Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1. Апраксина.О.А. Методика музикального воспитания в школе. 
(Учебное пособие для пед. институтов по спец. 2119 «Музыка и пение») -
М.: Просвещение, 1983-222с 
2.Музыкальная психология: Учебное пособие. / автор сост. Кадиров 
Р.Г., -Т. Музыка, 2005. -80 с. 
3.Д.Соипова Мусиқа ўқитиш назарияси ва методикаси Ўқув 
қўлланма.Т.2009 ЎзДК. 
 
 
 
 
 


85 
4-МАВЗУ: МУМТОЗ МУСИҚА АНЪАНАЛАРИ ВА УЛАРНИ 
ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ 
РЕЖА 
1.Мумтоз мусиқа маданиятининг тарихи ва ривожи. 
2. Мусиқа маданиятининг ёритишда мусиқашуносларнинг ўрни. 
3. Анъанавий қўшиқчилик санъатида халқ ҳофизларининг тутган 
ўрни. 
4.1 Мумтоз мусиқа маданиятининг тарихи ва ривожи. 
Буюк Турон заминида мусиқа маданияти ва ижрочилик санъатининг 
ривожланиши қадим замонларга боғланиб кетади. Буюк Шарқ алломалари 
Муҳаммад Ал-Хоразимий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Ал-Фарғоний, Абу 
Али ибн Сино, Пахлавон Маҳмуд, Умар Ҳайём, Мирзо Улуғбек, 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий , 
Паҳлавон Мухаммад, Нажмиддин Кавкабий, Дарвиш Али Чангий ва бошқа 
улуғ бобоколонларимиз ўзларининг рисолаларида ижрочилик санъати, 
мусиқа илми ва тарихи, чолғу созлариниг тўзилиши, ижровий услублари, 
санъаткорлик қонун-қоидаларига оид қимматли маълумотларни баён этиб 
кетганлар. Машҳур дидактик асар “Қобуснома”да ҳам ҳофизлик ва 
санъаткорликнинг қоидаларига бағишланган алоҳида боб ўрин олган. 
Заминимизда ўтказилган тарихий қазилмалар натижасида топилган 
дуторга,сурнайга, қонуога, найга ўҳшаш созлар, тошларга ўйиб битилган 
созандаларнинг соз чалиб тўрганидаги тасвирлари, минятура асарларидаги 
созанда ва ҳофизларнинг расмлари ўлкамизда ижрочилик санъати қадимдан 
ривожланиб келганидан дарак беради. Шарқ халқларининг мусиқий мероси 
бўлмиш Мақом, Мўғом, Дастгоҳ, Навба, Рага, Кюи каби ижрочиликнинг
мураккаб туркумлари авлоддан-авлодга оғзаки равишда ўтиб келган. 
Тарихий манбалар билимдон устоз санъаткорнинг фикри ҳамда илмий 
тадқиқотларга қараганда, XII-XVII асрларда Ўрта Осиё, Хуросон ва 
Озарбайжон халқлари қуйидаги ўн икки (давоздах) мақом мавжуд бўлган. 
Улар “Ушшоқ”, “Наво”, “Бўзалик”, “Рост”, “Ҳусайний”, “Хижоз”, 
“Роҳавий”, “Зангула”, “Ироқ”, “Исфаҳон”, “Зирофқанд”, “Бўзруг”. 


86 
Юқоридаги фикрларга суянган ҳолда, шундай хулоса қилиш 
мумкинки, тарихий шароитга янги ижро йўллари сақланган кўринишлари 
билан 
жилоланиб кетган. Кейинчалик халқнинг этник жойлашиши, яшаш 
шароитлари, турмуш тарзига қараб уларнинг турлича маданий ривожланиш 
даврига асосланиб ҳар хил мақом йўллари ҳам ўз ўрнини топганлиги 
эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Натижада XVIII асрга келиб Бухоронинг “Шашмақом” (Олти 
мақом)и: “Бўзрук”, “Рост”, “Дугоҳ”, “Сегоҳ”, “Наво”, “Ироқ” мақомлари 
ўзининг наср ва мушкулот қисмлари билан ривожланган бўлса, 
Фарғонанинг “Чор мақом”и (Тўрт мақом), “Дугох Хусайний”нинг етти 
йўли, “Чоргоҳ”нинг олтита ижрочилик йўли, “Шаҳнози Гулёр”нинг олтита 
ижрочилик йўли ҳамда “Баёт” йўлларининг савт ва тароналари билан 
жилоланиб, ижро этиб келинган. 
Хоразм мақомлари ҳам юқорида таҳкидланган олти мақом ижросини 
алоҳида услубий ва ўзига ҳос йўналишларини кузатиш мумкин. Бунда фақат 
кейинчалик еттинчи мақом сифатида чертим йўлидаги “Панжгоҳ” мақоми 
киритилган. 
Халқ санъатининг улкан билимдони устоз Юсуфжон қизиқ 
Шакаржонов: “Миллий мусиқа санъатимиз бамисоли бир дарахт бўлиб, 
унинг томири Хоразм, танаси Бухоро, шоҳлари Фарғонадир”,- деб 
таърифлаган эканлар. Устознинг бу гапларида катта маъно ётади. 
Мусиқий ижрочилигимизнинг яна бир йўналиши дастончилик саъати 
Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм воҳаларида жуда ривожларган бўлиб,халқ 
бахшилари томонидан севиб ижро этиб келинади. 


87 
IХ-Х асрда яшаган буюк шоир Абу Абдулло Рудакий ўз 
замонасининг чанг созларини чалишда моҳир бўлганлиги, айниқса “Бўйи 
жуйи мулиён” шеърининг ушшоқ куйида айтилгани қадимги қўл ёзмаларда 
кўрсатилган. Адабиёцҳунос олим Н.Маллаев қадимги қўлёзмалар асосида 
Х-ХIIасрларда танбур, рубоб, кус ноғора, қўбиз, талб, танбурок, зир, най, 
чағона, шайпур, сурнай, карнай, арғунай, қонун каби торли, зарбли ва 
пуфлаб чаладиган чолғу асбоблари ўлкамида кенг тарқалганини ва ўн икки 
мақом тараққий топиб такомиллашганини кўрсатиб ўтган. 
Натижада ХIII асрга келиб Бухоронинг “Шашмақом” ( олти мақом); 
“Бўзрук”,”Рост”,”Наво”,”Дугоҳ”,”Сегоҳ”,”Ироқ” мақомлари ўзининг наср ва 
мушкулот қисмлари билан ривожланди.
Шунинг учун авлоддан-авлодга ўтиб келган бебаҳо мусиқй мерос 
саналмиш Бухоро, Хоразм ва Фарғона, Тошкент мақомлари бетакрор ашула 
ва катта ашулалар сингари дурдоналар бизга берилган улуғ неъмат 
сифатида ардоқланади. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish