3-4-синф ўқувчиларининг мусиқа тинглаш малакаларини
ривожлантириш методлари
Мусиқа идроки - мусиқа мазмунини эшита билим ва ҳиссий
кечинмалари асосида ўзлаштиришдир. мусиқий идрок - мураккаб
психологик жараён бўлиб, унинг асосида реал борликнинг образлар орқали
мусиқий товушларда акс этишини эшита олиш ва ундан таъсирланиш
қобилияти ётади. Идрок масалалари, хусусан, мусиқа воситасида уни
ривожлантириш муаммолари билан иш олиб борган мусиқашунослар,
психологлар, педагог олимларнинг изланишлари асосини ташкил этади.
Мусиқашунос Б.Яворский "мусиқани идрок қилиш асосида фикрлаш,
мусиқани «маънога эга нутқ" сифатида қабул қилиш малакаси ётади", - деб
таъкидлайди. Ўқувчиларда мусиқий идрокни ривожлантиришда уларда
мусиқий ҳиссий таъсирчанлик, қизиқишни ўстириш, мусиқий ижодий
қобилиятлар, дидни ривожлантиришга қаратилган кўникма ва малака
шакллантириш талаб этилади. Ўқувчиларда, айниқса, 3-4-синфларда,
мусиқа идрокини ривожлантириш мураккаб вазифадир. Ўқувчи мусиқани
бутунлигича умумий характер, кайфият сифатида идрок этади.
Улар "ғамгин-қувноқ", "чаққон-секин", "пасту-баланд", марш, қўшиқ,
рақс каби контраст образларни енгил фарқлайдилар, аммо шу билан бир
қаторда асарни доимо ҳам бошидан охиригача хаёлларини бузмасдан
тинглай олмайдилар. Кўпинча, асарнинг бошланғич тактларинигина
тинглаб, давомини эшитмайдилар. Шунинг учун асарни бошидан охиригача
тинглаш ва идрок этишга ўргатиш ўқитувчининг асосий вазифаларидан
биридир. "Мусиқада ҳар дақиқада ўзгариш содир бўлади, товушлар
қайтарилади, ўзгаради, товушлар турли кайфиятларни бирлаштиради",
деган фикрни болаларга яхшилаб тушунтириш керак. Бунда мусиқа ифода
воситаларининг болалар томонидан ўзлаштирилиши катта ёрдам беради:
асарнинг қандай янграётганлиги, бу кайфият қандай воситалар орқали
берилган? - деган саволларга жавоб бериш учун, ўқувчилар куйнинг
ҳаракати, ҳарактери, ритмик кўриниши, темпи, динамикасига, кейинчалик
ладига ҳам қулоқ тутишлари лозим.
77
3-4-синфларда ўқувчилар асосан халқ мусиқасининг оммавий
жанрларига кирувчи кўплаб асарларни якканавоз, чолғу дасталари ва
оркестр, хор жамоаси ижросидаги вариантларда тинглайдилар.
Мусиқий асарларни тинглаш, идрок этиш, мазмуни ва кайфиятини
англаш жараёнида ўқитувчи ўқувчиларга ёрдам бериши керак. Бунинг
учун ўқитувчи:
- ўқувчиларни тингланадиган асарга ҳиссий тайёрлайди;
- ўқувчиларни маданиятли тингловчи сифатида тарбиялайди;
- мусиқанинг мазмуни, ифода воситалрини оддий таҳлил қилишга
ўргатади;
- мусиқа ҳақида фикр юритиш, асарга эстетик баҳо бериш
кўникмаларини ҳосил қилади;
- ўтилган асарларни тинглаб эсга олиш, асарнинг номи ва
муаллифларини аниқлаш.
Тинглашдан аввал ўқувчилар диққатини жамлаш, фаоллаштириш
учун ўқитувчи ўқувчилар олдига уларнинг мусиқий тайёргарлиги
даражасидан келиб чиққан ҳолда турли хил вазифалар қўйиши мумкин:
1. Катта бўлмаган куй, мусиқий асарни ўқувчиларга тинглаш учун
беради ва "Сиз бу асарга нима деб ном берган бўлардингиз?"- деган саволни
ўртага ташлайди.
2. Ўқитувчи М.Мирзаевни «Баҳор вальси" асарини тинглаш учун
беради ва асар нима учун бундай номланганлигини ўқувчилардан сўрайди.
3. Тинглаш учун берилган асарнинг кайфиятини аниқлаш вазифасини
беради.
Бундай вазифа-саволлар ўқувчиларда мусиқани тинглаш хоҳишини
ўйғотади, мусиқий идрокни фаоллаштиради.
Ўқувчилар асар мазмунини, мусиқий нутқ воситаларининг
ифодавийлигини англашга ҳаракат қиладилар. мусиқий идрокни ҳиссий
жиҳатдан фаоллаштирувчи ва бойитувчи методлар қуйидагилар:
- болаларга таниш бўлган асарни янги ижрода, янги талқинда бериш;
- турли талқин ва ижро усулларида берилган бир асарнинг ўзини
таққослаш;
- ўқитувчининг жонли ижроси;
- ўқитувчининг кириш сўзи;
- юқори сифатли аудио ва CD ёзувларидан фойдаланиш;
-чолғу асарларининг мусиқий мавзуларини локализация қилиб
куйлаш. Мусиқа идроки мусиқий асарни ўрганиш жараёнида ривожланади
ва бу жараён тўрт босқичда амалга оширилади:
- ўқитувчининг кириш сўзи;
78
- мусиқий асарни биринчи бор тинглаш;
- мусиқий асар таҳлили;
- қайта тинглаш.
Энди бу босқичларни алоҳида кўриб чиқамиз. Ўқитувчининг кириш
сўзи -қисқа, эмоционал, қизиқарли бўлиб, асосий мақсад - болаларнинг
диққатини тингланадиган асарга жалб этиш, унга қизиқиш ўйғотиш.
Ўқитувчи ўз кириш сўзида болаларга композитор ҳақида қисқача сўзлаб
бериши мумкин. Баъзида эса кириш сўзи бир неча саволлардан иборат
бўлиб, болалар идрокини фаоллаштириш, уларда мусиқани тинглаш
хоҳишини ҳосил қилиш керак.
Мусиқий асарни тинглаш - ўқувчиларни мусиқани тинч,
гаплашмасдан тинглашга ўргатиш биринчи галдаги вазифадир. Асар
бошидан охиригача ифодали бадиий ижрода грамм ёзув орқали ёки
ўқитувчи ижросида кўрсатилади. Мусиқа жаранглаган пайтда ўқитувчининг
ўзи ҳам мусиқани берилиб тинглаши, кўрсатмалар бермаслиги, ёзув-чизув
ишлари билан шуғулланмаслиги лозим, яъни ўқитувчи мусиқий асарни
ўқувчилар билан биргаликда тинглаши керак.
Мусиқа таҳлили - мусиқа тинглашдан олинган ҳиссий таъсирни
чуқурлаштириш вазифасига қаратилган. Бу мураккаб ва ўқитувчидан катта
маҳорат талаб этадиган босқич. Асарни тушуниш ва ҳис этиш бир нарса
эмас. Таҳлил кўпинча, ҳиссий идрокка ҳалал ҳам бериши, тинглашни
сусайтириши ҳам мумкин. Асар ифода воситалари мазмундан ажралган
ҳолда, кўриб чиқилса, шундай ҳол руй бериши аниқ. Мусиқа саводини
эгаллаган ўқувчилар мусиқа таҳлили жараёнида ўз билимларини бемалол
қўллай бошлайдилар. Мусиқа таҳлили жараёнида 3-4-синфларда сўҳбат
қуйидаги саволлар юзасидан ўтказилади:
1. Мазмун ва ҳарактер.
2. Мусиқий жанр.
3. Мусиқа қандай ўзгаради.
4. Мусиқий шакл.
Мусиқа таҳлили асосида ўқувчиларнинг мусиқага кириб бориши,
асосий мусиқий қонуниятларни тушуниб етишлари босқичма-босқич,
тизимли равишда ҳосил бўлади.
Қайта тинглаш - ўқувчилар мусиқани тўларок идрок этишлари,
асарни эслаб қолишлари, асарни ёқтириб қолишлари учун бир неча бор
қайта тинглаш мақсадга мувофиқ, чунки бир марта тингланган асар дарров
болаларга ёқади, ҳамма болалар томонидан етарли даражада эмоционал
қабул қилинади, деб айтиб бўлмайди. мусиқий асар ўқувчининг мусиқий
тажрибасига айланиши учун бир неча бор қайта тинглаш жараёни идрокни
79
бойитиши, мусиқий образ тасаввурини чуқурлаштириши ва асарнинг эсда
қолишини таъминлаши лозим.
Мусиқий образларни таққослаш-қиёслаш методи ўқувчиларда
мусиқа идрокини ривожлантиришда катта аҳамият касб этади. Бу методдан
оқилона фойдаланиш ўқувчиларнинг мусиқий-эшитиш қобилиятларини
ўстиради. Аввал контраст асарлардаг фарқларни англаш, кейинчалик эса
кайфияти бир хил бўлган асарлрада нозик ўхшашликларни ҳис этишларига
ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |