Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

3.5 7 синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни 
7-синф ўқувчисига ҳарактеристика 
7-синф усмирлик даврига тўғри келиб, кийин ўқувчи давр 
ҳисобланади. Бу кўпгина олимларнинг кузатишларида ўз аксини топган.
ўқувчилар бу ёшда жисмоний етиладилар. Бу даврда мусиқа дарсларини 
усмирнинг ҳолатига қараб ташкиллаштириш талаб этилади. 
Бу даврда ўқувчиларда овоз мутациясининг энг ривожланган 
пайтидир. Овоз аппарати усмир организмида кечаётган жараёнлар туфайли 
ўзгаради. Овоз аппаратининг ўсиши равонлигини йўқотиб, нотекис 
ривожланади.
Айрим ўқувчиларда мутация 5-6-синфларда бошланган бўлса, 
айримларида энди бошланади. Бу ўқитувчидан ниҳоятда катта масъулиятни 
талаб этади. Чунки синфнинг ярми мутациянинг сўннги босқичида бўлса, 
қолган ярми бошида бўлади. Бу даврда ўқувчиларнинг овоз диапазони 
юқори овозларда - 1 "до"дан 2 "ми"гача, куйи овозларда - кичик октава 
"си"дан 2 октава "ре" гача бўлади. 
7-синф ўқувчиларининг ички дунёси анча шаклланган ва 
ривожланган бўлади. Уларнинг дунёқараши кенгайган бўлиб, ўз фикр-
мулоҳазаларини бемалол баён эта оладилар. мусиқий дидлари ҳам яхши 
шаклланган бўлиб, ўқитувчи репертуар танлашда уларнинг қизиқишларини 
ҳисобга олмоғи керак. 
7-синф ўқувчилари ихтиёрий диққатга эга бўладилар ва 
қийинчиликларсиз йирик мусиқа шаклларини идрок эта оладилар 
(увертюра, симфония, соната, мақом ва ҳоказо). Ўқувчилар асарга 
нисбатан пайдо бўлган ҳис-туйғулари, тасаввурларини ҳикоя тарзида айтиб 
бера оладилар. Шунингдек, 7-синф ўқувчилари композитор ёки бастакор 
ҳақида рефератлар, буклетлар ва нутқлар тайёрлай оладилар. Мусиқа 
ўқитувчиси ўқувчиларнинг мана шундай ижодий ҳислатларидан унумли 
фойдаланган ҳолда, уларни мусиқий тўгараклар, хор жамоаларига жалб 
қилиши, қолаверса, ўқувчилар орасида ўтказиладиган танлов, мусобақа ва 
олимпиадаларга жалб этиши муҳим. Бу ўқувчиларнинг мусиқага бўлган 


82 
қизиқишларини орттириб қолмай, балки етти йил давомида олган билим, 
кўникма ва малакаларини ҳам мустаҳкамлашга ёрдам беради. 
7-синфда "Мусиқа маданияти" дарсларининг тузилиши 
7-синфдаги мусиқа дарслари умутаълим мактаблари учун белгиланган 
мусиқа таълимининг сўнгги босқичи ҳисобланади. 
7-синфда мусиқа дарслари асосан, учта фаолиятни ўз ичига қамраб 
олади. Хусусан: 
1. Қўшиқ куйлаш. 
2. Мусиқа идроки (тинглаш). 
3. Мусиқа саводи. 
Мазкур синфда аввалги синфларда ўтилган мусиқа материали 
якунланади ва мустаҳкамланади. Мусиқа дарсининг тузилиши асосан, 
ижрочиликни ташкил этсада, мусиқа саводи ва идрокисиз тўлақонли ижрога 
эришиб бўлмайди. Бундан ташқари жамоа бўлиб куйлаш жараёнида
ўқувчиларда бир қатор ижобий фазилатлар шаклланди. 
Мусиқа дарслари қуйидагича тузилишга эга бўлади: 
- дарс мавзуси (йил, чорак ва дарс авзусидан келиб чиққан ҳолда); 
- дарснинг тури (тўрт фаолиятдан бири устувор бўлади); 
- дарснинг мақсади: таълимий ва тарбиявий; 
- қўлланиладиган адабиётлар; 
- дарснинг олиб борилиши; 
- амалий ишлар; 
- янги мавзуни ўтиш (барча фаолиятларни ўз ичичга қамраб олади); 
- ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш; 
- уйга вазифа бериш ва ўқувчилар билимини баҳолаш. 
Барча синфларда йил ва чорак мавзулари мавжуд бўлиб, 7-синфнинг 
йил ва чорак мавзулари қуйидагича: 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish