96
2 - усул ва жисмоний ҳаракатлардан иборат мусиқа шакллари (уч
қисмли, вариасия вабошқа)ни яратиш;
3 - тинглаган мусиқа асарларига изоҳ бериш;
4 - ашула ва рақс ўйинлари.
Барча синфларда бир неча дақиқалар давомида мусиқани эшитиш,
жорий этилган Саккиз йиллик мактаблар учун фонотекалар тузилиб унга
махсус ишлаб чиқилган услубий кўрсатмалар илова қилинган.
Мазкур
қўлланмаларда
турли
ёшдаги
болаларнинг
ижодий
тасаввурни
ривожлантириш, диққат ва хотирани фаоллаштириш усуллари тарифланади,
ёзиб олинган мусиқа асарларининг таҳлили берилади, композитор ва
ижрочилар ҳақида маълумотлар келтирилади. Мусиқани тинглаш жараёни
бошланғич синфларда поляк тили дастуридаги муайян мусиқа мавзусига,
юқори
синфларда эса тарих, география, бадиий ва фуқоролик тарбияси
фанлари билан боғлиқ бўлади.
Поляк мактаблари мусиқий тарбия дарсларида мусиқа билан
тасвирий санъатларнинг уйғунлашувига эътибор берилади. Шу мақсадда
дарсларда мусиқа ва тасвирий санъатнинг уйғунлашган
шакллари, шу
жумладан, аудиовисуал жиҳозлари ёрдамида кино, телевидение каби
турлари қўлланилади.
Хор қўшиқчилиги болаларда тасаввур ва ижодий тафаккурни
ривожлантириш, қўшиқ орқали ташки оламни идрок этиш, дунё ҳақидаги
билимларни эгаллаш ва бойитишнинг манбаларидан бири, инсонпарварлик
тарбиясининг таркибий қисмларидан бири сифатида таърифланади. Хор
жамоасида қўшиқ айтиш замонавий инсон учун зарурият ҳисобланади.
Европа, Америка ва Осиё мамлакатларидаги мусиқий тарбия шакл ва
тизимларини таҳлил қилиб, ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари ҳақида
хулоса чиқариш мумкин.
Ижобий томонлардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: мусиқа
материалининг асоси сифатида халқ мусиқасидан кенг фойдаланиш; мусиқа
ўқуви, ритм,
хотирани ривожлантириш, мусиқа саводхонлигини ошириш
юзасидан оммабоп усулларни тадбиқ этиш, мусиқа ўқитувчиларининг
педагогик тарбиясига жиддий эътибор бериш, ўқитувчилар мусиқий
тайёргарлигининг мақсадга мувофиқ усулларини кидириб топиш, таълимда
техник воситаларидан кенг миқёсдан фойдаланиш.
Хориждаги мусиқий тарбия соҳасидаги салбий ҳолатлар, зиддиятлар,
асосан, мусиқа ўқитувчиларнинг тайёрлаш жараёнида, шунингдек,
умумтаълим мактабларда ягона ўқув
режалари ва дастурларининг
йўқлигида намоён бўлмоқда.
97
Жаҳон мусиқий тарбия тизими бугун изланишлар босқичидадир.
Унда мавжуд бўлган турли мақсад ва вазифаларига қарамасдан мусиқий
тарбиянинг умумий томонларини ҳам кўрсатиш мумкинки — унинг асосини
ижодий ва асосан жамоавий (оммавий) мусиқа ижроси ташкил қилиш керак.
Болалар мусиқий тарбиянинг энг янги усуллари билан танишиш,
тажриба алмашиш, учрашув, семинар, анжуманлар, болалар хор жамоалари
кўрикларини ўтказиш ва бошқа чора- тадбирлар болалар мусиқа таълими ва
тарбияси соҳасида жадал ривожланишга олиб боради.
Ҳозирда,
ИСМЕдан
ташқари,
консерватория
ва
мусиқа
академияларининг Европа Ассоциацияси ва Умумжаҳон хор федерацияси
ташкил қилинган. Ушбу халқаро ташкилотлар фаолиятида қатнашиш
юртимизнинг мусиқа педагогикаси, мусиқий
тарбия назарияси ва
амалиётининг бундан кейинга ривожланиши ва мукаммаллашуви учун
зарур бўлган илғор услубиётнинг эгаллашда муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: