Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

Болалар овозини хусусияти ва унинг ривожланиши 
Мусиқий таълимнинг асосий мақсади - мактаб ўқувчиларини мусиқа 
маданиятларини таркиб топтиришдан иборат, бунда ўқувчиларнинг
мусиқий ўқуви, ритм туйғуси, мусиқий хотираси мелодик ва гармоник
ўқуви, тембр ўқуви каби қобилиятларни ривожлантириш воситасида вокал 


73 
хор ҳамда мусиқий идрок малакалари шаклланди. Бу вазифаларни амалга 
оширишда ҳар бир ўқувчини алоҳида ўрганиш, ундаги мусиқага қизиқишни 
ва икккинчи синфнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда репертуар 
танлаш ва турли методлардан унумли фойдаланиш лозим. 
Болалар овозини парвариш қилиш, вокал ва хор малакаларини 
оширишда қўшиқ ўрганишдан олдин махсус вокал машқларидан 
фойдаланиш тавсия этилади. Бунда аввал ўқувчиларнинг ишчи 
диапазонининг примар(ўрта) товушлардан бошлаб пастки томон йўналувчи 
тетраходлардан фойдаланилади. Нафас эса меъёрида, шовқинсиз, елкани 
кўтармай, ўз вақтида олиш ва майин атакада куйлашга алоҳида эътибор 
берилади. 
Уларнинг овоз диапазонининг ҳаддан ташқари паст ёки юқори 
пардаларида куйлатиш ярамайди. 
2-синфдан ўқувчиларнинг овоз диапазонига алоҳида эътибор бериш 
лозим. 2-синф ўқувчиларининг диапазони биринчи октава «ДО», иккинчи 
октава «РЕ» гача бўлади. Дастурда берилган қўшиқлар диапазони юқори 
бўлганлиги сабабли баъзи ўқувчилар қўшиқнинг бу пардаларида мутлақо 
нотўғри ижро этадилар, ёки умуман айта олмайдилар шу туфайли
ўқувчиларнинг икки овозга ажратиш, яъни овози юқори пардаларга 
кўтарилмайдиган ўқувчилар жим эшитишлари, қолганлар куйлаши талаб 
этилади. Шунингдек, овозга ажратиш ўқувчиларга қўшиқ ўргатишда, 
уларни гуруҳларга бўлишда ҳам қўл келади. Ҳар бир овоз гуруҳнинг 
алоҳида кўйланиши ўқувчиларни кўп овозликка тайёрлаб боради ва уларда 
мустақиллик ҳиссини тарбиялайди. 
2-синф ўқувчиларининг овоз аппарати ўзига хос мусиқа асбоби 
бўлиб, у ўзининг ниҳоятда тембр бойлиги, нозик мусиқа оҳангини 
ифодалаш хусусиятлари билан мусиқа асбобларидан устун туради. Қўшиқ 
айтиб куйлаганда болалар организмининг деярли ҳамма аъзолари айниқса, 
товуш ҳосил қилувчи артикуляция нафас органлари ва нерв тўқималари 
фаол иштироқ этади. Агар мазкур органларнинг бири қўшиқ куйлаш 
жараёнида нотўғри ишласа овоз аппаратига ва овоз ҳосил бўлишига зарар 
етиши мумкин.
Бунинг учун болалар овозини парвариш қилиш ва вокал хор 
малакаларини шакллантиришда махсус вокал машқларини яъни октава 
миқиёсидаги қисмларида овозни бир маромга солиш катта аҳамиятга эга. 
Қўшиқ куйлаш жараёнида ўқувилар овозини бакириб, кучаниб 
айтмаслигига аҳамият бериш лозим. Чунки бундай ҳолларда овоз пардалари 
шикастланиши мумкин. Нафис гул ҳидлагандек бурун билан очиб, аста 
секин чиқариш малакаларини ривожлантириб бориш зарур. 


74 
Ўқувчиларни овоз тембри, овоз диапазони ва соф интонациясига 
катта аҳамият бериш зарур. Шунингдек, қўшиқ куйлаганда асар мазмунини 
кириш авжи, тугатиш жойларига эътибор бериш, соф интонация, нафас 
талаффузига риоя қилиб эришиш лозим. 2-синфда ўғил ва қиз болалар овози 
бир-биридан унча фарқ қилмайди. Бошланғич синф ўқувчиларининг қўшиқ 
куйлашга ўргатиш мусиқа маданияти дарсларининг амалга ошириш мумкин 
бўлган муҳим масалаларидан биридир. Қўшиқ куйлаш ҳар бир боланинг 
ўзига жалб килувчи самарали натижа берувчи жараёнидир. 
Болаларда 
куйлаш малакаларининг шакллантиришда мусиқа 
ўқитувчисидан катта малака ва билим талаб этилади. Чунки бунда диққат, 
хотира, мусиқий ўқув шаклланиб боради. Қўшиқ куйлаш жараёнида бола 
организмининг деярли барча аъзолари фаол иштирок этади. Вокал хор 
малакаларини ҳосил этишда бу органларни бир маромда ўзаро алоқада 
нормал ишлашига эришиш зарур. Нота билимларини, унинг матнини 
тушиниш қўшиқ ўргатишни осонлаштиради.
Куйни пухта ижро этишга ва яхши эсда сақлашга ёрдам беради. 
Шунингдек, нота саводини билиш икки-уч овозда куйлаш малакаларини 
ўстиради. Икки овозда куйлашда асосий мақсад икки овозли товуш 
янграшининг яхши соз билан баробар уйғун ва равон бўлишишига 
эришишдир. Олдин овоз созлаш машқида ҳар бир овозда соф интонацияга 
эришиш лозим. Сўнг қўшиқнинг мусиқий жумлаларига бўлиб ҳар бир овоз 
билан алоҳида ўрганиб чиқиш лозим. Овозлар мукаммал ўрганилгандан 
кейин икки овозни қўшиб биргаликда куйлатиш мумкин. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish