Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Мусиқа маданиятининг ёритишда мусиқашуносларнинг



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

4.2. Мусиқа маданиятининг ёритишда мусиқашуносларнинг 
ўрни
1Х-Х11 асрларда Ўрта Осиё мусиқий маданиятида ўзгаришлар даври 
бўлганлиги манбаларда кўрсатиб ўтилади. Лекин Х-Х11 асрларда ижод 
этган созандалар, ҳофизлар ва бастакорларнинг номлари ва уларнинг
ижодий фаолиятлари ҳақида жуда кам маълумотлар сақланиб қолган. Устоз 
мусиқашунос олимларнинг ёзма манбаларига асосланиб баъзилар устида 
тўҳталиб ўтишни лозим топдик. 
IХ-Х яшаган буюк шоир Абу Абдулло Рудакий ўз замонасининг чанг 
созларини чалишда мохир бўлганлиги, айниқса “Бўйи жуйи мулиён” 
шерининг ушшоқ куйида айтилган қадимги қўлёзмаларда кўрсатилган. 
Х асрнинг бую қомусий олими Абу Наср Ал Фаробий бўлиб унинг 
мусиқа соҳасида яратган асарлари асосида Оврупа олимлари ҳам қатор 
асарлар яратганлар. Фаробий ўз фаолиятида мусиқа илмини тадқиқ этиш 
билан бирга физиологик асосларни ишлаш устида ижод қилди ва “Қонун, 
ғижжак” каби янги мусиқий созларни кашқ этди. Унинг мусиқа соҳасидаги 
назарий асарларидан “Китоб ул мусиқа ал-кабир” (Катта мусиқа китоби), ва 
бошқа асрлари мавжуд. Фаробий ўша давр ижрочилик санъатида катта 
шуҳрат қозонган унинг мусиқа йўналишидаги назарий асарлари келажакда 
Ўрта Осиё халқлари мусиқа фани тараққиётига асос бўлди ва шу билан 
бирга дунё мусиқа фани ривожига ҳам катта ҳисса бўлиб қўшилди. 
Яна бир улуғ аллома Абу Али Ибн Сино мусифа назарияси билан 
шуғулланган бўлиб бемор инсонларнинг дардига мусиқа ҳам шифо бўлиши 


88 
ҳақида ёзиб ўтган. Унинг “Алқонун фит-тиб”, “Китоб ул шифо”, 
“Донишнома” каби қатор асарларида мусиқанинг эститек аҳамияти ва 
таъсир кучига, айрим руҳий касалликларни мусиқа воситаси билан 
шифолаш усулларини ўз амалиётида исботлаб берди. 
Тарих зар варақларига назар соладиган бўлсак улуғ бобомиз Амир 
Темур даврида ҳам маданият ва санъат гуркираб ривожланган. Амир Темур 
ўз тўзукларида 10-тоифа хунар-санъат эгаларидир. Уларни давлатхонага 
келтириб ўрдада ўринлари белгиланган. Ёзма манбааларда яна шу дарнинг 
йирик бастакор Сайфитдин Найи, Қутби Найи ,Саид Юсуф (қўбўз) 
Дарвишбек каби мусиқа соҳасида машхур бўлган санъаткорлар қаламга 
олинади.
Улуғбек вафотидан сўнг санъатдаги ривожланиш даври Ҳиротга 
кўчди. Бунинг бавосита раҳбарлигада улуғ бобомиз Алишер Навоий турди,
подшоҳ ва шоир Хусайн Бойқаро хомийлик қилди. Навоий бутун 
Мовроуннаҳр, Хуросон санъат ва адабиёт аҳлининг сарбони бўлиб янги 
тараққиёт поғонасига олиб чиқди. Шу давр ичида ўзбек халқининг мусиқа 
маданияти юксак чўққига кўтарилди. Янги куйлар, қўшиқлар, мусиқа 
назариясига оид асарлар майдонга келди, талантли созандалар, бастакорлар, 
ҳофизлар етишиб чиқди.
Ўтмишда нота ёзуви бўлмаганлиги сабабли оғиздан-оғизга ўтиб 
келган мавжуд халқ мумтоз куй ва қўшиқлари эндиликда нотага олинган 
бўлиб, бу хайрли ишни В.А.Успенский, Е.Е.Рамоновская, И.Акбаров, 
М,Юсупов, академик Ю.Ражабий сингари алломалар амалга оширдилар. Бу 
борада айниқса устоз Юнус Ражабийнинг хизматлари беқиёсдир. 
Натижада “ Ўзбек халқ мусиқаси”,”Шашмақом”, “Хоразм мақомлари” 
сингари кўплаб мусиқий тўпламлар дунёга келди ва халқимизнинг чинакам 
маънавий бойлигига айланди. 
Ўлкамизда мусиқий меросимизнинг ажиралмас қисми бўлмиш 
хофизлик азалдан муқаддас саналган. Ислом оламида муқаддас китобимиз 
бўлмиш “Қуръон” оятларни дилга жо қилиб унинг зебу-забарлари билан 
ёддан ижро этган алломаларни “Ҳофизи Қуръон” деб юритганлар. 
“Ҳофиз” арабча сўз бўлиб,”ёдда сақламоқ” маънгосини англатади. 
Ҳофиз-оллоҳнинг 99 исмларидан бири деб ҳам таърифланади. Мумтоз 
ҳофизларимиз исломий билимлардан ҳам бадиий шеъриятдан ҳабардор 
бўлганлар.Шунинг учун ҳам улар ижро этган қўшиқлар ниҳоят таъсирчан 
бўлиб, тингловчиларни ўзига ром эта олган.Мумтоз шоирларимизнинг 
беқиёс маънога эга бўлган ғазалларни куйга солиб, ижро этган қўшиқлари
учун “Ҳофиз” деган номга мушарраф бўлишлари ҳам қандайдир рамзий 
маъно касб этиши табиийдир. 


89 
Ўзбек халқ мусиқасининг жанрларига асосланиб яратилган
асарларни ижро этувчилар қадимда турлича номланган: хонанда,ҳофиз, 
ашулачи, қўшиқчи, яллачи, катта вашуцлачи, лапарчи, талқинчи, мақомхон, 
савтхон, бахши ,шоир, зокир, муғанний, мутриб, йировчи, гўянда, 
сингарилар. 
Ўтмишда ҳофизларимиз “Шками” йўлида ижро этганлар. Бу йўлджа
ижро этиш ғоят мураккаб бўлиб, шинавандалар томонидан жуда 
қадрланган. Бизнинг давримизга келиб хам бу ҳайрли ишлар давом этмоқда. 
Машхур хофиз ва бастакор Фаттоҳхон Мамадалев “Насруллоий”
мусиқа йўлларига сўз солиб унинг талқинчасини , уфорисини, 
соқийномасини яратди. 
Шу ўринда айтиш лозимки қўшиқчилик санъатимиз ривожна ўзбек 
бастакорлари ва созандалари ўзлариниг ўлкан хиссаларини қўшиб 
келмоқдалар. Ю.Ражабий, Т.Жалилов, И. Икромов, С.Калонов, К.Жабборов, 
Фаҳриддин Содиқов, А. Исмоиловлар сингари 100лаб бастакорлар яратган 
қўшиқлар ва куйлар халқ мулкига айланиб қолди.

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish