Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

Арфа чолғуси – ҳар битта товуш ҳосил қилиш учун алоҳида тор 
тортиладиган чолғулар қаторига киритилиб, ўша даврда унинг 11 ёки 12 
торли турлари тарқалганлиги, ижрода қулайлик бўлиши учун унинг 15 
торли тури анча маъқул эканлиги, ушбу чолғунинг янада мукаммал бўлиши 
учун унинг торлари сонини 25 тага етказиш лозимлиги айтилади.
Форобий даврига яқин муддатда яшаган Абу Али ибн Сино ҳам 
мусиқани математика фани таркибига киритган ва ўзининг “Китоб ул 
Шифо” асарининг бир қисмини мусиқага бағишлаган. Ушбу нашрда у торли 
чолғуларни биринчи марта турларга ажратган ва уларни: 

мизробли (танбур, барбат); 

резонатор устига торлари тортилган (шоҳруд); 

иккита асосга торлари тортилган (лира); 

камон воситасида товуш ҳосил қилинадиган (рабоб) чолғуларга 
ажратади. 
Абу Али ибн Сино Форобийдан фарқли равишда ҳозирда уд номи 
билан машҳур чолғунинг эски – барбат номи билан келтирилади. Барбат 
асли туркийзамин ва эронзаминда жуда қадимдан мавжуд бўлиб, унда VIII 
асрда биринчи бўлиб араб мусиқасини ижро этган шахс Ибн Сурайи 
бўлганлиги Фармер томонидан эътироф этилган. Шу даврнинг ўзида яшаган 
ал Хоразмий ҳам барбат – бу уд чолғуси эканлиги, бар – кўкрак, бат – 
ўрдак, яъни ўрдак кўкрак эканлигини ёзган. Ҳақиқатан ҳам даврлар 
таъсирида ўзининг кўринишини йўқотмаган уднинг ён томонидан қаралса, 
бунга амин бўлиш мумкин. 


110 
Уднинг қадимий номи VI-VII асрларда яшаб ўтган Барбат Марвазий 
номи билан боғлиқлигига қараганда асбобни у яратган ҳам бўлиши мумкин 
деган тахминлар ҳам йўқ эмас. 
Ўша давр мусиқа чолғулари тўғрисида маълумот берувчи яна бир 
манба “Мафотиҳ ал улум” бўлиб, у Форобий ва Ибн Синоларга жуда яқин 
даврда яшаган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф ал 
Хоразмий томонидан тўзилган. Ушбу асар иккинчи мақоласининг 7-боби 
“Мусиқа ҳақида” деб номланади ва ушбу бобнинг 1-фасли тўлалигича 
мусиқа чолғуларига бағишланган. Ал Хоразмий томонидан битилган 
мазкур асарнинг 7-боби марҳум олим Абдуманнон Назаров томонидан араб 
тилидан ўзбекчага таржима қилинган ва изоҳлари билан Ў.Тошматовнинг 
“Чолғушунослик” ўқув қўлланмаси таркибига киритилиб, 2006 йилда нашр 
этилган (иловада 7-бобнинг 1-фасли ва унга А.Н. ёзган шарҳи берилмоқда).
Деярли бир даврда яшаган уч олимнинг мусиқага оид назарияси ва 
таълимотини ХIII асрда яшаган Сафиуддин Урмавий нафақат тўлдирди, 
балки янада ривожлантирди. Форобий ва бошқа олимлардан фарқли 
равишда у мусиқа чолғуларига бағишланган махсус рисола қолдирмаган 
бўлса-да ўз асарларида биринчи маротаба уд чолғуси воситасида аниқ 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish