Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
 
1. Апраксина.О.А. Методика музикального воспитания в школе. 
(Учебное пособие для пед. институтов по спец. 2119 «Музика и пение») -
М.: Просвещение, 1983-222с 
2.Музыкальная психология: Учебное пособие. / автор сост. Кадиров 
Р.Г., -Т. Музыка, 2005. -80 с. 


65 
3. Д.Соипова Мусиқа ўқитиш назарияси ва методикаси Ўқув 
қўлланма.Т.2009 ЎзДК. 
3- МАВЗУ: “БОШЛАНҒИЧ ВА ЎРТА СИНФЛАРДА МУСИҚА 
МАДАНИЯТИ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ МЕТОДИКАСИ” 
РЕЖА 
1.1-синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни 
2.2-синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни 
3.3-4 синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни 
4. 5-6-синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни 
5. 7 синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни 
3.1 Биринчи синф ўқувчиларининг мусиқий хусусиятлари 
Биринчи синф ўқувчиларига хос хусусиятлар қуйидагилар: 
Тўлиқ шаклланмаганлик, организмининг нозиклиги; бир хил ҳолатда 
туриш, бир хил фаолият бажариш жараёнида, ўқитувчининг оҳангсиз нутқи, 
дарсларнинг бир қолипда ўтилишидан тез чарчаб қолишлари;
иққатларининг тарқоқлиги;
2) ақлий фаолият жараёнида йўналтирилганлик, тизимлилик 
малакаларининг етишмаслиги; ёрқин хотира; 
3) эркин диққатларининг кулами торлиги (шунинг учун дарс 
жараёнида тез-тез фаолиятларни ўзгартириб туриш керак); 
4) Аниқ ва ёрқин образли тасаввурга эга бўлишлари; 
5) ўйинга мойиллик: энг мураккаб материаллар ҳам ўйин орқали енгил 
ўзлаштирилади. Ўйин ўқувчиларнинг тасаввурлари, диққати, хотираси 
ҳамда ижодий қобилиятларини ривожланишини фаоллаштиради. 
Кўзатишларимизга кўра, биринчи синф ўқувчиларининг билим 
даражалари бир текис бўлмайди. Айрим болалар бемалол мусиқани 
бошидан охиригача тинглай олади, қўшиқларни соф интонацияда куйлайди, 
айрим болалар эса аксинча тигнлаш ва тўғри куйлаш ҳақида тасаввурга ҳам 
эга бўлмайдилар. Айрим болалар мактабга келгунларига қадар, мусиқа 
тўгаракларига қатнашган ва мактабгача таълим муассасаларида мусиқий 
тарбия олган бўладилар. Айрим болалар мусиқий муҳитда тарбияланган 
бўлсалар, баъзилари умуман мусиқадан бехабар бўладилар. Шу нуқтаи 
назардан қарайдиган бўлсак, биринчи синф ўқувчилари ҳар хил 
хусусиятларга эга бўладилар. Шунга қарамай, биз уларнинг айрим умумий 
қиёфаларини санаб ўтамиз:
1. Мусиқани идрок этиш борасида улар қўшиқ, марш ва рақс 
жанрларини идрок эта оладилар. Биринчи синф ўқувчилари тинглайдиган 


66 
куй ва қўшиқлар ҳажми жиҳатидан кичик ва ёрқин бўлмоғи ҳамда 
тинглашдан аввал ўқитувчи унинг ифодавийлиги, мусиқий образлари, 
маъно ва мазмуни ҳақида тушунчалар бериши керак. 
2. Куйлаш борасида, биринчи синф ўқувчилари аввалги ( мактабгача 
бўлган даврга) мусиқий тайёргарликларига боғлиқ. Тайёргарлиги бўлмаган 
болаларнинг овоз диапазони 2-3 товушдан, тайёргарлиги бор болаларда бир 
октавагача овоз диапазони ривожланган бўлиши мумкин. Ўқитувчи куйлаш 
жараёнида болаларнинг овоз аппарати тўлиқ шаклланмаган, нозик, овоз 
пайчалари ингичка бўлади. Шунинг учун куйлашда бақирмасдан юмшок 
овозда куйлаш керак. Бу даврда болалаларнинг (7 ёшли) овоз диапазони ре-
ля биринчи октавагача бўлган товушларни қамраб боради. Лекин дарс 
жараёнида бу диапазон айрим ҳолларда биринчи октаванинг си ва иккинчи 
октаванинг до ва ре товушларигача кўтарилиши мумкин. Бироқ ўқувчилар 
биринчи октава до товуши ва ундан қуйироқ товушларни куйлай 
олмайдилар. Чунки уларнинг овозлари табиатдан жарангдор ва ёрқиндир. 
3. Ижодий ёндашиш борасида биринчи синф ўқувчиларининг 
имкониятлари кенгдир. Улар бемалол ҳар хил ижодий топшириқларни 
бажара оладилар. Улар бирор сўзга мелодик ва ритмик бадиҳалар 
қилишлари мумкин. Улар мусиқий чолғу асбобларида ёки саҳнавий 
кўринишларда, таниш бўлган қўшиқларни ҳаракатлар ва пантомималар 
билан кўрсатиб бера оладилар. 
Мусиқа идрокини ривожлантириш вазифалари ва уларнинг 
ўзаро боғлиқлиги 
Мусиқий идрок - мусиқа тинглаш фаолияти барча мусиқий 
машғулотларнинг асосидир. мусиқий товуш баландлиги, унинг ритмик 
суратини тингламай куйлаб бўлмайди. Лекин мусиқа тинглаш осон эмас, 
чунки ҳар бир мусиқий асарнинг характери мусиқанинг ифода воситалари 
орқали акс эттирилади ва доимий ривожланиш ва ҳаракатда. Шунинг учун 
мусиқа тинглашни ўрганиш керак. Мусиқа тинглашни ҳар қандай мусиқий 
жараёнда - қўшиқ куйлаш, ритмик ҳаракатлар бажариш, мусиқий 
чолғуларда жўр бўлиш, мусиқа саводи жараёнларида ҳам ўрганиш мумкин. 
«Мусиқани севиш учун, авваламбор, уни тинглай олиш керак...» - 
деган композитор Д. Шостакович. Мусиқани идрок этиш масалаларига бир 
қатор рус олимлари Н.Ветлугина, Е.Горская, Г.Ригина, Н.Гродзенскаялар 
мурожаат қилганлар (78-бетга қаранг). 
Мусиқани эшитиш ва тинглашни ўргатиш 1-синф ўқитувчиси олдига 
бир қатор вазифаларни қўяди. Аввалам бор ўқитувчи мусиқани бошқа 
санъат турларидан фарқи нимадалигини тушунтириб бермоғи лозим. 
Мусиқани ҳис қилиш, англаш, тушуниш учун уни тинглай олиш муҳимдир. 


67 
Бунинг учун болалар мусиқанинг ифода воситалари ҳақида - куй ҳаракати, 
ритмик сурати, регистрларнинг ифодавийлик аҳамияти, суръат, динамика, 
лад буёқлари (мажор ва минор) ва бошқаларни билишлари керак. 
Асосан мусиқа тинглаш фаолияти қуйидаги тўртта шартли 
босқичларда ўтказилади: 
1. Кириш сўзи. 
2. Асар ижроси. 
3. Тингланган асар ҳақида суҳбат. 
4. Қайта тинглаш. 
Бу босқичлар шартли деб бежиз таъкидламадик. Дарс тўзилиши, асар 
мазмуни ва моҳиятига қараб бу босқичлар қисқартирилиши ёки 
кенгайтирилиши ҳам мумкин. 
Биринчи синфда куйлаш малакалари 
Биринчи синфда куйлаш малакаларини шакллантириш бевосита
мусиқий эшитиш қобилиятининг ривожланиши билан боғлиқ. Соф 
интонацияда куйлаш, аниқ идрок этиб, тингланган товушни тоза ижро 
этишдан иборатдир. Гоҳида мусиқий товушларни тўғри идрок этадиган, 
бироқ тўғри куйлай олмайдиган ўқувчилар ҳам учраб туради. Синфда 
турли хусусият ва одатларга эга болалар бўлганлиги туфайли, ўқитувчи 
барча болаларга мос келадиган усулларни қўллаши керак. Қўшиқ куйлашни 
ўрганаётганда секин-аста такрорлаш усуллари билан, унли ва ундош 
товушларни тўғри талаффўз қилган ҳолда, қўшиқ ритмини санаган ҳолда 
кўзланган мақсадга эришадилар. 
Болалар кўпинча ўқитувчига тақлид қилишларини ҳисобга оладиган 
бўлсак, ўқитувчи ўқувчиларни куйлатишидан аввал қўшиқни ўзи ижро 
этиб бериши лозим. Ўқитувчи куйлаш жараёнида нафас, талаффўз, 
ансамбль, соз устида иш олиб боради. Бунинг учун ўқувчиларни 
ўқитувчини қўлига қараб, қўшиқни баробар бошлаш ва баробар 
тугатишларини назорат қилиб бориш керак. Ҳар қандай товушни чиройли, 
бақирмасдан, тўғри нафас олиб, ундошларга унли товушларни қўшган ҳолда 
куйлаш яшхи натижа беради. Нафас олганда, "...худди гул ҳидлагандек," 
(Н.Гродзенская) олиш муҳимдир. ўқувчилар нафақат ўзларини, балки, 
синфдошларининг ҳам куйлашини эшита олишлари керак. Қўшиқ куйлаш 
жараёнида, мусиқа тинглаш жараёнида бўлгани каби, ўқувчиларга мусиқа 
саводидан маълумотлар бериб борилади. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish