Раҳмонов Улуғбек Каримович


Мусиқа – санъат турлардан бири



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Мусиқа – санъат турлардан бири 
 
Режа: 
  
1. Мусиқа санъати хақида маълумот.
2. Мусиқа санъатининг ижрочиликдаги ўрни.
Мусиқа - санъат тури. Унда воқелик англанган ва муайян 
баландлик (йўғонлик) даги бадиий товушлар изчиллиги воситасида 
ифодаланади. Мусиқа кўпроқ нутқ, аниқроғи нутқ интонацияси билан 
узвий боғлиқ. У қатъий баланд-пастлик, ўлчов (метр) ва ритмга эга 


145 
товушларга асосланади. Шу билан бирга, мусиқада ноаниқ 
баландликдаги (масалан, шовқин, уриб чалинадиган муайян тонсиз 
чолғу асбоблар садоси ва х.к.) товушлардан ҳам фойдаланилади, 
лекин улар, асосан, ёрдамчи вазифани ўтайди. Мусиқа санъатида 
товушлар бадиий умумлашган асосда шаклланади. Мусиқа аниқ 
тушунча, аниқ буюмлар муайян вазият ёки ҳодисаларни аниқ 
тасаввур қиладиган даражада ифодалаш имкониятига эга бўлмасада, 
киши кечинмалари, хилма-хил ҳислари ва кайфиятларини, 
психологик холатларини тўлақонли, бадиий акс эттира олади. Мусиқа 
юзлаб, минглаб тингловчиларга эмоционал таъсир қилади, уларнинг 
тасаввурларини жалб қилиб, ҳис-туйғуларини бир йўналишга буради 
(масалан, ватанпарварлик ёки гимнлар, ҳарбий мусиқа ва х.к.). 
Мусиқанинг қадимги намуналари ибтидоий жамият даврида 
яратилган (маросим, меҳнат қўшиқлари ва х.к.). Мусиқа шаклининг 
илк намуналари рақс, бадиий декламация ва диний маросимлар билан 
узвий боғлиқ бўлган. Қадимги Шарқ мамлакатлари Миср, Хитой, 
Ҳиндистон, шунингдек Ўрта Осиёда хонандалик ва созандалик кенг 
тарқалган, мусиқа назариясининг асослари яратилган. 
Мусиқа фольклори мусиқа маданиятининг асоси ҳисобланади. 
Профессионал бастакор ва композиторлар ижоди халк мусиқаси 
билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. Ҳар бир халқ мусиқасининг 
оҳанглари, услуб ва шакллари ўзига хос миллий хусусиятларга эга. 
Куй ҳар қандай мусиқанинг асосидир. Мусиқанинг муҳим ифода 
воситалари жумласига лад, ритм, метр, шунингдек гармония ва 
оркестрлаштириш киради. 
Мусиқа инсониятнинг бутун тарихий тараққиётида, ижтимоий-
ғоявий ва маданий ҳаётида, ахлоқий-эстетик тарбия жараёнида катта 
эмоцонал таъсир кучига эга бўлган муҳим маънавий воситага 
айланган. Мусиқада санъатнинг бошқа турлари каби ҳар хил ижодий 
мактаблар ва оқимлар мавжуд. Халқлар мусиқа мероси ва илғор 
композиторлар ижодида прогрессив ижтимоий ҳаракат, халқ ҳаёти ва 
манфаатлари, орзу-истаклари ва интилишлари ўз аксини топган. 
Одатда, чуқур фалсафий ва йирик ижтимоий ғояларни кенгроқ 
қамраб олишга интилиб, композиторлар, кўпинча, соф (муайян 
дастурсиз чолғу) мусиқадан четга чиқиб, тушунчаларни аниқ 
ифодаловчи сўз (вокал ёки вокал-симфоник мусиқа, дастурли музика 
ва х.к.), шунингдек саҳна ҳаракатларига мурожаат қилади. Уларнинг 
бирикишидан юзага келиб тингловчилар тасаввурида гавдаланган 
муайян кўриниш, ҳодиса ва ғоялар соф мусиқага нисбатан 


146 
аниқлашади. Табиат манзаралари, бирон мамлакат ёки муайян 
даврнинг баъзи табақалари ҳаётидан лавҳа ва «саҳна»лар, ҳатто турли 
кишиларнинг расмлари ҳам мусиқа орқали ифодаланиши мумкин. 
Мусиқада қувноқ ва чуқур драматик, кенг кўламли эпик ва айниқса, 
лирик кўринишлар тўлақонли талқин этилади. Мусиқа мазмунида, 
кўпроқ, ижобий кўринишлар ҳукмрон. Шу билан бирга, узоқ 
ўтмишдан бошлаб (айниқса, романтизм даврида) мусиқага салбий 
кўрнишлар (улар орасида ирония, карикатура, гротеск) кириб келган. 
Лекин мусиқа мазмунида инкор, фош қилиш эмас, балки яхши 
хислатларни таъкидлаш ва тараннум қилиш асосий ўрин тутади. 
Булар мусиқанинг инсонпарварликни ифодалаш кучи ва ахлоқий-
тарбиясини аҳамиятини орттиради. Профессионал мусиқада 
композитор мусиқа асарини нота ёзуви воситасида ёзади, созанда ва 
хонандалар асарни (нота матни орқали) ўрганиб ижро этадилар. Ижро 
жараёнида ижрочининг ҳам ижодий фикрлаши, берилувчанлик ва 
ижодий қобилияти намоён бўлади. 
Ижро этиш усулига кўра, мусиқа икки асосий турга — чолғу 
мусиқаги ва вокал мусиқага бўлинади. Шунингдек, уни бир овозли 
музика ва кўп овозли мусиқага бўлиш мумкин. Хозирги кунда 
уларнинг ҳар иккаласи ҳам тараққий этиб келмоқда. Мусиқа тур 
(опера, симфоник, камер мсиқа, ашула, рақс ва х.к.) жанр (лирик 
опера, комик опера, марш, соната ва х.к.) жиҳатидан ҳам ажратилади. 
Мусиқа асарлари, одатда, муайян тузилиш ва шаклга эга. 
Ўтмишда 1917-йилга қадар шарқ халқлари, жумладан ўзбек 
мусиқаси, асосан, оммабоп халқ ва оғзаки анъанадаги профессионал 
мусиқа сифатида қадимдан ривожланиб келган. Халқ мусиқасида 
ашула, қўшиқларнинг турли хиллари (маросим, меҳнат, қаҳрамонлик, 
лирик, тарбиявий мазмундаги қўшиқлар, оммабоп куйлар), оғзаки 
анъанадаги ўзбек профессионал мусиқасида эса достон, катта ашула, 
мақом каби жанрлар мавжуд бўлган. Жумладан Ўзбекистон 
профессионал (композиторлар) мусиқаси, айниқса, 1917-йилдан сўнг 
янги тараққиёт босқичига ўтди, авваллари бўлмаган янги мусиқа 
жанрлари (мусиқали драма, опера, балет, симфоник мусиқа ва х.к.) 
юзага келди. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish