3. 3 3-4-синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни
3-4 синф ўқувчиларининг психологик, мусиқий хусусиятлари
3-4-синф ўқувчилари ўзларининг педагогик-психологик характерига
кўра қуйи синфлардан анча фарқ қиладилар. Уларнинг диққат-эътибори
турғун, хотираси кучли, нутқи равон, ҳаётий тажрибаси кўлами анча кенг,
фанларга қизиқишлари юқори бўлади. Жиддий бўлган масалалар устида
фикрлаш, ҳажм жиҳатидан каттароқ бўлган мусиқани ҳал этишга, изланиш,
мустақил мушоҳада этишга қодир бўладилар.
Бу ёшдаги болаларда бош мия анотомик тузилишининг янада
фаолроқ
шаклланиши
кузатилади.
Ўқиш
унинг
функциялари
ривожланишига кучли омил сифатида таъсир қилади. Жумладан, предмет-
образли тафаккурдан секин-аста мавҳум, изоҳли-мантиқий тафаккур сари
ўтиш учун шароит туғилади. Лекин, барибир ўқитувчи ёш ўқувчи ҳамма
нарсадан ўзининг шахсий ҳиссий тажрибасига, хусусий таассуротларига,
билимларига, ҳаётга яқинрок таянч излашини унутмаслик керак. Шу
сабабдан, боланинг фикрини нарсалар ва ҳодисаларнинг қонуниятли тарзда
75
боғлиқлигини идрок этишга йўналтириш мақсадида бевосита таъсир
қиладиган объектларни танлиш жуда муҳимдир.
Бу ёшдаги ўқувчиларда, улар учун қизиқарли бўлмаган ишдан ҳали
чарчайди, бевосита таъсир жозибаси бўлмаган материалга диққат қилиши
кийин бўлади. Бу ҳолни ҳисобга олган ҳолда бутун таълимни биргина
қизиқиш асосида, ёқиб қолганлиги важидагина олиб бориб бўлмайди.
Ўқувчилар ўқишнинг жиддий ирода кучини талаб қиладиган меҳнат
эканлигини қанчалик тез тушуниб олсалар ва ҳис этсалар, уларда диққат-
эътиборнинг барқарорлиги, ўқув фаолиятида ҳаракатларни йўналтириши ва
эркин тарзда уюштириш қобилияти шунчалик эрта пайдо бўлади.
Бу ёшдаги ўқувчига жадал ҳаракат фаоллиги хос бўлиб, бу фаолллик
унинг ўз хулқ-атворини етарли даражада идора қила билмаслиги билан
қўшилиб, кўпинча таъсирга берилувчанликни, ўзини тута билмаслигини
келтириб чиқаради. ўқувчининг ҳаракатчанлигини, моторикасини тўғри
шаклларда уюштирмоқ, унга мақбул келадиган йўналиш бериш керак.
3-4-синф ўқувчиларининг ўқишга муносабатида муайян динамика
кузатилади. Ниҳоят, бола ўқув фаолиятининг ички мазмунига қизиқиб,
ўқув-назарий вазифаларни аниқ ва амалий вазифаларга ўзгартира олади.
Унинг шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш замонавий педагогика-
психология фанларининг вазифасидир.
Бола кузатувчанлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу синфлардаги
болалар аллақачон ихтиёрий диққатга эга бўлган бўладилар. Ихтиёрий
диққат ёки диққатни у ё бу масалага мақсадли йўналтириш - бу ёшдаги
ўқувчиларнинг муҳим ютуқларидандир. Худди бошқа психологик
жараёнлар каби болалар эмоциясининг умумий хусусиятлари ҳам ўзгариб
боради. Бу даврда болаларда жамоачиликка интилиш, жамоа ичида ўзини
бемалол тута олиш малакалари пайдо бўла бошлайди.
3-4-синф ўқувчиларида овоз аппаратлари шаклланган, вокал-хор
малакаларига эга, мусиқа ҳақида билимга эга бўладилар. Овоз аппарати
механизми тузилиши мураккаблашади. Хиқилдоқда муҳим пайлардан - овоз
пайлари ривожлана бошлайди. Бу ёшдаги болаларнинг овози анча кучли ва
жарангдор эшитилади. Овоз таранглиги кучаяди ва қўшиқчилик овози
шакллана бошлайди. Муайян тембрдаги оҳангнинг пайдо бўлиши ўғил
болалар овозининг дискант ва альтга бўлинишига сабаб бўлади. Дискантлар
ўзининг енгиллиги, жарангдорлиги, ёрқинлиги билан ажралиб турса,
альтлар эса ўзининг кучсизлиги, хиралиги, жарангсизлиги билан ажралиб
туради. Шунинг учун бу ёшда ўқувчиларда кўп овозли куйлаш малакалари
ривожлантириш учун қулай давр ҳисобланади.
76
Рус педагоглари И.Понаморев, А.Карасев, Н.Ковин, Д.Зарин,
А.Масловлар ўзларининг илмий изланишларида овоз йўналишлари
параллел товушларда ёзилган икки овозли қўшиқларни куйлаш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаганлар. З.Кодай ҳам бу ҳақида шундай деган:
"Кўповозлик нафақат полифоник эшитувни ривожлантиради, балки бир
овозли куйлашда ҳам муҳим ўрин эгаллайди". Шуни эътиборга олиш
керакки, соф интонация билан куйлаш учун аввалам бор, мусиқий асарни
тинглай олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |