Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

Иккинчи синф қўшиқ репертуари характеристикаси 
Умумтаълим мактабларида 2-синф ўқувчилари интилишлари, 
қобилияти ва қизиқишини ҳисобга олган ҳолда қўшиқ репертуарини танлаш 
мақсадга мувофиқдир. Бошланғич синфларда мусиқа маданияти дарсларини 
ўқитиш даврида ўқувчиларни гўзалликни ҳис эта оладиган, мусиқага меҳр 
ва ҳавас билан қарайдиган, миллий мусиқа меросимизга ворислик қила 
оладиган баркамол инсон қилиб тарбиялаш асосий мақсад қилиб куйилди. 
Чунки мактабда мусиқа таълимининг асосий мақсади ўқувчиларда 
«мусиқа маданиятини» таркиб топтиришдир. Мусиқа маданияти дарсларида 


150 
мусиқа фаолиятлари оддийдан-мураккабга қараб бориш принципи асосида 
таълимий ва тарбиявий вазифаларни амалга оширилиши лозим. 
Бошланғич (1-4) синфларда қўшиқ репертуарини танлаш орқали 
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш назарда тўтилади. 
1. Танланган асарлар орқали ўқувчиларни мусиқий қобилиятини 
(мусиқий ўқуви, ритми, туйғуси, диққати, хотираси нутқини) ўстириш. 
2. Ўқувчиларни миллий мусиқамизга, она Ватанга, табиатга 
муҳаббат, гўзалликни ҳис этиш туйғусини тарбиялаш. 
3. Ўқувчиларни меҳнатга, ўқишга, ҳаётга ўз-ўзини ва атрофдагиларни 
ҳурмат қилиш, ўзгалар меҳнатини қадрлашга ўргатиш. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳар бир дарсга ижодий 
ёндошиб, янги дастур талабларига мувофиқ дарс ўтиши лозим. Мусиқа 
фанидан бир йилда икки марта ярим йиллик тахминий мавзули иш режа 
конспект тузилади. Бунда ўқувчиларни (синфи), овоз дипазони, мусиқага 
қизиқиши ва қобилияти, йил фасллари, байрамлар йил, чорак, дарс 
мавзулари ҳисобга олиниб, янги дастурдан фойдаланиб дарс тўзилиши 
асосида тузилади. 
Қўшиқларни тинглаш учун асарларни ўқувчилар истаги ва янги 
замонавий қўшиқлар билан дарс режасига мос келадиган асарларга 
ўзгартириш мумкин. Мусиқа дарслари асосан бир хафтада бир соат ўтилади. 
Шунингдек, ҳар бир ўқув йилида 12-14 асарлар тингланади. Бошланғич 
синф ўқувчилари асосан бир овозли қўшиқларини куйлашади. Иккинчи 
синфнинг иккинчи ярмидан бошлаб т1 овозлик элименти бор қўшиқлар 
киритилган. Шунга кўра оддийдан-мураккабга принципи асосида мусиқий 
асарлар танланади. Қўшиқларни ўргатиш жараёнида пала-парпартиш, 
шошма-шошарлик билан ўргатиш, ўқувчиларда бепарволик ҳиссини 
ўйғотади, аксинча яхши ижро этилган, мазмуни тушунтириб ўргатилган 
қўшиқлар чуқур ижобий таассурот қолдиради.
Такрорлаш «Билимлар онаси» дейди доно халқимиз. Қўшиқларни 
мукаммал ўзлаштириш учун вақти-вақти билан такрорлаб туриш лозим. Ҳар 
бир бола қайси касбни танлашдан қатъий назар, мусиқани, мусиқа ва 
қўшиқлар, ўқувчилар ҳаётини нафақат безайди, айни пайтда унга 
тантановар шўхчанлик, байрамона кайфият бахш этади. Шундай қўшиқлар 
борки, ҳаётни янада бойитишга ва яхшилашга хизмат қилади, - дейди 
мутафаккирларимиз. Бунга мисол қилиб, «Болалар ва ғозлар» 
Ж.Нажмиддинов мусиқаси, «Мактабим» Ф.Назаров мусиқаси, «Ҳаккалар» 
Н.Норхужаев мусиқаси, «Пахта ой» Ф.Назаров мусиқаси сингари 
қўшиқларни мисол келтириш мумкин. 


151 
Дастурда берилган барча қўшиқ репертуарлари Давлат таълим 
Стандартлари талабларига тўлиқ жавоб бера олади. Мусиқа ўқитувчиси 
ўзига талабчан инсон бўлиши, эришган муваффақиятлардан кифояланиб 
қолмаслиги керак. Шундай мусиқа ўқитучисигина яхши ташкилотчи фаол 
жамоатчи, ўз касбини, болаларни яхши кўрадиган малакали мутахасис 
бўлиши лозим. Мусиқа маданияти дарсларида ўргатиладиган қўшиқлар 
репертуарида фойдаланганда мусиқа ўқитувчиси, ўқувчиларни психологик
характерини, овозини, қизиқишини аста-секин ўрганиб бориши, иқтидорли
ўқувчиларни синфдан ташқари тўгаракларга таклиф қилиши, мусиқа ўқуви 
бўш бўлган болалар билан эса, якка тартибда ва дарс жараёнида иш олиб 
бориш, топшириқлар бериши лозим. ДТС мусиқа дастурида берилган 
қўшиқлар репертуари илмий, замонавий, мумтоз, ўқувчилар ёшига, овоз 
диапазонига мос асарлар бўлиб мазмунан тарбиявий, таълимий, 
ривожлантирувчи характерга эга. Яъни бу қўшиқлар мазмунига Она - 
Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга, урф-одатларимизга, ҳурмат 
туйғулари акс эттирилган 
Масалан: «Диёр мадҳи» Н.Норхужаев мусиқаси, «Ой ватаним» 
Ш.Ёрматов мусиқаси, «Соғлом авлод қўшиғи» Ш. Ёрматов мусиқаси, «Биз 
аскармиз «Н. Норхужаев мусиқаси, «Очил пахтажон» Ф.Назаров мусиқаси, 
«Нишолда» Д.Омонуллаева мусиқаси, «Қадим Турон» Н.Норхужаев 
мусиқаси каби қўшиқлар шулар жумласидандир. 
Масалан, «Ой бўламиз той боламиз»қўшиғи Х.Раҳимов мусиқаси, 
С.Барноев қаламига мансуб. Ушбу асарда болалар келажакда Амир Темур 
боболаридек ботир, қўрқмас, жасур бўлишлари ҳақида кўйланади. Йигитлар 
Алпомишдек қизлар Барчиндек зукко,билимдон бўлиб вояга етишлари, она 
ватанга меҳр муҳаббатли, содиқ, мард ўғлон бўлиб хизмат қилишлари 
ҳақида мадҳ этилади. Бу қўшиқ кўплет шаклида. Қўшиқ рақс
характерида,тез суръатда ижро этилади. Фа мажор тонглигида. 
Бу қўшиқлар комил инсонни тарбиялашда унинг қобилиятини, дидини 
ўстиришда мусиқага муҳаббат туйғуларини ривожлантиришга хизмат 
қилади. 
Мусиқа маданияти дарсларида қўйилган асосий методик талаб - 
олинган мусиқий билимни бевосита амалда қўшиқ куйлаш, мусиқа тинглаш 
фаолиятларида қўллашдан иборатдир. Ўқувчиларга ургатиладиган 
қўшиқлар репертуари мураккаблигига қараб 2-3 соат ўргатилади. Берилган 
мавзуларни осон ўзлаштириш учун қўшиқни ифодали ижро этиб бориш, 
мавзу асосида расмлар чизиш, уларни таҳлил қилиш, техник воситалардан 
фойдаланиш, қўшиқни магнитафонда тинглаш, таркатма материаллардан 
янги педагогик технологиялардан фойдаланиш талаб этилади.


152 
Бошланғич синф ўқувчиларини қўшиқ куйлаганда овоз 
аппаратларига зиён етмаслик учун уларнинг овоз диапазонларини ўқитувчи 
яхши билиши керак. Дастурдаги қўшиқларлар репертуари ҳар бир синф 
учун алоҳида берилган. Қўшиқни ўргатишдан олдин махсус яққол ҳар хил 
машқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Дарсдан ташқари ташкил 
эталадиган турли тадбирларда фаол иштирок этиш учун ўқувчиларни 
мунтазам равишда тайёрлаб бориш керак. Бунинг учун ўқувчиларни 
мусиқа маданияти дарсларида ижрочилик маҳоратини такомиллаштириб 
бориш ва уларни ўзаро уйғунлашишини мустаҳкамлашда баъзан «Синф 
саҳнасига» чиқиш куйлатиш яхши натижа беради. 
Қўшиқни тўлиқ ўрганиб бўлгандан сўнг 2-3 дарсдан сўнг ёки чорак 
охирида «дарс концерт» ўтказиш тавсия этилади. Саҳнага чиқиш 
синфдагилар орасида ўз ўрнини топиш, куйлаганда бир-бирини ҳис қилиш 
ва ўз жойига бориб ўтириш каби саҳна маданиятига қатъий амал қилиш,
ўқувчиларни ўзаро муносабатига ва хулқига ижобий таъсир кўрсатади.
«Саҳнада» куйлаш ўқувчиларнинг репертуаридаги қўшиқларни қай 
даражада ўрганиб олганларини англаш, асарнинг айрим жумлаларини 
«пишитиб» олишга ва қўшиқни тантанали шароитда намойиш қилиш 
имконини беради. «Синф концерти» ўқувчилар учун чексиз қувонч бахш 
этади. Дарсни сифатли ва қизиқарли олиб бориш учун ноанъанавий дарс
шаклларини мусиқий викториналарнинг аҳамияти катта. Бунда ўқувчилар 
билан турли мазмунли ўйинлар ўтказиш яхши натижа беради. 
Синфдан-синфга ўтишда болаларда фанни ўзлаштириш осон кечиши 
учун босқичлараро ўзлуксизликни ва фаолиятлараро ўзвийликни 
таъминлаш педагогика фанининг энг муҳим тамойилларидан биридир.

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish