Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

Абу Наср Форобий (грек олимлари)нинг асарларини батафсил 
ўрганиш асосида Ўрта Осиёда биринчи бўлиб мусиқа назариясини яратган 
олим ҳисобланади. Унинг “Мусиқа ҳақида катта китоб”и нафақат мукамал 
мусиқа назарияси, балки чолғушунослик бўйича ҳам аждодларимиз 
томонидан яратилган илк манбади. Ушбу йирик рисоланинг иккинчи 
китоби мусиқа чолғуларига бағишланган. Ушбу манбада энг мукаммал 
чолғулардан бири сифатида уд келтирилади. Бу даврда уднинг тўртта тори 
бўлганлиги, уни янада яхшироқ қилиш учун бешинчи тор ҳам киритилиши 
мақсадга мувофиқлиги баён этилади. 
Аслида эса Форобийгача даврда яшаган ал-Киндий (тахминан 790-847 
йиллар) уд чолғусига 5-тор киритилиб, у хайвон ичагидан эшилган ҳолда 
тайёрланганлиги ва ёғочдан ясалган мизроб (плектр) ўрнига суякдан ясалган 
мизроб ишлатила бошлангани тўғрисида маълумот беради. Форобийнинг 
китобида уд чолғусининг тасвири берилмаган бўлса-да, унинг замондоши 
бўлган Бағдод халифаси Жаъфар ал Муқтидир (манбада Джафар аль-
Муктидир-би-алах) ўзининг уд чолғусини ушлаб тўрган ҳолатини кумуш 
тангада зарб қилдиргани боис Форобий давридаги уд тўғрисида тасаввур 
қилиш мумкин.
Форобийнинг китобида келтирилишича, танбур ўз садосига кўра удга 
энг яқин чолғу. Бу даврдаги танбурнинг иккита, баъзида учта тори бўлган. 
Форобий икки турдаги танбур тўғрисида маълумот беради. Уларнинг 
биринчиси – хуросон танбури, иккинчиси – бағдод танбури. Уларнинг 
шакли ва товуш қаторида фарқи бор эканлиги, бағдод танбурида 5 та 
боғлама парда мавжудлиги учун унда фақат қадимий куйларни ижро этиш 
мумкинлиги, агар у такомиллаштирилиб, товуш қатори ўзгартирилса 
қадимий куйларни чалиш имконияти чегараланиб қолиши мумкинлигини 
маълум қилади. Аксинча, хуросон танбуридаги доимий (қўзғалмас) 5 та 


109 
пардадан ташқари 13 та суриладиган пардалар мавжудлиги ва унда турли 
хил куйларни чалиш имконияти бирмунча кенглиги айтилади.
Форобийнинг китобида дамли (пуфлаб чалинадиган) чолғулар 
тўғрисида ҳам маълумотлар бор. Унда келтирилган биринчи чолғу бўйлама 
най бўлиб, (дъЭрланженинг тахминига кўра) тожикларнинг тутак чолғусига 
яқин бўлган бўлса керак. Ушбу бўйлама найнинг устки қисмида 7 та орқа 
томонида 2 та тешик бўлган.
Форобий яна бир чолғу – қўшнай тўғрисида ҳам маълумот келтириб, 
уни дубай деб атайди (балки аслида дунай, яъни икки най маъносидадир).
Манбада “рубоб” номи билан келтирилган чолғу икки ёки битта торли 
бўлганлиги ва унинг товуши инсон овозига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда 
бу ерда ғижжак чолғуси ҳақида гап кетаётганлигини фаҳмлаш мумкин. 
Чунки, араблар ҳозиргача ғижжак чолғусини “рабоб” деб атайди (Ў.Т.). Бу 
чолғу кварта оралиғида, уд чолғусининг иккинчи ва учинчи торига мос 
ҳолда созланиши баён этилган. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish