб куйлайдилар. Сўнг чапак, дойрачалар, учбурчак урма чолғу, 
шақилдоқларда чалиб, қўшиқ ва чолғу куйларига ритмик жўр бўладилар. 
Мазкур услублар болаларда фақат икки овозлик малакаларинигина
ривожлантириб қолмай, балки уларда ритм туйғуси ва ижодкорликни ҳам 
ўстиради.
Шунингдек болаларда диққат эътиборни кучайтиради. 2-синфда янги 
ва муҳим элемент сифатида болалар билан машқ ва қўшиқлар оҳангига 
ўқитувчи иккинчи овоз сифатида жўр бўлиб икки овозликни вужудга 
келтириши лозим. Бунда болалардан икки овозликни қандай ҳис 
этаётганликлари ва унинг таъсирчанглигини сўраб, уларни икки овозли 
қўшиқ нафосатига қизиқтириш лозим. 
Икки овозликни ҳосил этишда болаларни майин овозда куйлатиш 
зарур. Акс ҳолда иккинчи овоз эшитилмай қолади. Хор билан ашула айтиш 
мураккаб психологик физиологик жараён бўлганлиги сабабли ўқитувчи хор 
билан ишлаш услублари, болалар овозининг ўзига хос хусусиятлари ва 
репертуар имкониятларини пухта билган ҳолда ишга киришиши лозим. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish