Таянч иборалар
Цивилизация – маданий ҳаётнинг юксак тараққиёти, тамаддун
Археология - қадимги моддий маданият ёдгорликлари асосида халқлар тарихий
ўтмишини ўрганувчи фан
Авесто - туркий халқларнинг қадимги қўлёзма китоби
Элемент-унсур, заррача
Регитатив - овоз чиқариб ўқиш
Арфа - учбурчак шаклидаги торли тирнама мусика асбоби
Уд - шарк халқларининг машҳур қадимги чолғу асбоби
Таржеъ - қайтариш, "Шашмақом"нинг чолғу қисмидаги куйлардан бири
Пешрав - олдинда юрувчи, бошловчи - мақомларнинг чолғу бўлимида
келадиган куйлардан бири
Архитектура - грекча: лойиҳалаш, қуриш, безаш санъати
Такт - (тегиш, таъсир этиш) бир кучли ҳиссадан иккинчи кучли хиссагача
бўлган оралиқ
Ритм - (бир текис оқим) - мусиқа асаридаги узун-кисқаликлар жиҳатидан
муносабатлар
Хор - вокал-хор мусиқасини ижро этувчи жамоа
Нота - белги- мусиқа товушларини ёзиб кўрсатадиган белги
Импровизация - тўсатдан, кутилмаган, тасодифий - мусиқа асарининг бир йўла
ижод қилиниб, бадиҳа тарзида ижро этилиши
Стандарт - тартибга келтирилган мажбурий талаблар
Театр - саҳна асарлари ижро этиладиган санъат даргоҳи
Физиологик - физиологияга оид
Сценарий - саҳна сўзи, бадиий-мусикали асарнинг режаси
Режиссёр – французча "бошқараман" - саҳна асарларини саҳналаштирувчи
санъаткор
Диалог - икки кишининг ўзаро сўзлашуви
Технология — ўсиш тизими
Фольклор - билим, халк билими, халқ донишмандлиги
Гармония - боғланиш, оҳангдошлик-бир йўла эшитиладиган бир неча
товушларнинг ўзаро боғланишда келиши
Регистр - ёзиб қўйиш, тогапириб кўйиш - маълум бир мақсадда бир қисм
товушқаторнинг қўшни товушқатор билан қўшилиб келиши
Рондо - бош мавзуни бир неча бор турли мавзудаги эпизодлардан сўнг ҳар доим
қайтарилишидан тузилган мусиқий шакл
Соната - камер чолғу мусиқий жанр
Сюита - ҳар бир қисми мустақил асар бўлган турли мазмундаги мусиқий
пьесаларнинг боғланиб келиши
Опера - мусиқали драма асари
Вальс - икки киши жуфтлигида оҳиста ўйналадиган рақс
Кантата — "ашула айтмоқ"- якка хонандалар, хор ва оркестр учун ёзиладиган
йирик вокал-симфоник жанр
Квартет - тўрт кишилик вокал ёки чолғу ансамбли
153
Симфония - грекча “оҳангдошлик” - соната шаклида симфоник оркестр
учун яратилган монументал мусиқий асар
Партия - ансамбль қатнашчиларидан бири ёки унисон ҳолда ижро
этувчиларнинг ноталари
Фуга - полифоник шаклда тузилган мусиқий асар
Вариация - мусиқий асарнинг мавзу куйи ёки жўр қисмининг турланиши
Тембр - товуш туси, ҳар бир мусиқа чолғу асбоби ёки хонанда
овозининг ўзига хос товуш мазмуни
Темп - мусиқа асарининг ижро этилиш сурати
Динамика - мусиқавий товушларнинг қаттиқ - секин ижро қилиниши
Интонация - бадиий ифодани мусиқий товушлар билан тўғри ифода этиш
Артикуляция - мусиқий чолғу асбоблар ва ашулачилар овозида сурункасига
келган товушларни ижро этиш усуллари
Альтерация – латинча "ўзгартираман" маъносини билдиради; ярим тон ёки
тўлиқ тоннинг кўтарилиши ёки пасайиши.
Фразировка - мусиқий асар ижросида айрим жумлаларни бадиий бўрттириб
бериш
Дикция – “талаффуз”
Акустика - товушларнинг бинонинг ҳар бир қисмида баробар эшитилиши
Полифония - кўповозли мусиқа тури, ҳар бири алоҳида мустақилликка эга
бўлган бир неча куйнинг гармоник қўшилиб, мураккаблашиб ривожланиши
Остинато - кўп марта қайтарилувчи куй ёки ритмик тузилиш.
154
Do'stlaringiz bilan baham: |