Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Уйғур халқ мумтоз мусиқаси



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

5.11.Уйғур халқ мумтоз мусиқаси 
Уйғур касбий мусиқаси учта катта ҳудудга ажратилади. Булан 
Қашқар, Кумул(маркази Турфон) ва Или водийси (маркази Ғулжа). Касбий 
мусиқада Ҳи воҳасининг мусиқа санъати етакчи ҳисобланади.


100 
Уйғур мусиқасининг касбий тизимига кирувчи жанрлар: мақом ва 
муқом тизимига кирувчи туркумий жанрлар достон, нахшо ва санам.
Уйғурларнинг етакчи миллий чолғу созлари: танбур, дутор, сафоил 
қашқар рубоби. ғижжак. ноғора ва сурнай. Одатда. мусиқа ижрочилари
халқ орасида муқомчи, достончи, нахшичи, санамчи, машрапчи, усулчи, 
айтимчи ва чолғучи каби иборалар билан номланади. Уйғур мусиқаси 
ўзига хос жозибали ва серқочиримдир. 
5.12.Ҳинд халқ мумтоз мусиқаси 
Ҳинд халқ мусиқаси жанрлари жуда бой ва хилма-хилдир. Бунда
турли хил фолклор жанрлари билан биргаликда жаҳонга машлмр бўлган
мумтоз жанр «Рага» ларни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. 
Маълумки ҳинд рагалари ўз ўрнида ўзбек-тожик «Шашмақом»и 
сингари мукаммал шакл ва фалсафий мавқеидаги жанр саналади. Ҳинд
мусиқий чолғ улари ҳам анча ранг-баранг. Ҳинд мумтоз мусиқасини 
дунёга танитишда Аван Акбар Хон, Харипрост ва Ю. В. Нараяпосвали 
каби моҳир ижрочиларнинг ҳиссалари катта. 
5.13.Японияда мусиқа таълими тизими 
Ҳозирги кунда Япония 
мактаб 
ва 
олий 
ўқув 
юртларида 
фан-техника 
тараққиёти ўз аксини топган. 
Барча 
дарсхоналар 
янги 
замонавий техника асбоблари 
билан жиҳозланган. 
Болалар 
боғчасида 
«Судзуки» тизими машҳурдир. 
Япон педагоги Судзукининг 
методи 
жуда 
яхши 
натижаларни бермоқда. Унинг 
тизимида 
она 
тилини 
ўқитилиши, мусиқа тинглаб идрок этиши билан амалга оширилади. Болалар 
чолғу асбобларда куй чалишлари муҳим роль ўйнайди.
Судзуки мусиқани эшитиш – боланинг мусиқий қобилиятларни 
ривожлантиришдаги муҳим восита деб таърифлайди. Бола, иложи борича, 
ўзи ижро этадиган мусиқани кўпроқ эшитиши ҳам лозим. Бунда, гарчанд, 
мусиқа мутахассиси бўлмаса ҳам, онанинг ролига Сўздуки алоҳида эътибор 
беради. Машғулотлар жараёнида болаларнинг онаси ҳам иштирок этади.
Оналар машғулот мазмуни ва мақсадидан огоҳ бўладилар ва оилада ўз 
овози билан шуғулланадилар. Судзукининг таъбирида оналар мусиқа 


101 
маълумотига эга бўлиши шарт эмас. Оилада грамёзув, телевидение, 
концертларда тингланган асарларни муҳокама этадилар. Бунда боғча ва 
оиланинг ҳамкорлиги муҳим роль ўйнайди. Натижада 5-6 ёшли болалар 
Бетховен сонаталарини чалишга эришадилар. Телевидение, граммпластинка 
ва магнитофон ёзувларидан фойдаланиб, Судзуки, болакайларни ҳам 
бевосита, ҳам «сиртқи» тарзда ўқитмокда. Таълимнинг анъанавий усулидан 
фарқли улароқ ушбу услуб болага она тилини ўргатиш жараёнига ўхшаб 
кетади. 
Ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш учун ҳар бир триместрда икки 
марта барча мавзулар бўйича ялпи сўров ўтказилади. 
Япониядаги қарийиб ҳар бир мактабда хор жамоаси бўлиб, унда 
ҳафтада икки марта машғулот ўтказилади. Хор жамоаси билан мусиқа 
ўқитувчиси иш олиб боради. Япониянинг мусиқали ҳаёти ёш 
скрипкачиларининг қўшма оркестрлари чиқишлари билан ўзгача кўринишга 
эгадир. 1948 йили Японияда хор дирижёри ва жамоат арбоби Акико Сэки 
ташаббуси билан «Япониянинг куйловчи овозлари» хор жамоаси тузилиб, у 
хор қўшиқчилигининг барча ҳаваскорларини бирлаштиради. 
Японияда ҳам ягона ўқув режа ва дастурга амал қилинмайди. 
Японияда мусиқа тарбиясининг ўзига хос системаси вужудга келган. Уларда 
болалар боғчасидан олий таълимгача эстетик тарбия амалга оширилади. 
Эстетик тарбия интенграция қилинган фан бўлиб унга мусиқа, тасвирий 
санъат ва меҳнат ўзвий бирлашган. У бир неча босқичда амалга оширилади 
а) 1-5 ёшгача болалар боғчасида 
б) 6-14 ёшгача тўлиқсиз ўрта мактаб 
в) 15-18 ёш ўрта мактаби 
г) 18-23 ёш олий таълим мактаби 
Юқори синфларга кўчган сари эстетик тарбия ҳам бир предмет 
сингари мураккаблашиб боради. Юқори синфларда ўқиган талабалар 
рассомчилик, ҳайкалтарошлик, халқ амалий санъати ва мусиқа санъати 
танқидчилари касбларини эгаллаб чиқадилар. 
Ўқитувчи-кадрлар тайёрлаш жуда яхши йўлга қўйилган. Улар олий 
педагогика ва санъат олийгохларида тайёрланади. Ўқитувчилар, шунингдек 
она Ватанидан олган билимларига қониқмай, ривожланган Европа 
мамлакатларга ўқишга бориб ўз билим ва малакаларини ошириб 
қайтадилар. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish